Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/515 Дата решения 02.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 383726 Claim ID 2790892 PDF Hash e55d6be07fbf5eb5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
у айбли деб топилаётган модда санкцияси доирасида ЖКнинг 57-моддаси у айбли деб топилаётган модда санкцияси доирасида ЖК 57 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲУКМ 2025 йил май ойининг 02 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор тумани прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ж.Ёдгоров ва унинг ҳимоячиси “FFS HUQUQIY HIMOYA” адвокатлар ҳайъати адвокати К.Абдуллаевнинг иштирокида, Ёдгоров Жахонгир Акмалжон ўғлига нисбатан 1-1006-2502/515-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ёдгоров Жахонгир Акмалжон ўғли (YODGOROV JAHONGIR AKMALJON O’G’LI), 1998 йил 09 декабрь куни Сирдарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, 1 нафар фарзанди бор, “BASMALAH TRAWEL” МЧЖда норасмий ишчи ходим, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Сирғали-2 мавзе, 5-уй, 21-хонадонда яшайди, 2025 йил 1 апрелда “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш ҳақида”ги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган. Суд судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ёдгоров Жахонгир Акмалжон ўғли алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2025 йил 5 март куни соат 15-00да тезкор тадбирга жалб қилинган Г.Бўранова ва А.Файзиева билан Тошкент шаҳар, Янгихаёт тумани, “Машъал” МФЙ, 1а-уйнинг ертўласидаги офисида учрашиб, Г.Бўранова ва А.Файзиеваларга уларни оила аъзолари билан ҳар бир киши учун 5.400 АҚШ долларидан жами 5 кишини 27.000 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёратига юбориш ҳақида айтиб, алдаб, Г.Бўранова ва А.Файзиевалардан олдиндан келишилган сўмга нисбатан қиймати 348.389.910 сўм бўлган 27.000 АҚШ долларидан сўмга нисбатан қиймати 174.194.955 сўм бўлган 13.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланганлиги натижасида содир этаётган ижтимоий хавфли қилмишини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказиб билмасдан, сўмга нисбатан қиймати 348.389.910 сўм бўлган 27.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан эгаллашга суиқасд қилган. Судланувчи Ж.Ёдгоров суд мажлисида ўзига қўйилган айбга тўла иқрорлик билдириб, 2023 йилнинг сентябрь ойидан туристик фаолият билан шуғулланувчи “Basmalah Trawel” МЧЖда норасмий тарзда агент вазифасида ишлаб келишини, яъни инстаграм ва телеграм ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларда турли рекламаларни чиқариб, жалб қилинган мижозларга Саудия Арабистонига туризмни таклиф қилиб келганлигини, “Basmalah Trawel” МЧЖ 2023 йилнинг февраль ойида қайни опаси Хамидова Дилрабо Қуддус қизи томонидан ташкил қилинганлиги ва у бир вақтнинг ўзида жамият раҳбари қайнопаси ҳисобланишини, “Basmalah Trawel” МЧЖ туристик хизматларни амалга ошириш учун Туризм вазирлигидан лицензия олинганлигини, ушбу жамиятда асосан Саудия Арабистонига амалга ошириладиган “Умра” зиёрати учун мижозларни топиб, гуруҳ тузиб, уларни Умра сафарига юбориш билан шуғулланиб келганлигини, ушбу фаолият билан туристик фирмаларга Умра сафарини амалга ошириш ҳуқуқи берилган вақтда шуғулланганлигини, кейинчалик Умра сафарларини Вазирлар Маҳкамасидаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилган махсус лицензияга эга бўлган туристик фирмалар шуғулланиши қайд этилганлигини, “Basmalah Trawel” МЧЖда Умра сафарини амалга ошириш учун махсус лицензияси бўлмаганлиги учун бошқа айнан махсус лицензияга эга бўлган турли туристик фирмалар билан гаплашиб, ўзи жалб қилган мижозларни ўша фирмалар орқали Умра сафарига юбориш билан шуғулланганлигини, ушбу фаолияти учун ҳар бир мижоздан фоизда компенсация олиб келганлигини, шу билан бирга, мижозларга Саудия Арабистонига “Мультивиза” билан туризм саёҳати учун боришни таклиф қилиб, туризм визасини олган мижозлар Саудия Арабистонига турист сифатида ташриф буюриб, ҳам саёхат қилиб, ҳам Умра амалларини бажариб келишганликларини, шунингдек, “Basmalah Trawel” МЧЖ Туркия, Ветнам, Таиланд, Абу-Даби ва Дубайга, Малдив ороллари, Грузия, Озарбайжон ва бошқа давлатларга туристларни юбориш билан шуғулланиб келишини, ушбу фаолиятни амалга ошириш учун “Инстаграм” ижтимоий тармоғида “basmalah_trawel” номи билан профил очиб, ушбу профилда Саудия Арабистонига амалга оширилган саёҳатлар, Умра сафари ва бошқа давлатларга амалга оширилган сафарлар ҳақида турли видеороликлар жойлаб келганлигини, бунинг сабаби кўпроқ мижозларни жалб қилиш ҳисобланганлигини, 2025 йилнинг 28 февраль куни ўзининг 90-926-57-00 уяли телефон рақамига ўзига нотаниш бўлган рақамдан аёл киши қўнғироқ қилиб, телефон рақамини интернет орқали олганлигини, дастлаб Саудия Арабистонига саёҳат ҳақида, “ушбу саёҳат вақтида “Умра” амалини ҳам бажариб келса бўладими” деб сўраганлигини, ушбу аёлга Саудияга саёҳатдан асосий мақсад “Умра” амалини бажариб келиш эканлигини, Саудияга туристик виза билан бориб келишлари