Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2203/3338 Дата решения 14.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзнефтгазинспекция Ответчик / Подсудимый SURXON KERAMIKS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 964806 Claim ID 3000019 PDF Hash 3418110d790eb61c... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 i.termiz@sud.uz e-mail: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 4-1901-2201/3338-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида, Т.Музраповнинг котиблигида, аризачи вакилиШ.Абдураимов (2022 йил 12 декабрдаги 01/09-221-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили- Б.Худойқулов (раҳбар) иштирокида, аризачи- Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар- “SURXON KERAMIKS” маъсулияти чекланган жамиятига нисбатан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз, яъни тегишли хулоса олмасдан фаолитини (ҳаракатини) амалга оширганлиги боис, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 4-иловаси 2-бўлимининг 39-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, яъни 60000000 сўм миқдорида жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи- Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда “Ўзнефтгазинспекция” деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар“SURXON KERAMIKS” маъсулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз, яъни тегишли хулоса олмасдан фаолитини (ҳаракатини) амалга оширганлиги боис, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 4-иловаси 2-бўлимининг 39- яъни 60000000 сўм миқдорида жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қўллаб қувватлаб, жавобгар суд кунига қадар жаримани ихтиёрий тўламаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга илтимоснома тақдим этиб, худди шу низо юзасидан 2022 йил 18 октябрда жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди томонидан жамиятнинг бош муҳандиси Х.Бурановга нисбатан 1500000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини билдириб, битта ҳолат бўйича икки маротаба жазо олмаслик учун арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, арз қилинган талабни қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Ўзнефтгазинспекция”нинг Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими етакчи мутахассислари Ч.Базаров ва Ш.Абдураимовлар томонидан ҳудудий бўлимнинг 2022 йил 5 октябрдаги 19/72/2022сонли буйруғига асосан, жавобгарга қарашли бўлган Термиз тумани, “Нурафшон” маҳалласидан жойлашган керамика маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида 2022 йил 1 январдан текшириш кунига қадар бўлган фаолияти даврида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни ҳамда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида текшириш ўтказилган. Текшириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиш бўйича вакили Девони билан келишилган ҳолда амалга оширилган. (2022 йил 8 сентябрь кунги ТМ-00-01679-сонли хати, 257-900-703-сонли махсус код). Текширишда жавобгарга қарашли бўлган Термиз тумани, “Нурафшон” маҳалласидан жойлашган керамика маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларсиз, яъни тегишли хулоса олмасдан фаолиятни (ҳаракатни) амалга оширган ҳолда 2022 йилнинг январь ойидан 2022 йил 1 октябрь кунига қадар жами 974096 м3 табиий газ корхона томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган ва қонунчилик талабларига зид равишда фаолият кўрсатиб келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги “Махсус электрон тизими орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 86-сонли Қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона” Низом 5-иловасининг 1-бандида бир йилда 100000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефтьгаз объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янги қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурлари ва улардаги ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсатгичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлимларидан хулоса олиниши белгиланган. Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб таомиллари тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилиб, мазкур сохада ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун мазкур Қонун 52 ва 53-моддаларига асосан аризачи томонидан 2022 йил 18 октябрь кунида жарима солиш тўғрисида 022-сонли қарор қабул қилинган. Ушбу қарор жавобгарга ижро этишлик учун юборилган бўлсада, жавобгар томонидан қарор ижроси таъминланмаган ва жарима суммаси тўланмаган. Қонуннинг 56-моддасига кўра Ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида киритади. Суднинг жаримани ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарорини ижро этиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Мазкур ҳолатда, суд, аризачининг аризасини қаноатлантириш лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 9-моддаси 1-қисми 19-бандида аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги сабабли суд, тарафлардан давлат божи тўловини ундирмасликни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд қ и л а д и: Аризачи Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг аризаси қаноатлантилсин. Жавобгар- “SURXON KERAMIKS” маъсулияти чекланган жамиятидан аризачи- Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳисобига 60000000 сўм жарима ва 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Раислик қилувчи, судья Д.Жумаев