Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/527 Дата решения 02.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 379104 Claim ID 2807107 PDF Hash 25eb50ee8e6c658d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 109-моддаси збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 109 code_article
збекистон Республикаси ЖК 109-моддаси збекистон Республикаси ЖК 109 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддаси жабрланувчи ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
збекистон Республикаси ЖК 109-моддаси збекистон Республикаси ЖК 109 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил май ойининг 02 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, гумонланувчи Л.Самижонова ва унинг ҳимоячиси А.Юлдашев, жабрланувчи Х.Рахимовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 109-моддаси 2-қисмининг «в» банди билан гумонланган Самижонова Лайло Рустам қизига нисбатан 1-1006-2501/527-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Самижонова Лайло Рустам қизи (Samijonova Laylo Rustam qizi) - 2003 йил 15 май куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, “Ўн минг ўн бешминг” дўконида ишчи, турмушга чиқмаган, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Истиқлол МФЙ, Севинч кўчаси, 28-уйда истиқомат қилади. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан гумонланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Гумонланувчи Л.Самижонова 2025 йил 28 март куни соат тахминан 21:30ларда қасддан баданга шикаст етказиш мақсадида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ц-мавзеси, Навбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган “Ўн минг Ўн беш минг” номли дўконда бўла туриб, ушбу дўконда ишловчи аввалдан ўзига таниш бўлган Х.Рахимов билан ўзаро жанжаллашиб, Х.Рахимовнинг елка соҳаларига ошхона пичоғи билан уриб тан жароҳати етказганлиги аниқланган. Суд тиббиёт экспертизасининг 2025 йил 04 апрелдаги 2141-сонли хулосасига кўра Х.Рахимовда иккала елка сохалари санчиб кесилган яраси, бўйин соҳаси тирналмаси каби жароҳатлар аниқланган бўлиб, оғирлик даражасига кўра соғлиқнинг қисқа вақт, яъни 6 кундан кўп, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатда бузулишига олиб келган, енгил тан жароҳати тоифасига кириши аниқланган. Мазкур ҳаракатлари билан гумонланувчи Л.Самижонова Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддаси 2-қисмининг «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинган. Гумонланувчи Л.Самижонова суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчи Х.Рахимовдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи Х.Рахимовга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраб кўрсатув берди. Жабрланувчи Х.Рахимов суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда вояга етмаган Л.Самижоновага нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли Л.Самижоновага нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида гумонланувчи Л.Самижонова ҳамда жабрланувчи Х.Рахимов судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 109-моддаси 2-қисмининг «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчи Х.Рахимов ва ҳамда гумонланувчи Л.Самижонованинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, гумонланувчи Л.Самижонова ва унинг ҳимоячиси А.Юлдашев, жабрланувчи Х.Рахимовнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, Л.Самижонованинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, гумонланувчи томонидан жабрланувчи томонга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддаси 2-қисмининг “в” бандида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Л.Самижоновани жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, жабрланувчи Х.Рахимовга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л А Д И: Гумонланувчи Самижонова Лайло Рустам қизи (Samijonova Laylo Rustam qizi) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддаси 2-қисмининг «в» бандида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми талабидан келиб чиқиб жабрланувчи Х.Рахимовга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: /имзо/ И.Сабиров