мумкинлигини тушунтирганлигини, шунда ушбу аёл ўзи ишлаётган фирма “Ҳаж”га ҳам юбориш билан шуғулланиши ҳақида сўраганида унга “Ҳаж”га юбориш билан ҳали шуғулланмаганлигини, бунинг учун гуруҳ ташкил қилиниши кераклигини, лекин агарда гуруҳ ташкил қилинса, улар Саудияга туристик виза билан бориб, ўша ерда “Ҳаж” амалларини бажариб келишлари мумкинлигини айтганлигини, ҳозир ушбу аёл ундан ўша вақтда “Ҳаж” сафарининг нарх-навоси ҳақида сўраган ёки сўрамаганлигини эслай олмаслигини, агар сўраган бўлса ҳам уларга 5-5,5 минг АҚШ доллари атрофида бўлиши мумкинлиги ҳақида айтганлигини, ушбу аёл билан яна алоқага чиқишини айтиб, телефонни ўчирганлигини, ушбу аёл суҳбат давомида асосан “Ҳаж” сафари ҳақида сўрагани учун унинг телефон рақамини сақлаб қўймаганлигини, алоқага чиққан ва асосан Саудияга саёҳат ёки Умра сафари бўйича боғланган мижозларни телефон рақамларини сақлаб қўйишини, 2025 йил 3 март куни тахминан 14:30 да уйида вақтида 90-926-5700 уяли телефон рақамига нотаниш рақамдан аёл киши қўнғироқ қилиб, Умра ҳақида маълумот олмоқчи эканлигини, шунниг учун уларни офисга келмоқчи эканлигини, телеграм орқали манзил локациясини ташлаб беришини сўраганлигини, шунда ушбу аёлга офисни локациясини телеграм орқали юборганлигини, шу куни тахминан соат 15:30 да уйидан чиқиб, “Basmalah Trawel” МЧЖнинг Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Мирзо Турсунзода кўчаси, 1А-уй манзилидаги офисга борганидан бироз вақт ўтиб, офисга ўзига олдиндан нотаниш бўлган 2 нафар аёл киши кириб келишганликларини, кейинчалик унга маълум бўлишича улар Бўронова Гулмира Хидоятовна ва Файзиева Азиза Ибодиллаев исмли аёллар бўлганликларини, ушбу аёллар билан салом-алик қилганидан сўнг улар Саудияга “Ҳаж” амалини бажариш учун бормоқчи эканликларини, шунинг учун шу ҳақда маълумот беришини сўрашганликларини, уларга “Ҳаж” амали ҳақида қисқача маълумот бериб, яъни улар давлат томонидан эмас, балки туристик “Мультивиза” билан Саудияга боришларини, Саудига Рамазон ойидан сўнг Шаввол ойини оҳирида кетишларини, шу тариқа Саудияда “Ҳаж” сафари тугагунга қадар бўлиб туришларини, дастлаб Жиддага, Мадинага, сўнг эса Макка шаҳрига боришларини, Маккада бўлган вақтларида Арофатга чиқиб, “Ҳаж” амалларини бажариб олишлари мумкинлигини айтиб, уларга Мадина ва Макка шаҳридаги меҳмонхоналарни, уларни локациясини, меҳмонхоналардаги таомларни кўрсатганлигини, шунингдек, уларга “Ҳаж” амали билан бирга Жидда, Мадина ва Макка шаҳрида саёҳат қилишлари мумкинлигини, туристик “Мультивиза” билан бир йил давомида икки маротаба Саудияга кириб чиқишлари мумкинлигини айтганлигини, шунда улар тўртта аёл эканликларини айтишганлигини, уларга маҳрамсиз “Ҳаж”га бормасликларини, исташса ўрнига Рамазор ойида “Умра” пакет қилиб бериши мумкинлигини айтганида, улар “Ҳаж”ни ният қилганликларини, яхшиси “Ҳаж”га боришларини айтишганлигини, уларга “Ҳаж” учун ҳали гуруҳ тўпланмаганлигини, гуруҳ тўпланса уларга ўзи ҳабар беришини, ушбу аёллар ҳар бир киши учун “Ҳаж”га бориб келиш қанчани ташкил қилиши сўраганлигини, бунга қадар туристик виза билан Саудияга бориб, у ерда “Ҳаж” амалини бажариб келиш тахминан 5-5,5 минг АҚШ долларини ташкил қилишини интернетдаги турли сайтларда кўрганлиги учун ушбу аёлларга бир киши учун 5.400 АҚШ доллари миқдорида тўлов бўлиши, ушбу нархга бориш-келиш авиачипталар, меҳмонхоналар, трансфер, 2-3 маҳал овқатланиш ва саёҳатлар киришини, брон қилишдан аввал тўловни ярмини амалга оширишларини, қолган ярмини кетишдан аввал тўлов қилишларини айтганлигини ва улар ўйлаб кўришларини айтиб кетишганликларини, 2025 йил 05 март куни тахминан соат 13:00 да Рамазон ойи муносабати билан ифторликка улгурмаганлар учун кўчада тарқатиш учун офисга сув ва хурмо олиб келиб, уларни кичкина махсус пакетчаларга солиб тахлаётган вақтида юқоридаги телефон рақамига аёл киши қўнғироқ қилиб, 03 март куни келиб “Ҳаж” сафари ҳақида гаплашиб кетганлигини, улар 5 киши бўлганликларини, ўзи билан бирга укаси ҳам боришини, шунинг учун 5 киши учун тўловни тенг ярмини яъни 13.500 АҚШ доллари бериб кетишларини ва брон қилишларини, шунинг учун офисга келмоқчи эканликларини айтишганликларини, шунда ушбу аёлга вақти йўқлигини, бошқа кунга келишини айтганида, у Навоий вилоятига кетиши кераклигини, бундан ташқари онасига 8 мартга “Ҳаж” сертификатини совға қилмоқчи эканлигини айтганлигини, шунда унга келиши мумкинлигини, лекин тўловни олиб келмасликларини, тўловни гуруҳ ташкил қилинганидан сўнг олиб келишлари мумкинлигини, фақатгина паспортларни олиб келишларини, мен “Ҳаж” сертификатини тайёрлаб беришини айтганлигини, шу куни тахминан соат 13:40 ларда офисга ўша икки нафар Гулмира ва Азиза исмли аёллар кириб келишганлигини, шу вақтда офисда ўзи ва турмуш ўртоғи Ёдгорова Қўҳинур, қайни опа жамият раҳбари Хамидова Дилрабо, дўсти Дадашев Шохрух, ва Д.