Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/2127 Дата решения 15.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORHONASI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "NAVBAHOR IMOM IMKON" FX фермер хўжалиги
Source ID 964839 Claim ID 3017985 PDF Hash 03547c484ced6997... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия ФК 468-моддаси олатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия ФК 468 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2201/2127-сонли иш 2022 йил 15 декабрь 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Навбаҳор Имом Имкон ” ФХ ҳисобидан 5.695.057,50 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Навбаҳор Имом Имкон ” ФХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5.695.057,50 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 4 203 -моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2022 йил 5 январда тарафлар ўртасида юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти тўғрисида 25-0083-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномага мувофиқ, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларига асосан олган мажбуриятини бажарган, жавобгарга белгиланган миқдорда электр энергияси етказиб берган. Мазкур низо тарафлар ўртасида тузилган шартнома юзасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги ҳужжатлар билан жавобгарнинг даъвогар олдида истеъмол қилинган электр энергиясидан 5.695.057,50 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз тасдиғини топди. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 5.695.057,50 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Даъво талаблари тўлиқ асосли деб топилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118, 176-180, 2034-5моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгар “Навбаҳор Имом Имкон ” ФХ ҳисобидан даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 5.695.057,50 сўм асосий қарз ҳамда 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Навбаҳор Имом Имкон” ФХ ҳисобидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси ва маълумотнома берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров