← Назад
Решение #709538 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий кодекси | 170 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2022 йил 14 декабр
4-1802-2202/1941-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Kitob tumani Давлат солиқ инспекцияси
вакили Х.Рахимов (2022 йил 14 майдаги 23-02006-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, Kitob tumani Давлат солиқ инспекциясининг, "CHOSHTEPA PLYUS" хусусий
корхонасига нисбатан берган аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2202/1941-сонли
иқтисодий ишни, Китоб туман давлат солиқ инспекцияси биносида ўтказилган сайёр
очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-
Kitob tumani Давлат солиқ инспекцияси (матнда аризачи деб юритилади),
"CHOSHTEPA PLYUS" хусусий корхонасии (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан 2022 йил сентябр ойи учун
айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим
этмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва
жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақалари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши
тўғрисида унинг шахсий кабинетига хабарнома юборилган бўлсада, ҳисобот тақдим
этилмаганлигини билдириб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақалари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига
кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгар томонидан солиқ
ҳисоботи тақдим этилмаганлиги тўғрисида судга маълумот тақдим қилиб, суддан
аризани қаноатлантиришни, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақалари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилишни
сўради.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан 2022 йил сентябр ойи учун
айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим
этилмаган.
Аризачи томонидан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда
тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши лозимлиги тўғрисида шахсий
кабинети орқали электрон шаклда огоҳлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи
солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
тўловчини
банклардаги
ҳисобварақалари
бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан жавобгарнинг банкдаги
ҳисобварақалари бўйича операциялар ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин.
Судга, суд мажлиси кунига қадар солиқ органига белгиланган шаклда жавобгар
солиқ ҳисоботини тақдим этилмаганлиги тўғрисида аризачи вакили томонидан
маълумот тақдим этилган.
Бундай ҳолатда, суд аризани қаноатлантиришни, жавобгар "CHOSHTEPA PLYUS"
хусусий корхонасининг банклардаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни 2022 йил
сентябр ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини Kitob tumani Давлат солиқ
инспекциясига тақдим этгунга қадар ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-186, 222моддаларига асосланиб, судҚ А Р О Р К И Л Д И:
Ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар "CHOSHTEPA PLYUS"
хусусий корхонасининг банклардаги
ҳисобварақалари бўйича операциялари 2022 йил сентябр ойи учун айланмадан
олинадиган солиқ ҳисоботини Kitob tumani Давлат солиқ инспекциясига тақдим этгунга
қадар ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб турилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кун муддат ичида шу суд орқали
Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
О.Қурбонов