Хамидовани Ойгул исмли дугонаси бор бўлганлигини, улар хаммаси хурмо ва сувни эҳсон қилиш учун пакетларга жойлаётганликларини, ушбу аёллардан бири ёши катта, иккинчиси ёшроқ бўлганлигини, ушбу аёллар ўзларининг хорижга чиқиш паспортларини беришганликларини, уларни сканер қилиб қайтариб берганлигини, шунингдек, ушбу аёл ўзини онасини хорижга чиқиш паспортини ва қолган икки кишининг фамияси ва исмини телеграмдан ташлаб берганлигини, телеграм орқали 5 кишининг фамилияси ва исмини доим ишлаб келадиган полиграфияга юборганлигини, телефон орқали боғланиб, 5 та сертификат тайёрлаб беришларини сўраганлигини, бунинг учун ярим соат, бир соат вақт талаб этилишини, шу орада улар билан ўзаро суҳбатлашиб турганликларини, Гулмира исмли аёл дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпиони эканлигини айтганлигини, унга ўзини таэквондо бўйича Республика чемпиони эканлигини айтиб ўзаро гаплашиб туришганликларини, Гулмира ва Азиза биз қилаётган эсҳонга хиссалари қўшилишларини айтиб, бизга хурмо ва сувларни упаковка қилишга ёрдам беришганликларини, гап орасида Гулмира исмли аёл Азизани “Ҳаж” тўлови учун пули етганлигини, ўзини эса 2.000 АҚШ доллари етмай қолгани учун танишидан ҳажга деб қарзга пул олганлигини, шунинг учун 5 киши учун жами 27.000 АҚШ долларидан 13.500 АҚШ долларини тайёрлаб қўйганликларини, шу пулни тўлов сифатида бериб қўйишини айтганида унга бошланғич тўловни ярмини гуруҳ ташкил қилинганидан сўнг олиб келиши мумкинлигини айтганида, у пул етмагани учун қарзга ҳам пул олганини, ўзи ишлатиб қўйиши мумкинлигини, шунинг учун тайёрлаб қўйган 13.500 АҚШ долларини бериб кетишини, ушбу пулларни жияни олиб келаётганлигини айтганлигини, шундан сўнг офисга Гулмира исмли аёл ўзини жияни деб таништирган йигит киши кириб келганлигини, кейинчалик маълум бўлишича ушбу йигитнинг исми Шахзод бўлиб, у Департамент ходими эканлигини, Ушбу шахс пакет ичидан пул чиқариб, уни Гулмира исмли аёлга берганлигини, стол олдида ўзи, ўнг томонимда Азиз исмли аёл, чап томонимда Гулмира исмли аёл ўтирганлигини, Гулмира исмли аёл АҚШ долларини олиб, стол устига қўйганлиги ва пулларни санаб олишини сўраганлигини, шунда Гулмира исмли аёлга пулни олиб кетиши мумкинлигини, фақат паспортни ўзи етарли эканлигини айтганида, у бир неча марта пулларни ишлатиб қўймаслик учун бериб кетишини айтганлигини, шундан сўнг АҚШ долларини олиб уларни санашни бошлаганлигини, пулларни санаб бўлганидан сўнг уларни яна қайтариб стол устига қўйганлигини, ўша вақтда офисга ўзига олдиндан нотаниш бўлган 15 нафарга яқин шахслар кириб келиб, улардан бир нечтаси ўзларини хизмат гувоҳномаларини кўрсатиб, Департаментнинг Чилонзор тумани ходимлари эканлигини айтиб, Азиза исмли аёлнинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилаётганлигини эълон қилишганликларини, улар ҳозир нима бўлганлигини сўрашганида, уларга Гулмира исмли аёлдан “Ҳаж”га юбориш масаласида бўнак сифатида 13.500 АҚШ доллари олганлигини ва пулларни кўрсатганлигини, Гулмира ва Азиза исмли аёллар офисдан ташқарига чиқиб кетишганликларини ва Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан бўлган ҳолат тегишли тартибда расмийлаштириш учун Департамент биносига боришиб, у ерда бўлган ҳолат юзасидан тушунтириш хати олишганликларини, барча ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг, улар билан танишиб чиқиб, уларни имзолаб бериб, Департамент биносидан чиқиб кетишганликларини, Ўзбекистон Республикасида фуқароларни “Ҳаж” зиёратига юбориш фақатгина давлат органи – Дин ишлари бўйича қўмита томонидан амалга оширилишини яхши билишини, шунингдек юқоридаги ҳаракатлари қонунга ҳилоф эканлигини билганлигини, Бўронова Гулмира Хидоятовна ва Файзиева Азиза Ибодиллаевларни туристик “Мултивиза” билан Саудия Арабистонига юбормоқчи бўлганлигини, чунки интернетдаги турли сайтларда ҳар бир шахс ўзи турист сифатида Саудига бориб, саёҳат қилиши ва бир вақтнинг ўзида “Ҳаж” амалларини ҳам бажариб келишини кўрганлигини, Г.Бўронова ва А.Файзиевларга ҳам туристик виза билан Саудияга юборишини, Саудияга Рамазон ойидан сўнг Шаввол ойини оҳирида юборишини, Маккада вақтларида “Арофот”га чиқиб, “Ҳаж” амалларини ўзлари бажариб олишларини, ушбу амалларни бажаришда қийинчиликлар бўлишини тушунтирганлигини, уларни “Ҳаж” зиёратига юбориш учун бирор шахс билан гаплашмаганлигини, бирон кишига пора тариқасида пул маблағлари бермоқчи бўлмаганлигини, бунинг учун бирон шахсга пул бериши ёки бирон мансабдор орқали уларни “Ҳаж” зиёратига юбориши ҳақида ҳам Г.Бўронова ва А.Файзиеваларга айтмаганлигини, агарда бошқа туристик фирмаларда ҳам “Ҳаж” учун бир нечта шахслар йиғилса, улар билан гаплашиб, бир гуруҳ тузган ҳолда юборишни ният қилганлигини,лекин ҳеч кимга пора тариқасида пул бериши, ким орқалидир “Ҳаж” масаласини ҳал қилиши ҳақида айтмаганлиги ва бундай мақсади ҳам бўлмаганлигини, юқоридаги ҳаракатларига “Basmalah Trawel” МЧЖ раҳбари Д.Хамидова ва турмуш ўртоғим К.Ёдгороваларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, улар ўша вақтга қадар ҳеч нимадан хабари бўлмаганлигини, ўша ерда Д.Хамидова ва турмуш ўртоғи К.Ёдгоровалар унга “Ҳаж” учун пул олмаслигини айтишганлигини, лекин уларни гапига қулоқ солмасдан, пулларни санаб олганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, енгиллик қилишни сўраб кўрсатув берди. Гувоҳ А.