Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/2119 Дата решения 15.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORHONASI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый ISKANDAR USMON фермер хўжалиги
Source ID 964810 Claim ID 3018644 PDF Hash e33a9c3afef74222... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2201/2119-сонли иш 2022 йил 15 декабрь 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Искандар Усмон” ФХ ҳисобидан 2.653.729,51 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Искандар Усмон” ФХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2.653.729,51 сўм асосий қарни ундиришни сўраган. Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 4 203 -моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этиш лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. 478-моддасининг 2-қисмига асосан агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича тарафлар ўртасида 2022 йил 10 февраль куни 45-0274-сонли юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 1-бандига мувофиқ, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларига асосан олган мажбуриятини бажарган, жавобгарга белгиланган миқдорда электр энергияси етказиб берган. Жавобгар шартномага асосан олган мажбуриятини, яъни истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўламаслиги оқибатида ушбу низо келиб чиққан. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги ҳужжатлар билан жавобгарнинг даъвогар олдида истеъмол қилинган электр энергиясидан 2.591.160,63 сўм қарздорлик вужудга келганлиги, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг қарздорлик тўлиқ қоплаб берилганлиги ўз тасдиғини топди. ИПК 118-моддасига асосан даъвогарнинг талаблари у судга равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра иқтисодий судларга мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига 24.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118, 176-180, 2034-5моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвони қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар “Искандар Усмон” ФХ ҳисобидан даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Искандар Усмон” ФХ ҳисобидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров