Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2201/2911 Дата решения 14.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Учкурганский межрайонный экономический суд Судья Садиков Осим Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение FARG'ONA KIMYO ZAVODI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый INNOVATSION QURILISH BIZNES 2019 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1005534 Claim ID 2993383 PDF Hash a8b8721be678ca92... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 29-моддаси онуни 29 law
нинг 131-моддаси нинг 131 law
збекистон Республикаси ИПК 107-моддаси збекистон Республикаси ИПК 107 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
UCHQO’RG’ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI UCHKURGAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 160900, Uchqo’rg’on shahri, Nodira ko‘chasi, 4 160900, Uchkurgan, Nodira street, 4 Tel: (+99869) 462-25-02, Fax: (+99869) 462-26-01, е-mail: i.uchqurgon@sud.uz АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) Учқўрғон шаҳри 14.12.2022 йил 4-1602-2201/2911-сонли иш Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Садиковнинг раислигида, С.Боқиеванинг котиблигида, очиқ суд мажлисида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси --------------- МЧЖ манфаатида жавобгар – ----------------МЧЖдан 1 369 999 848,88 сўм асосий қарздорлик, 684 999 924,44 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакиллари – Н.Махкамова, М.Мавланова (06.12.2022 йилдаги №364,365-сонли ишончномалар асосида), жавобгар рахбари – И.Р.Джураев иштирокида, суднинг ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ---------------- МЧЖ манфаатида (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – ----------------МЧЖ (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) дан 1 369 999 848,88 сўм асосий қарздорлик, 684 999 924,44 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган суд-почта харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакиллари тарафлар ўзаро медиатив келишувга эришганликларини, медиатор томонидан мазкур медиатив келишув тасдиқланганлигини билдириб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўрадилар. Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, тарафларнинг тушунтиришини тинглаб қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига қараганда, ---------------- МЧЖ билан ----------------МЧЖ ўртасида 2020 йил 21.02.2022 йилда 3-сонли, 14.04.2022 йилда 21-сонли, 18.05.2022 йилда 22-сонли тюфачка махсулотини етказиб бериш юзасидан шартномалар имзоланган. Мазкур шартномага мувофиқ, жавобгар даъвогарга шартномаларда белгиланган миқдорда ва қийматда тюфачка махсулотини етказиб бериш мажбуриятини, даъвогар эса ушбу махсулотлар ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жами 2 485 000 000 сўм маблағлар тўлов топшириқномаларга асосан жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Шундай бўлсада, жавобгар 1 115 000 151,2 сўмлик махсулот етказиб берган холос. Қолган, 1 369 999 848,88 сўм махсулотлар жавобгар томонидан етказиб берилмаган. Мазкур етказилмаган махсулотлар учун шартноманинг 5.1 бандига асосан 684 999 924,44 сўм пеня ҳисобланган. Даъвогар жавобгарга бир неча бор ушбу етказилмаган махсулотларни етказиш юзасидан талабнома юборган. Даъвогарнинг юборган талабномалари ижросиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар Савдо-саноат палатаси орқали судга даъво ариза киритиб, жавобгар – ----------------МЧЖ дан 1 369 999 848,88 сўм асосий қарздорлик, 684 999 924,44 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган суд-почта харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида тарафлар медиатор Карабаев Акмалжон Мухсинович томонидан тасдиқланган ва ---------------- МЧЖ ҳамда ----------------МЧЖ томонидан имзоланган 2022 йил 13 декабрь куни тузилган медиатив келишувни тақдим этиб, низо ўзаро медиатив келишув йўли билан ҳал этилганлигини билдирди ва даъвони кўрмасдан қолдиришни сўрадилар. Мазкур медиатив келишув медиатор Карабаев Акмалжон Мухсинович (ҒЕ № 000051-сонли адвокатлик лицензияси, Фарғона вилоят Адлия бошқармасининг 27.12.2018 йилда 0051-сонли реестр рақам билан рўйхатга олинган) томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ---------------- МЧЖ вакили ҳамда ----------------МЧЖ томонидан имзоланган. Унга кўра, тарафлар, яъни жавобгар етказиб берилмаган махсулотларни даъвогарга етказиб берганлиги, қолган қисмини 1 ой ичида бартараф этиш юзасидан ўзаро келишувга келишганлар. Бу ҳақда ўзаро 13.12.2022 йилда медиатив келишув тарафларнинг ваколатли шахслари ва медиатор томонидан имзоланган. Ўзбекистон Республикасининг “Медиация” тўғрисидаги ЎРҚ 482-сонли Қонунининг 29-моддасига асосан, медиация тартиб - таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Давлат органи ёки бошқа орган томонидан қайси шахснинг манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этилган бўлса, ўша шахс мазкур давлат органининг ёки бошқа органнинг иштирокисиз медиатив келишув тузишга ҳақли. Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли. Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги матнларда (Ўзбекистон Республикаси ИПК)нинг 131-моддасига асосан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ИПК 107-моддаси, биринчи қисмининг 5 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво аризасини кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. Ушбу ҳолатда суд, даъвогар ва жавобгар ўртасида ўзаро медиатив келишув тузилганлигини ва ваколатли медиатор томонидан тасдиқланганлигини инобатга олиб даъвони кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 113-118-моддаларига асосан иш бўйича тўланиши лозим бўлган давлат божини Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси, 9-бандига асосан, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўланган бўлса, қайтарилиши белгиланганлигини инобатга олиб, давлат божи Савдо - саноат палатаси томонидан олдиндан тўланмай чиқилганлиги учун уни ундирмасликни, тўланган суд-почта харажатларини даъво ариза дастлаб жавобгарнинг айби билан судга келганлигини инобатга олган холда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 107, 113-118, 131, 195моддаларига асосан, суд 3 Жавобгар - ----------------МЧЖ ҳисобидан ---------------- МЧЖ фойдасига 24 000 сўм олдиндан тўланган суд-почта харажатлари ундирилсин. Ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Ажрим аслига тўғри судья О.Садиков (имзо) О.Садиков