Файзиева Навоий вилоят суди кўмагида видеоконфренцалоқа режими орқали суд мажлисида сўроқ қилинганида, таниши Бўронова Гулмира билан биргаликда ўзлари ҳамда оила аъзоларини “Ҳаж” зиёратига юбориш мақсадида интернет саҳифасининг "инстаграм" иловаси орқали “Basmalah Trawel” корхонасининг рекламасига кўзи тушиб, у ерда кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қилганида, бир фуқаро жавоб бериб, ундан “Ҳаж” зиёрати ҳақида сўраганида, у иложи борлигини офисга борса батафсил тушунтириб беришини маълум қилганлигини, шундан сўнг Г.Бўронова билан Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Мирзо Турсунзода кўчаси, 1А-уйда жойлашган бинога боришиб, у ерда ўзини Жахонгир деб таништирган шахс кутиб олганлигини, Жахонгир уларга ҳаж зиёрати хақида батафсил тушунтириб бериб, ҳар бир фуқаро учун дастлаб 5.500 АҚШ долларидан деб улардан нечи кишиликларини сўраганлигини, шунда ўзи ва икки нафар оила аъзолари, Г.Бўронованинг ўзи ҳамда онаси бўлишлигини жами 5 нафар бўлишларини, уйдагиларига айтмасдан уларга совға қилиб тайёргарлик кўраётганларини, Жахонгир ҳар бир фуқаро учун 5.400 АҚШ долларидан қилиб беришлигини жами 5 нафар фуқаро учун 27.000 АҚШ доллари бўлишини, олдиндан келишилган суммани 50 фоизини яъни 13.500 АҚШ доллари ҳамда борадиган фуқароларнинг паспорт маълумотларини олиб келишларини айтиб улар ҳайрлашганликларини, шундан кейин таниши Г.Бўронова "Ҳаж" зиёрати фақат давлат томонидан амалга оширилишини эшитиб, ўзини Жахонгир деб таништирган шахснинг ушбу ҳаракатлари шубҳа уйғотиб, унинг ушбу ҳаракатлари ноқонуний эканлигини англаб, унга нисбатан чора кўришликни сўраб ДХХ раиси номига ва ИЖҚК Департаментининг Чилонзор туман бўлимига ариза билан мурожаат қилганликларини, Департаментнинг Чилонзор тумани бўлимида тезкор ходимлар икки нафар холислар иштирокида уларга махсус депозитдан ажратилиб серияси ва рақамлари баённомага киритилган 13.500 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларига кимёвий ишлов берилиб, уларга тақдим қилишганликларини, шу билан тезкор ходимлар билан биргаликда ҳамда икки нафар холислар қатнашувида Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Мирзо Турсунзода кўчаси, 1А-уй томон йўлга чиқишганликларини, шундан сўнг, улар мазкур манзилда жойлашган “Basmalah Trawel” тур фирмаси офисига кириб, ўзини Жахонгир деб таништирган шахс улардан, ўзи ва икки нафар оила аъзолари, Г.Бўронованинг ўзи ҳамда онасини “Ҳаж” зиёратига юбориш ва уларга виза чиқариш учун келишилган 27.000 АҚШ долларининг 50 фоизи яъни 13.500 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олганилигини ва тезкор ходимларга Жахонгир исмли шахс ўртасида олдиберди тўлиқ амалга оширилганлигини ҳақида олдиндан келишилган шартли ишорани беришиб, тезкор ходимлар холислар иштирокида улар турган хонага келишиб, улар билан суҳбатлашиб турган Жахонгир исмли шахсга ўзларини Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ҳамда ДХХ ходимлари деб таништириб, тезкор тадбир эълон қилишганликларини, шундан кейин ўзи ва шериги Г.Буранова ходимларнинг таклифига биноан Департаментнинг Чилонзор туман бўлимига боришганликларини, у ерда ўтказилган тезкор тадбир юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар билан танишиб, уларни имзолаб беришганликларини, шу билан бирга ўзи ва А.Файзиева бўлиб ўтган ҳолат юзасидан тушунтириш хати ёзиб беришганликларини Ж.Ёдгоров “Ҳаж” зиёратига юбориш масаласини ҳал қилиш учун юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ҳал қилишини, уларга пора тариқасида маблағлар бериши ҳақида уларга айтмаганлигини, у гуруҳ ташкил қилишини, сўнг ўзи шу гуруҳ билан уларни Саудияга “Ҳаж”га юборишини айтганлигини, ваҳоланки, унда бундай ваколат йўқлигини, “Ҳаж”га юбориш фақатгина давлат томонидан амалга оширилишини билгани учун Ж.Ёдгоровга нисбатан чора кўрилишини сўраб ариза билан мурожаат қилганликларини баён қилиб, кўрсатув берди. Гувоҳ Ж.Юлдашев суд мажлисида, 2025 йил 05 март куни ўз ишлари билан Чилонзор туман прокуратураси олдидан ўтиб кетаётган вақтида унинг олдимга икки нафар ўзига олдиндан таниш бўлмаган шахслар келиб ўзларини Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ходимлари деб таништиришганликларини ва удан Тошкент шаҳарида ўтказиладиган тезкор тадбирда холис сифатида иштирок этишни таклиф этишганликларини, шундан кейин ўзининг бўш вақти кўплиги сабабли уларнинг таклифига рози бўлиб, улар билан бирга Департаментнинг Чилонзор туман бўлимига етиб боришганликларини, у ерда у билан бирга яна битта шахс тезкор тадбирда холис сифатида иштирок этаётганлигини, Департаментнинг Чилонзор туман бўлимида уларга фуқаролар Бўронова Гулмира Хидоятовна ва Файзиева Азиза Ибодуллаевналарнинг аризалари ўқиб таништирилганлиги ва уларнинг ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлигини, улар ўз аризасида Тошкент шаҳарида "Жахонгир” исмли шахс уларнинг оила аъзоларини Саудия Арабистонига хаж сафарига жўнатиш мақсадида хар бир киши учун 5.400 АҚШ долларидан 5 киши учун жами 27.000 АҚШ доллари бўлишини айтиб, олдиндан 50% тўлов 13.500 АҚШ доллари бўлишини маълум қилиб, хамма ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг учиб кетилишидан олдин қолган 50% тўлов 13.500 АҚШ доллари пул маблағларини талаб қилиб келаётганлигини баён қилиб, ушбу Жахонгир исмли шахснинг ноқонуний хатти-харакатларига чек қўйишни сўраб ДХХга ариза билан мурожаат қилиб ўтказиладиган тезкор тадбирда ўз хохишларига кўра қатнашишларини билдирлигини, шунга асосан Департамент бошқармаси махсус фондидан тезкор тадбир учун ҳар бири 100 АҚШ долларлик купюрада 135 дона 13.500 АҚШ долларидан иборат бўлган пул маблағлари ажратилиб, уларга ишлов бериб ариза муаллифларига тақдим этиш жараёни ўтказилганлигини, пуллар тақдим қилинганидан кейин Файзиева Азиза Ибодуллаевна ўзининг уяли телефонидан “Ҳаж” сафарига жўнатиш учун олдиндан 13.500 АҚШ доллари маблағи пул талаб қилаётган ўзини "Жахонгир” деб таништирган шахс билан телефон орқали гаплашганида, "Жахонгир” исмли шахс аризачи фуқаро Файзиева Азиза Ибодуллаевнага ҳозирда Янгихаёт тумани 8-мавзе, 1-уйнинг ер тўласида жойлашган офисда эканлигини маълум қилиб, шу ерга келишини айтганлигини ва улар ҳаммаси айтилган манзилга етиб боришганликларини, Г.Бўронова ва А.Файзиевалар Янгихаёт тумани, 8-мавзе, 1-уйнинг ер тўласида жойлашган офисга кириб кетишиб, орадан бир қанча вақт ўтгач аризачилар томонидан 13.500 АҚШ долларини миқдоридаги пул маблағларини ўзини "Жахонгир" деб таништирган шахсга берганлиги тўғрисидаги олдиндан келишилинган шартли ишора берилгандан сўнг, соат тахминан 15-00 ларда тезкор ходимлар ва уларнинг иштирокида Янгихаёт тумани, 8-мавзе, 1-уйнинг ер тўласида жойлашган офисга кириб борилиб, улар суҳбатлашиб туришган вақтда ходимлар ўзини "Жахонгир" деб таништирган шахсга хизмат гувоҳномаларни кўрсатиб, ўзларини Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси ДХХ ходимлар деб таништириб, аризага асосан ўтказилган тезкор тадбирда ушланганлигини ва нимада гумонланаётганлиги, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтиришганликларини, ушланган фуқаронинг шахсини аниқлаш мақсадида ундан ўзини таништириш сўралганида, у 1998 йил 9 декабрь куни Сирдарё вилоятида туғилган Ёдгоров Жаҳонгир Акмалжон ўғли деб таништириб, ҳозирда фуқаро Бўронова Гулмира Хидоятовнадан 13.500 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини олганлигини, олган 13.500 АҚШ доллари эвазига Бўронова Гулмира Хидодтовна ва Файзиева Азиза Ибодуллаевналарнинг ва уларнинг оила аъзоларини Саудия Арабистонига “Ҳаж” сафарига жўнатишни ваъда қилиб, 27.000 АҚШ долларининг 50% яъни 13.500 АҚШ доллар пулларни олганлигини маълум қилиб, ўз иҳтиёри билан ушбу пулларни тақдим қилганлигини, фуқаро Ж.Ёдгоровга белгиланган тартибда ҳуқуқларни тушунтирилганлигини, шундан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳодимлари томонидан уларнинг иштирокида Ж.А.Ёдгоровнинг қўл ва бармоқлари кўздан кечирилиб, улардан суртмалар олиниб, алоҳида конвертларга мухрланганлигини, шунингдек, тезкор тадбирда фойдаланилган пул купюралари криминалист томонидан ва уларга, ҳуқуқбузарга ультрабинафша лампа ёрдамида ёритилиб кўрилганда, уларда махсус кимёвий кукун билан ишлов берилганлиги ҳамда бир дона 100 (бир юз) АҚШ долларига шартли «ПОРА» сўзи ёзилганлиги кўринганлигини, пул купюраларининг серия ва рақамлари баённомада кўрсатилган серия ва рақамлар билан тўғри келганлиги кўрсатилганлигини, шундан сўнг Ж.Ёдгоровдан далилий ашё сифатида олинган пуллардан "пора" сўзи ёзилган 1 дона 100 АҚШ долларлик купюрадаги пул маблағи барча тадбир иштирокчилари ҳузурида конвертга солиниб, муҳрланганлигини, қолган 13.400 АҚШ доллари ва уларнинг иштирокида ходимларга қайтарилганлигини, шундан сўнг бўлиб ўтган ҳолатни расмийлаштириш мақсадида барча тадбир иштирокчилар, шунингдек тадбир жараёнида бевосита гувоҳ бўлиб турган 2 нафар фуқаролар, яъни 11.09.2001 йилда туғилган Ёдгорова Куҳинур Қуддус қизи ҳамда “Basmalah Trawel” МЧЖ раҳбари 10.05.1991 йилда туғилган Ҳамидова Дилрабо Қуддус қизилар ҳам ҳолат юзасидан тушунтириш бериш учун Департаментнинг Чилонзор туман бўлимига таклиф қилиниб, бирга тадбирнинг бошқа иштирокчиларидан хам тушунтириш хатлари олиниб, ўтказилган тезкор тадбир натижалари бўйича тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилганлигини ва тадбир иштирокчиларининг барчаси ушбу ҳужжатларни имзолашганликларини баён қилиб кўрсатув берди.” деб баён қилган. Гувоҳ Д.