← Назад
Решение #710176 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 297 | — | code_article | |
| кодекси | 249 | — | code_article | |
| ИПК | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 201 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 289 | — | code_article | |
| кодекси | 246 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 347 | — | code_article | |
| арздорлик ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 348 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 294 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 201 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1105-2202/1957-сонли иш
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида,
тарафларсиз, даъвогар Тошкент вилоят божхона бошқармасининг
жавобгар “PROGRESS AGRO BIZNES” фермер хўжалигидан 31.214.823,75 сўм
божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иш
ҳужжатларини суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Тошкент вилояти божхона бошқармаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 297-моддасининг 8-бандида
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича тўлиқ ёки
қисман халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия
ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан
Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида
юридик шахслар томонидан олинадиган товарларга тариф имтиёзлари
қўлланилиши назарда тутилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодекси 249-моддасининг 9-бандида халқаро молия институтларининг
қарзлари ҳисобидан олиб кириладиган товарлар, агар улар олиб
кирилаётганда солиқдан озод этилиши қонунда назарда тутилганлигини,
халқаро молиявий ташкилотларнинг қарз маблағлари ҳисобидан божхона
ҳудудига олиб кирилиб, импорт қилинган товарларга нисбатан божхона
тўловларидан берилаётган имтиёзларнинг қонунийлиги ўрганилганида,
“PROGRESS AGRO BIZNES” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) томонидан “эркин муомалага чиқариш” божхона
режимига расмийлаштирилишида халқаро молиявий ташкилотлар ва
хорижий ҳукуматнинг молиявий ташкилотлари томонидан берилган
қарзлар ҳисобидан олиб келинган товарлар сифатида таснифланиб,
божхона тўловларидан 257,92 млн сўм имтиёз қўлланилганлигини,
Ўзбекистон Респуликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
“Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли
қарори билан тасдиқланган низом талаблари асосида банклар қонун
ҳужжатларида
белгиланган
тартибда
контракт
бўйича
банк
операцияларини амалга ошириш белгиланганлигини, ташқи савдо
операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига низом талаблари
бўйича тижорат банклари томонидан хорижий хамкорларга қайси
молиявий манбаалар асосида ҳамда қанча миқдорда пул маблағлари тўлаб
берилганлиги ўрганилганлигини, натижада “Халқ банки” АТ Тошкент
вилояти Юқоричирчиқ филиали томонидан олинган маълумотга кўра ИДН
рақами 200443392302505341200200002-сонли ташқи савдо шартномаси
доирасида фактура қиймати 16,9 минг Еврога тенг бўлган товарлар ўз
маблағлари доирасида олиб келинганлиги маълум бўлганлигини, ташқи
савдо шартномалари ТСО ЯЭАТ дастури орқали ўрганилганида товарлар
халқаро молиявий ташкилотларнинг қарз маблағларидан эмас, балки ўз
маблағлари ҳисобидан харид қилинганлиги аниқланганлигини, жавобгар
томонидан
200443392302505341200200002-сонли
ташқи
савдо
шартномаси доирасида фактура қиймати 16,9 минг Еврога тенг бўлган
товарлар ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинганлиги сабабли божхона
тўловлари бўйича имтиёз бекор қилиниб, қўшимча 31.214.823,75 сўм
миқдорда божхона тўловлари ҳисобланганлигини маълум қилиб,
жавобгардан 31.214.823,75 сўм миқдоридаги божхона тўловларини
ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 6 декабрдаги ажрими билан “Халқ банки” АТ
Юқоричирчиқ филиали низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар, жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс “Халқ банки” АТ
Юқоричирчиқ филиали суд муҳокамасида ўз вакиллари иштирокини
таъминламади.
Даъвогар вакили суд муҳокамасини бошқа кунга қолдирилганлиги
ҳақида тилхат орқали хабардор қилинган.
Суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилиш учун суднинг ажрими
гибрид почта хизмати орқали жавобгарга юборилган. Гибрид почта
хизматининг маълумотига кўра жавобгар кўрсатилган манзилда мавжуд
эмаслиги аниқланган. Шунингдек, суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси
жавобгарга электрон почта орқали ҳам 2022 йил 9 декабрь куни
юборилган.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс “Халқ банки” АТ Юқоричирчиқ филиали вакили
судга ариза тақдим этиб, мазкур ишни ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 128-моддасига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга
маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш
жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса ва ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд даъвогар, жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Халқ банки” АТ
Юқоричирчиқ филиалини суд мажлиси муҳокамаси ҳақида тегишли
тарзда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни уларнинг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади:
Аниқланишича, жавобгар ва Австрия давлатининг “Schalk Nutztiere
GmbH” компанияси томонидан 2020 йил 12 майдаги 7304/UZB-рақамли
шартнома ва ушбу шартномага асосан тузилган 2021 йил 16 апрелдаги
қўшимча келишувга асосан умумий қиймати 139.650 ЕВРО тенг бўлган
127 бош наслли қорамолни жавобгарга етказиб бериш назарда тутилган.
Шунингдек, жавобгар ва “Халқ банки” АТ Юқоричирчиқ филиали ўртасида
2020 йил майда 342-сонли кредит шартномаси тузилиб, импорт
шартномаси асосида наслли йирик шохли қорамол сотиб олиш учун
1.500.000.000 сўм кредит ажратилиши назарда тутилган. Мазкур кредит
шартномасининг 2.8-бандига кўра молиялаштириш манбаи Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат
таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш Агентлиги ва АТ Халк
банки ўртасида 2020 йил 10 февралда имзоланган L3823 (COL)-UZB қайта
кредитлаш тўғрисидаги битим асосида Осиё тараққиёт банкидан
“Чорвачилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратишни
ривожлантириш” лойиҳаси доирасида жалб қилинган кредит маблағлари
ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. Жавобгар ва “Schalk Nutztiere
GmbH” компанияси ўртасида тузилган шартнома бўйича Ўзбекистон
Республикасига олиб келинган маҳсулот учун божхона постида бланка
рақами ЕDU 091238 бўлган божхона юк декларацияси (БЮД) (27014 /
05.08.2021/
0012160)
расмийлаштирилган.
Ҳалқаро
молиявий
ташкилотларнинг қарз маблағлари ҳисобидан божхона ҳудудига олиб
кирилиб, импорт қилинган товарларга нисбатан божхона тўловларини
тўланиши божхона органи томонидан ўрганилганида, олиб келинган
товарлар жавобгар томонидан “эркин муомалага чиқариш” божхона
режимига расмийлаштирилишида ҳалқаро молиявий ташкилотлар ва
хорижий ҳукуматнинг молиявий ташкилотлари томонидан берилган
қарзлар (кредитлар) ҳисобидан олиб келинган товарлар сифатида
таснифланган, натижада жавобгарга божхона тўловларидан 257,92 млн
сўм имтиёз қўлланилган. АТ “Халқ банки” Юқоричирчиқ филиали
томонидан даъвогарга Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот
тизими орқали шакллантирилган хўжалик юритувчи субъектларнинг
ташқи савдо шартномалари бўйича маълумоти асосида хорижий
ҳамкорларга шартнома бўйича тўлов қайси манбаларга асосан тўлов
амалга
оширилганлиги
ўрганилганида,
ИДН
рақами
200443392302505341200200002-сонли
ташқи
савдо
шартномаси
доирасида 16,9 ЕВРОга тенг маблағ жавобгарнинг ўз маблағи ҳисобидан
амалга оширилганлиги аниқланган. Жавобгар томонидан ЕDU 091238
бўлган божхона юк декларацияси (БЮД) (27014 / 05.08.2021 / 0012160)
бўйича (божхона қиймати 208.098.825 х қўшилган қиймат солиғи ставкаси
15%) 31.214.823,75 сўмлик қўшилган қиймат солиғи тўланмасдан
расмийлаштирилганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 201-моддасига
мувофиқ товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона органлари,
агар божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари мавжуд деб тахмин
қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона
назоратини амалга оширишга, шу жумладан божхона аудити усуллари
асосида амалга оширишга ҳақли.
Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати амалга
оширилаётганда
божхона
органлари
товарларнинг
борлигини
текширишга, уларни қайта божхона кўригидан ўтказишга, божхона
декларациясида кўрсатилган маълумотларни қайта текширишга,
ҳужжатларни ҳамда ушбу товарлар билан амалга ошириладиган ташқи
иқтисодий операцияларга ва ундан кейинги тижорат операцияларига
тааллуқли ахборотни текширишга ҳақли. Текширув мазкур операцияларга
бевосита ёки билвосита алоқадор ёхуд зарур ҳужжатларга эга бўлган
юридик ва жисмоний шахслар жойлашган ерларда ўтказилиши мумкин.
Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати ҳамда
божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш товарларнинг божхона назорати
остида бўлиши тугаган пайтдан эътиборан уч йил ичида амалга
оширилиши мумкин.
Шундан келиб чиқиб, жавобгарга бож тўлови бўйича қўлланилган
имтиёз Ўзбекистон Республикаси божхона қўмитаси томонидан
ўрганилганида, ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот
тизидаги (ТСОЯЭАТ) маълумотларга асосан ташқи иқтисодий фаолият
қатнашчилари томонидан халқаро кредит маблағлари ҳисобидан олиб
келинган бўлсада, импорт қилинган товарлар учун тўловлар
тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилган деб
кўрсатилганлиги аниқланган.
Шунга кўра даъвогар божхона тўловларини суд тартибида ундириш
мақсадида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво тақдим
этган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 297-моддасининг
биринчи қисмига кўра ташқи савдо сиёсати амалга оширилаётганда
илгари тўланган божхона божини қайтариш, божхона божи ставкасини
пасайтириш ва божхона божини тўлашдан озод этиш тарзида тариф
имтиёзлари берилишига йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 297-моддаси
иккинчи қисмининг 8-бандида Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари
бўйича
тўлиқ
ёки
қисман
халқаро
молия
институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг
маблағлари
(қарзлари,
кредитлари)
ҳисобидан
Ўзбекистон
Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида юридик
шахслар томонидан олинадиган товарларга божхона божидан озод этиш
тарзидаги тариф имтиёзлари берилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 289-моддасига кўра,
товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда ва ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа ҳолларда қуйидаги божхона тўловлари тўланади:
божхона божи;
қўшилган қиймат солиғи;
акциз солиғи;
божхона йиғимлари.
Қонунчиликда бошқа божхона тўловлари ҳам белгиланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 246-моддасининг
9-бандига кўра, халқаро молия институтларининг қарзлари ва ҳукумат
ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан олиб кириладиган
товарлар, агар улар олиб кирилаётганда солиқдан озод этилиши қонунда
назарда тутилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда
солиқ солишдан озод этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
283-сон қарорига 1-илова “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”
низомнинг 31-бандига кўра, давлат божхона хизмати органлари
товарларнинг келиб тушиши ёки юклаб жўнатилиши тўғрисидаги
божхона юк декларациялари маълумотлари ТСОЯЭАТга ўз вақтида ва
тўғри киритилиши учун жавоб берадилар, товарларни олиб кириш ва олиб
чиқиш бўйича маълумотларни ҳамда улар бўйича амалга оширилган
божхона тўловларини таҳлил этадилар, шунингдек, божхона юк
декларациялари маълумотларининг электрон базаси ТСОЯЭАТга ўз
вақтида қўшилишини таъминлайдилар, товарларни Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб кириш механизмларини аниқлаш
ҳамда барҳам бериш, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги бошқа
жиноятларни очиш бўйича тезкор-таҳлилий ва қидирув чора-тадбирлари
ўтказилишини таъминлайдилар.
