← Назад
Решение #710290 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 221 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 14 декабрь
4-1105-2202/1934-сонли иш
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
З.Эшмирзаев, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи вакили У.Розиков (2022 йил 21 ноябрдаги 22-120775-сонли
ишончнома билан) иштирокида, аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар “YIKATA INDUSTRIES” МЧЖга нисбатан
48.757.500 сўм миқдорда молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги
аризасини суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига
мурожаат қилиб, “YIKATA INDUSTRIES” МЧЖ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)га асосан жами
48.757.500 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини тўлиқ қувватлади.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор этилган бўлса-да, жавобгар бугунги суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128- ва 220-моддаларига асосан аризани унинг
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган
аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга
кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Давлат солиқ
қўмитасига 2022 йил 1 январь ҳолатига Ташқи савдо операциялари ягона
электрон ахборот тизими орқали шакллантирилган хўжалик юритувчи
субъектларнинг ташқи савдо шартномалари бўйича кредитор ҳамда тўлов
муддати ўтган дебитор қарздорликлари тўғрисида маълумот тақдим
этилган.
Ушбу маълумотда жавобгарнинг ташқи савдо операцияси бўйича,
яъни жавобгар ва “HARDOI LIVESTOCK and MEAT” (Покистон) ўртасида
тузилган импорт контракти бўйича 2022 йил 1 январь ҳолатига жами
50250 АҚШ доллари миқдорида, “JOYTON GROUP LIMITED” (Гонгконг)
ўртасида тузилган импорт контракти бўйича 2022 йил 1 январь ҳолатига
жами 39750 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги
мавжудлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш,
ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли Қарорининг 10-бандида 2021 йил
1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши
кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага
чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва
расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз
вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда
белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилиши,
2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга
жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш
муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши назарда
тутилган.
Шунга биноан, аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 10 февралда
22-09197-сонли талабнома юборилиб, ҳар иккала контракт бўйича
муддати ўтган 90.000 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни
баратараф этиш чораларини кўриш, акс ҳолда Низомнинг 27-бандига
асосан молиявий жарима қўлланиши ҳақида огоҳлантирилган, аммо
талабнома жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган.
Шундан сўнг, аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан
кечиктирилган
валюта
маблағлари
ёки
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 5 фоизи, яъни 90.000 АҚШ
долларининг талабномани жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки валюта курси бўйича сўмдаги эквивалентда
(10 835,0 сўм), яъни 48.757.500 сўм миқдорида молиявий жарима
қўллашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ПФ-3619-сонли
Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик
субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали
қўлланиш тартиби жорий этилган.
Низомнинг 23-бандига кўра, товарларни республикага олиб кириш
ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига
расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш
ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт
контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан
ортиқ бўлмаслиги керак.
Олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб
кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона
ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш,
шунингдек, улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати
ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180
кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Низомнинг 24-бандига мувофиқ экспорт контракти бўйича тушум
тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга
нисбатан — “экспорт” божхона режими бўйича божхона юк декларацияси
расмийлаштирилган
санадан
ва
хизматларга
(ишларга)
нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси
имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Олиб чиқиш контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта
олиб кириш муддати товарлар реэкспорт божхона режимига
расмийлаштирилган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Низомнинг 241-бандига мувофиқ эса сотиб олиш контракти бўйича
тўланган пул маблағларини қайтариш ёки сотиш контракти бўйича пул
маблағларининг келиб тушиши сотиб олиш контракти бўйича тўлов
амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги керак. Бунда
сотиш контракти бўйича келиб тушган пул маблағларининг миқдори
сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағлари миқдоридан кам
бўлмаслиги лозим.
Ушбу муддатда қайтарилмаган ёки белгиланган миқдорда келиб
тушмаган валюта маблағлари муддати ўтган дебитор қарздорлик
сифатида қаралади.
Ушбу Низомнинг 27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари
бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий
валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган
божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини,
ишлар
бажарилиши
ва
хизматлар
кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан
кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари
учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки
экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига
тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг
10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга
оширилган
санадан
эътиборан
545
кундан
ортиқ
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг
35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча
жарима тўлайдилар.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Жавобгар томонидан юқоридаги шартномалар бўйича мажбурият
бажарилмаганлигидан келиб чиқиб, бартараф этилмаган дебитор
қарзининг талабнома юбориш санасидаги валюта курсининг сўмга
нисбатан эквивалентида ҳисобланганда 48.757.500 сўм жарима қўллаш
лозим бўлади.
“Давлат божи тўғриси”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан
озод қилинган.
Демак, иш бўйича давлат божи ундирилмайди, тўланган почта
харажатлари эса жавобгардан аризачи фойдасига ундирилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-, 128-, 176-179- ҳамда 215-222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Арз қилинган талаб тўлиқ қаноатлантирилсин.
“YIKATA INDUSTRIES” МЧЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низом 27-бандига кўра жами 48.757.500 сўм молиявий жарима қўллансин.
Қўлланилган жаримани қонун талаблари асосида ундириш вазифаси
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин.
“YIKATA INDUSTRIES” МЧЖ ҳисобидан Тошкент вилояти давлат
солиқ бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, унинг суд харажатини
ундириш қисмига ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Эшмирзаев