Хамидова суд мажлисида, 2023 йилнинг февраль ойида ўзи таъсисчилигида “Basmalah Trawel” МЧЖни ташкил қилганлигини ва бир вақтнинг ўзида жамият раҳбари ҳисобланишини, жамият туризм фаолияти билан шуғулланиб, ушбу фаолиятни амалга ошириш учун Туризм қўмитасидан тегишли тартибда лицензия олинганлигини, жамиятнинг юридик манзили сифатида ўзи оиласи билан истиқомат қилиб келаётган манзил қайд этилган бўлса-да, бироқ жамият офиси Янгиҳаёт тумани, Мирзо Турсунзода кўчаси, 1-уй манзилида жойлашганлигини, ушбу уй ертўласининг бир қисмини ижарага олган ҳолда фойдаланиб келишини, жамият фаолиятини ўзи бошқариб, жамият Ўзбекистон фуқароларини БАА, Туркия, Грузия, Ветнам, Саудия Арабистони, Европа ва бошқа кўплаб давлатларга саёҳатга юборишини, ҳар бир мижоз билан тегишли тартибда туризм хизматларини амалга ошириш учун шартнома тузилишини, мижозлар ҳоҳиш-истагига қараб уларга турли турпакетларни таклиф қилишини, жамиятда ундан ташқари, норасмий тарзда сотув менеджери сифатида синглиси Ёдгорова Куҳинур, унинг турмуш ўртоғи Ёдгоров Жаҳонгирлар ишлаб келишини, уларнинг асосий вазифаси мижозларни жалб қилиш, уларга турпакетлар бўйича маслаҳатлар бериш эканлигини, шунингдек, диний қўмитанинг махсус рухсатномаси чиққунига қадар Саудия Арабистонига Умра зиёратини ҳам ташкил қилиб келганлигини, Умра зиёрати тўловларига виза, бориш-келиш авиачиптаси, меҳмонхона, трансфер ва гид хизматлари кирганлигини, Умра зиёратини амалга ошириш учун махсус лицензия талаб қилинганидан сўнг ушбу фаолиятни тўхтатишганликларини, шунга қарамасдан бази мижозлар туристик виза билан Саудия Арабистонига бориб, у ерда Умра зиёратини амалга ошириб келишганлигини, Саудия Арабистонига борувчи сайёҳ-зиёратчилар билан асосан киёви Ж.Ёдгоров шуғулланиб келганлигини, 2025 йилнинг февраль ойи оҳирида куёви Ж.Ёдгоров унга икки нафар аёллар қўнғироқ қилиб, “Ҳаж” сафари ҳақида сўрашганликларини айтганлигини, шундан кейин март ойи бошида офисда вақтида унга нотаниш бўлган икки нафар аёллар офисга кириб келиб Жахонгир билан “Ҳаж” масаласида гаплашганлигини, Жахонгир уларни Саудия Арабистонига туризм визаси билан юбориши мумкинлигини, сўнг улар ушбу саёҳат даврида Ҳаж амалини ҳам бажариб келишлари мумкинлиги ҳақида тушунтирганлигини, ушбу аёллар 5 киши бўлиб “Ҳаж”га боришларини ва агар керак бўлса тўловларни амалга ошириб қўйишларини айтишганлигини, шунда Жахонгирга ушбу аёллардан умуман пул олмаслигини айтганлигини, 2025 йил 5 март куни офисда ўзи, сингли Куҳинур, унинг турмуш ўртоғи Ж.Ёдгоров, таниши Ойгул опа, Ж.Ёдгоровни дўсти билан бирга муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Ж.Ёдгоров хурмо ва сув олиб келиб, хурмо ва биттадан сувни кичик пакетларга упаковка қилиш билан шуғулланганликларини, сабаби шу куни Ж.Ёдгоров дўстлари билан ушбу хурмо ва сувларни ифторликка оғир очиш учун эҳсон қилишни ният қилганликларини, офисда вақтида Ж.Ёдгоров офисга “Ҳаж” зиёратини сўраётган 2 нафар аёллар келаётганлигини айтганлигини, тахминан соат 14 ларда офисга ўзига нотаниш бўлган икки нафар аёллар кириб келишиб, улар билан Ж.Ёдгоров гаплашганлигини, улар эса хурмо ва сувларни упаковка қилишда давом этаётганликларини, ушбу аёллар “Ҳаж” зиёратига 5 киши кетишларини айтиб, Жахонгирга тўловни тенг ярмини бериб кетмоқчи эканликларини айтишганлигини, шунда Жахонгирга улардан пул олмаслигини айтганлигини, Ж.Ёдгоров ўша ерда уларга Саудия Арабистонига “Ҳаж” зиёратига юбориш ваколати йўқлигини, бу билан фақатгина давлат шуғулланишини, уларни турвиза билан Саудия Арабистонига юборишини, ўша вақтда ўзлари “Ҳаж” зиёратини адо қилишлари мумкинлигини, тўловни қабул қилмаслигини айтганлигини, лекин ушбу аёллар тўловни қилиб кетишларини, шунингдек Ҳаж зиёратини амалга ошириш учун 5 дона сертификат кераклигини айтишганлигини, кейин Ж.Ёдгоров реклама фирмаси билан гаплашиб, уларга 5 дона сертификат буюртма қилганлигини, аёллар жияни пулларни олиб келаётганлигини, пулни Жаҳонгирдан олиб қолишини сўрашганликларини, орадан бироз вақт ўтиб офисга ўзига олдиндан нотаниш бўлган бўлган аёллар жияни деб таништирган эркак киши кириб келганлигини, шундан сўнг улар Ж.Ёдгоровга пулларни беришганлигини, шу орада офисга 10 нафардан ортиқ шахслар кириб келишиб, ўзларини хизмат гувоҳномаларини Ж.Ёдгоровга кўрсатиб, Департамент ходимлари эканликларини, тезкор тадбир ўтказилаётганлигини айтишганлигини, сўнг ўша ерда Ж.Ёдгоровдан аёллар берган пулларни олиб, Жахонгирнинг қўлларидан суртмалар олишганлигини, ходимлар Ж.Ёдгоровдан нима сабабдан аёллардан пул олганини сўраганида, у Саудия Арабистонига юбориш учун бўнак сифатида пул олганлигини айтганлигини, шундан кейин ходимлар барчани Департаментнинг Чилонзор туман бўлимига олиб келишганлигини, у ерда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, имзоланганлигини ҳамда ўзидан ҳам тушунтириш хати олишганликларини, Ўзбекистон Республикасида “Ҳаж” сафари фақатгина давлат томонидан амалга оширилишини яхши билишини, ўзи раҳбарлик қиладиган “Basmalah Trawel” МЧЖ “Ҳаж” зиёратига юбориш билан шуғулланмаслигини, фақатгина турвиза билан фуқароларни Саудия Арабистонига саёҳатга юборишини, шу орада сайёҳлар Умра зиёратини ҳам амалга ошириб қайтишини, Ж.Ёдгоровга мурожаат қилган ва пул маблағи берган икки нафар аёллар ўзлари “Ҳаж” зиёрати ҳақида сўраб келишганлигини, лекин Жахонгир уларга турвиза билан Сауядига юборишини, улар ўзлари Ҳаж зиёратини амалга оширишлари мумкинлиги ҳақида айтганлигини, ушбу аёллар билан фақат Ж.Ёдгоров алоқага киришганлигини, ўзи ва синглиси Куҳинурни бунга умуман алоқалари йўқлигини, “Basmalah Trawel” МЧЖ муқаддам Ўзбекистон фуқароларини “Ҳаж” зиёратига юбориш билан умуман шуғулланмаганлигини, жамият туризм хизматларини амалга ошириб келишини баён қилиб кўрсатув берди. Гувоҳ К.