Низомнинг 35-бандига кўра, товарлар (ишлар, хизматлар)
экспортидан тушум қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда
тушмаганлиги ёки тўлиқ тушмаганлиги ёхуд импорт бўйича товарлар
тўлиқ тушмаганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилмаганлиги) (аванс
тўлови қайтарилганлиги) ҳолатлари тўғрисидаги ахборот ТСОЯЭАТда
шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ ва божхона
хизматлари органлари тегишли чора-тадбирлар кўриш учун ТСОЯЭАТ
маълумотларидан фойдаланади.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 347-моддасига
мувофиқ божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик ушбу
Кодекснинг 327-моддасида белгиланган муддатларда тўланмаган божхона
тўловлари суммасидан, шунингдек уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиббўлиб тўлаш имконияти берилганлиги учун тўланиши лозим бўлган
фоизлардан иборат.
Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик қуйидаги ҳолларда
юзага келади:
божхона тўловлари уларни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш
муддати тугаганидан кейин тўланмаганда. Кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб
тўлаш муддати тугаган куннинг эртасидан қарздорлик юзага келган кун
деб ҳисобланади;
товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона назоратини
ўтказиш натижасида божхона тўловлари қўшиб ҳисобланганда.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 348-моддасида
божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги
талабнома божхона органи томонидан тўловчига мазкур қарздорликни
мажбурий тартибда ундириш чоралари кўрилгунига қадар ёзма равишда
қўйилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга имтиёз нотўғри қўлланиши
натижасида қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини ихтиёрий тўлаш
тўғрисида 2022 йил 30 сентябрда 18/14-22-05787-сонли талабнома
юборилган.
Жавобгар томонидан талабномага нисбатан тегишли тартибда
жавоб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 294-моддасига
мувофиқ божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбурият:
товар божхона тўловларини тўлаш назарда тутилган божхона
режимига жойлаштирилганда, шунингдек ушбу Кодексда назарда
тутилган ҳолларда;
ушбу
Кодекснинг 201-моддасига мувофиқ
товарлар
чиқариб
юборилганидан кейин божхона назоратини амалга ошириш натижасида
божхона тўловлари қўшимча ҳисобланган тақдирда юзага келади.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Жавобгар вакили аввалги суд мажлисида жами чет давлатдан
140.120 Еврога тенг миқдорда қорамол олиб келинганлигини, шундан
16.918 Евро миқдоридаги тўловни ўз маблағлари ҳисобидан амалга
оширганлигини маълум қилиб, даъвогар томонидан ҳисобланган божхона
тўловини тўлаб беришини маълум қилган.
Қайд этилганларга асосан даъвогар ва жавобгар вакилларининг
аввалги суд мажлисида берган тушунтиришлари, иш бўйича тўпланган
бошқа далилларга асосан жавобгар томонидан ИДН рақами
200443392302505341200200002-сонли
ташқи
савдо
шартномаси
доирасида жавобгара нисбатан 31.214.823,75 сўмлик божхона тўловлари
бўйича имтиёз асоссиз қўлланилганлиги аниқланди, шу сабабли жавобгар
қўшимча ҳисобланган 31.214.823,75 сўм божхона тўловларини тўлаши
лозим бўлади.
8
Шунга кўра, суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда
жавобгардан 31.214.823,75 сўм ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Демак, даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича давлат божи ва
ишни кўриш билан боғлиқ бошқа харажатлар жавобгар зиммасига
юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар “PROGRESS AGRO BIZNES” фермер хўжалигидан:
- даъвогар Тошкент вилояти божхона бошқармасига давлат
бюджетига тўланиши лозим бўлган 31.214.823,75 сўм божхона тўловлари
ва 24.000 сўм почта харажати, умумий миқдорда 31.238.823,75 сўм пул
маблағи;
- республика бюджетига 624.296,48 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.М.Эшмирзаев