Ёдгорова суд мажлисида, 2023 йилнинг февраль ойидан опаси Д.Хамидова томонидан ташкил қилинган “Basmalah Trawel” МЧЖда норасмий равишда савдо менеджери вазифасида ишлаб келишини, ушбу жамият раҳбари лавозимида опаси ишлаб келишини, шунингдек, ушбу жамиятда турмуш ўртоғм Ёдгоров Жахонгир ҳам норасмий тарзда савдо менеджери вазифасида ишлаб келишини, ўзи асосан турмуш ўртоғига ёрдам бериб келганлигини, жамиятнинг асосий фаолият тури туризм билан шуғулланиш ҳисобланишини, жамият асосан БАА, Туркия, Грузия, Ветнам, Саудия Арабистони ва бошқа мижозлар истаган давлатларга саёҳатга юбориш фаолиятини олиб боришини, шунингдек, жамият ташкил қилинган вақтда дастлаб Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонига Умра сафарига юбориш билан ҳам шуғулланиб келганликларини, ушбу иш билан асосан турмуш ўртоғи Ж.Ёдгоров шуғулланганлигини, Умра зиёрати учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги диний қўмита махсус ҳисоб рақамига депозит сифатида пул маблағи қўйиш ва махсус рухсатнома олиш талаби амалга кирганидан сўнг, жамияти фуқароларни расмий тарзда Умра зиёратига юбора олмаганлигини, агарда мижозлар орасида истовчилар бўлса уларни туризм визаси билан Саудия Арабистонига юборганликларини, Зиёратчилар саёҳат қилиш билан бирга бир вақтнинг ўзида Умра зиёратини ҳам амалга ошириб келишганлигини, уларнинг жамияти номидан туризм визаси билан Умра зиёрати учун кетган зиёратчиларга жамият номи ёзилган махсус нимчалар, сумкалар тақдим қилинганлигини, ҳар бир саёҳатчизиёратчи билан туризм хизматларини амалга ошириш учун шартнома тузилиб, амалга оширилган тўловларга виза, бориш-келиш авизачиптаси, меҳмонхоналар, 2 ва 3-маҳал овқатланиш, трансфер ва гид хизматларини ўз ичига олганлигини, “Basmalah Trawel” МЧЖнинг юридик адреси сифатида Янгиҳаёт тумани, Сергели 1-мавзеси, 36-уй, 73-хонадон қайд этилган бўлсада, аммо жамият ўзини фаолиятини Янгиҳаёт тумани, Сергели-1 мавзеси, 1-уй манзилида ертўлада жойлашганлигини, 2025 йилнинг февраль ойи оҳири ва март ойи бошларида турмуш ўртоғи Ж.Ёдгоров унга икки нафар аёллар қўнғироқ қилиб, сўнг офисга келиб кетшганларини, ушбу аёллар “Ҳаж” сафари ҳақида сўрашганликларини, турмуш ўртоғи уларни Саудия Арабистонига туризм визаси билан юбориши мумкинлигини, сўнг улар ушбу саёҳат даврида “Ҳаж” амалини ҳам бажариб келишлари мумкинлиги ҳақида тушунтирганлигини айтганлигини, 2025 йил 5 март куни офисда ўзи, турмуш ўртоғм Ж.Ёдгоров, опаси Д.Хамидова, опасининг таниши Ойгул опа, турмуш ўртоғининг дўсти бўлишганликларини, шу куни муқаддас Рамазон ойи муносабати билан турмуш ўртоғи хурмо ва сув олиб, ушбу хурмо ва биттадан сувни кичик пакетларга упаковка қилиш билан шуғулланишганликларини, сабаби шу куни турмуш ўртоғи дўстлари билан ушбу хурмо ва сувларни ифторликка оғиз очиш учун эҳсон қилишни ният қилганлигини, улар офисда вақтида турмуш ўртоғи офисга “Ҳаж” зиёратини сўраётган 2 нафар аёллар келаётганлигини айтганлигини, тахминан соат 14 ларда офисга ўзига олдиндан нотаниш бўлган икки нафар аёллар кириб келишганлигини, улар билан турмуш ўртоғи гаплашганлигини, улар эса хурмо ва сувларни упаковка қилишда давом этаётганликларини, ушбу аёллар “Ҳаж” зиёратига 5 киши кетишларини айтиб, турмуш ўртоғига тўловни тенг ярмини бериб кетмоқчи эканликларини айтишганида турмуш ўртоғи Ж.Ёдгоров ўша ерда уларга Саудия Арабистонига “Ҳаж” зиёратига юбориш ваколати йўқлигини, бу билан фақатгина давлат шуғулланишини, уларни турвиза билан Саудия Арабистонига юборишини, ўша вақтда ўзлари “Ҳаж” зиёратини адо қилишлари мумкинлигини, тўловни қабул қилмаслигини айтганлигини, лекин ушбу аёллар тўловни қилиб кетишларини, шунингдек “Ҳаж” зиёратини амалга ошириш учун 5 дона сертификат кераклигини айтишганлигини, кейин турмуш ўртоғи реклама фирмаси билан гаплашиб, уларга 5 дона сертификат буюртма қилганлигини, аёллар жияни пулларни олиб келаётганлигини, пулни турмуш ўртоғи олиб қолишини сўраганлигини, орадан бироз вақт ўтиб офисга ўзига олдиндан таниш бўлмаган аёллар “жияним” деб таништирган эркак киши кириб келиб, улар турмуш ўртоғи Ж.Ёдгоровга пулларни беришганлигини, шу орада офисга 10 нафардан ортиқ шахслар кириб келишиб, ўзларини хизмат гувоҳномаларини турмуш ўртоғи Ж.Ёдгоровга кўрсатиб, Департамент ходимлари эканликларини, тезкор тадбир ўтказилаётганлигини айтишганлигини, шундан кейин ўша ерда турмуш ўртоғи Ж.Ёдгоровдан аёллар берган пулларни олишганликларини, турмуш ўртоғининг қўлларидан суртмалар олишиб, канвертга жойлашганликларини, ўша ходимлар турмуш ўртоғидан нима сабабдан аёллардан пул олганини сўраганида, у Саудия Арабистонига юбориш учун бўнак сифатида пул олганлигини айтганлигини, сўнг ходимлар барчани Департаментнинг Чилонзор туман бўлимига олиб кетишганликларини, у ерда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ундан тушунтириш олишганликларини ва бошқалар сингари ҳуқуқни муҳофаза қилувчо орган ҳодимлари томонидан тадбир давомида расмийлаштирилган ҳужжатларга имзо қўйганлигини, Ўзбекистон Республикасида “Ҳаж” сафари фақатгина давлат томонидан амалга оширилишини яхши билишини, опам Д.Хамидова номидаги “Basmalah Trawel” МЧЖ “Ҳаж” зиёратига юбориш билан шуғулланмаслигини, фақатгина турвиза билан фуқароларни Саудия Арабистонига саёҳатга юборганлигини, шу орада сайёҳлар Умра зиёратини ҳам амалга ошириб қайтишганликларини, турмуш ўртоғига мурожаат қилган ва пул маблағи берган икки нафар аёллар ўзлари “Ҳаж” зиёрати ҳақида сўраб келишганлигини, лекин турмуш ўртоғи уларга турвиза билан Сауядига юборишини, улар ўзлари “Ҳаж” зиёратини амалга оширишлари мумкинлиги ҳақида айтганлигини, ушбу аёллар билан фақат турмуш ўртоғи Ж.Ёдгоров алоқага киришганлигини, ўзи ва опаси Д.Хамидовани бунга умуман алоқалари йўқлигини, “Basmalah Trawel” МЧЖ муқаддам Ўзбекистон фуқароларини “Ҳаж” зиёратига юбориш билан умуман шуғулланмаганлигини, жамият туризм хизматларини амалга ошириб келганлигини баён қилиб кўрсатув берди. Суд давлат айбловчисининг хулосасини, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Ёдгоров Жахонгир Акмалжон ўғлининг жиноят содир этганликдаги айби, унинг судда айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, гувоҳларнинг суддаги кўрсатувлари, А.Файзиеванинг аризаси, кўздан кечириш тўғрисида баённома, пулларга кимёвий ишлов бериш ва тақдим этиш ҳақида баённома, кўздан кечириш ва ашёвий далилларни олиб қўйиш ҳақида баённома, суд кимёвий экспертиза хулосаси ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа ёзма далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ёдгоров Жахонгир Акмалжон ўғлининг жиноий ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан ўзганинг мулкини кўп миқдорда фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда ЖКнинг 25,168моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблашни лозим топади. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 7-бандида, мулкни эгаллашга қаратилган фирибгарлик, мазкур мулк айбдор ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний эгалигига ўтган ва улар ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлган пайтдан тугалланган деб топилиши кераклиги қайд қилинган. Мазкур иш бўйича Ж.Ёдгоров тезкор тадбирга жалб қилинган Г.Бўранова ва А.Файзиеваларга уларни оила аъзолари билан ҳар бир киши учун 5.400 АҚШ долларидан жами 5 кишини 27.000 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёратига юбориш ҳақида айтиб, алдаб, Г.Бўранова ва А.Файзиевалардан олдиндан келишилган сўмга нисбатан қиймати 348.389.910 сўм бўлган 27.000 АҚШ долларидан сўмга нисбатан қиймати 174.194.955 сўм бўлган 13.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланганлиги натижасида судланувчи содир этаётган ижтимоий хавфли қилмишини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказиб билмаган яъни мулкдан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш учун реал имкониятга эга бўлмаган. Суд, Ёдгоров Жахонгир Акмалжон ўғлига жазо тури ва миқдорини тайинлашда, унинг қилмишининг ижтимоий хавфлилик даражасини ва содир этилган жиноятнинг характерини инобатга олиб, унинг айбига иқрор ва қилмишидан пушаймонлигини, оилавий аҳволини, 1 нафар фарзанди борлигини, моддий зарарнинг мавжуд эмаслигини, муқаддам судланмаганини унинг жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини, айбига тўлиқ иқрор, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, бир нафар фарзанди борлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, оилавий аҳволини, муқаддам судланмаганлигини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, у айбли деб топилаётган модда санкцияси доирасида ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ушбу моддалар санкциясида назарда тутилган жарима жазосининг энг кам миқдоридан ҳам камроқ миқдордаги жарима жазосини тайинлашни лозим топади. инобатга олишни лозим топди. Шунингдек, суд судланувчи Ж.Ёдгоров томонидан жиноий қилмиш мансабдорлик ёки моддий жавобгарлик билан боғлиқ ҳолда содир қилинмагани сабабли унга нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қўшимча жазо чорасини қўлламасликни лозим топди. Шунингдек, суд Ж.Ёдгоровга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳуқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси ушбу ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 465-468, 471-472моддаларига амал қилиб, суд ҲУК М Қ И Л А Д И: Ёдгоров Жахонгир Акмалжон ўғли (YODGOROV JAHONGIR AKMALJON O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли топилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 (бир юз эллик) баравари миқдорида, яъни 56.250.000 (эллик олти миллион икки юз эллик минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Жарима давлат фойдасига ундирилсин. Ж.Ёдгоровга нисбатан қўлланилган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида”ги тилхат эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум томонидан эса унга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар 15 ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи судья: С.Мамадиев