Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/3989 Дата решения 14.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Асакабанк АЖ Ответчик / Подсудимый PURE FRUIT TRADE хусусий корхонаси хусусий корхонаси
Source ID 1003010 Claim ID 2986856 PDF Hash 540262c3dc1291df... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онун 19-моддаси онун 19 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 14 декабрь № 4-1603-2201/3989 Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– «Асакабанк» АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар– «PURE FRUIT TRADE» хусусий корхонаси ва кафил жавобгар– «ECO FRUIT ASIA» хусусий корхонаси ҳисобидан солидар тартибда кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган жами 1.463.849,78 АҚШ доллари миқдорида қарздорликни ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар - «FREYZER PLAST» МЧЖга тегишли гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили М.Мамадалиев (01.02.2022 йилдаги 2005/229-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилишича, «Асакабанк» АЖ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда «PURE FRUIT TRADE» хусусий корхонаси (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 30 апрелда №48-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси шартига кўра, жавобгарга хорижий давлатдан импорт контракти асосида “Музхона” дастгохларини сотиб олиш учун 7 йил муддатга (24 ой имтиёзли даври билан) йиллик 5,5 фоиздан устама тўлаш шарти билан 1.578.000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли тарафлар келишувига асосан 384.805,90 АҚШ долларига баҳоланган, Тошкент шаҳар, Яшнаобод тумани, Хусниобод кўчаси, 90-а-уйда жойлашган, қўшимча жавобгар - «FREYZER PLAST» МЧЖга тегишли тарафларнинг 03.05.2018 йилда тузилган келишув далолатномасига асосан 384.805,90 АҚШ долларига ёки 3.115.000.000 сўмга баҳоланган, умумий майдони 1577 кв.м. қурилиш ости майдони 1481 кв.м.дан иборат “Савдо дўкони, Цех ва ёрдамчи бинолар” бино иншоотлари; шунингдек 2-таъминот сифатида кредит ҳисобига сотиб олинаётган тарафлар келишувига асосан 946.800 АҚШ доллари ёки 7.664.336.532 сўмга баҳоланган, 2018 йил 26 февралдаги №ЕВАR 397-18сонли импорт шартномасига асосан сотиб олинган “Музхона” комлекс технологиялари гаровга қўйилган. Бундан ташқари 3-таъминот сифатида 30.04.2018 йилдаги №1-сонли кафиллик шартномаси тузилиб, унга кўра кредит маблағларининг қайтарилиши таъминоти сифатида «ECO FRUIT ASIA» хусусий корхонасининг 5.188.031.243 сўм ёки 640.894,10 АҚШ доллари миқдоридаги кафиллиги тақдим этилган. 2022 йил 28 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг кредит тўловларидан муддати ўтган кредит фоизи 40.535,72 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит асосий қарзи 79.024,09 АҚШ доллари, муддати келмаган асосий қарзи 1.340.200 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган пеня 4.089,97 АҚШ доллари жами 1.463.849,78 АҚШ долларини ташкил этган ва ушбу қарздорлик огоҳлантиришларга қарамай тўланмаган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва кафил жавобгардан солидар тартибда кредит тўловларидан муддати ўтган кредит фоизи 40.535,72 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит асосий қарзи 79.024,09 АҚШ доллари, муддати келмаган асосий қарзи 1.340.200 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган пеня 4.089,97 АҚШ доллари жами 1.463.849,78 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни ундиришни, ундирувни гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган жавобгар ва қўшимча жавобгарга тегишли мулкларга қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талаби юзасидан тушунтириш бериб, жавобгар суд муҳокамаси кунига умуман тўлов амалга оширмаганлигини, ҳақиқатдан гаров шартномаси рўйхатдан ўтмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Аввалги суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб, даъвога эътирози йўқлигини, қисқа муддатларда қарзини тўлаб беришликни билдириб, суд муҳокамасини кейинга қолдиришни сўраган. Бироқ, белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар, кафил ва қўшимча жавобгарлар шу куни суд мажлисида иштирок этишмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгарлар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2018 йил 30 апрелда №48-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси шартига кўра, жавобгарга хорижий давлатдан импорт контракти асосида “Музхона” дастгохларини сотиб олиш учун 7 йил муддатга (24 ой имтиёзли даври билан) йиллик 5,5 фоиздан устама тўлаш шарти билан 1.578.000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли тарафлар келишувига асосан 384.805,90 АҚШ долларига баҳоланган, Тошкент шаҳар, Яшнаобод тумани, Хусниобод кўчаси, 90-а-уйда жойлашган, қўшимча жавобгар - «FREYZER PLAST» МЧЖга тегишли тарафларнинг 03.05.2018 йилда тузилган келишув далолатномасига асосан 384.805,90 АҚШ долларига ёки 3.115.000.000 сўмга баҳоланган, умумий майдони 1577 кв.м. қурилиш ости майдони 1481 кв.м.дан иборат “Савдо дўкони, Цех ва ёрдамчи бинолар” бино иншоотлари; шунингдек 2-таъминот сифатида кредит ҳисобига сотиб олинаётган тарафлар келишувига асосан 946.800 АҚШ доллари ёки 7.664.336.532 сўмга баҳоланган, 2018 йил 26 февралдаги №ЕВАR 397-18-сонли импорт шартномасига асосан сотиб олинган “Музхона” комлекс технологиялари гаровга қўйилган. Бундан ташқари 3-таъминот сифатида 30.04.2018 йилдаги №1-сонли кафиллик шартномаси тузилиб, унга кўра кредит маблағларининг қайтарилиши таъминоти сифатида «ECO FRUIT ASIA» хусусий корхонасининг 5.188.031.243 сўм ёки 640.894,10 АҚШ доллари миқдоридаги кафиллиги тақдим этилган. 2022 йил 28 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг кредит тўловларидан муддати ўтган кредит фоизи 40.535,72 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит асосий қарзи 79.024,09 АҚШ доллари, муддати келмаган асосий қарзи 1.340.200 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган пеня 4.089,97 АҚШ доллари жами 1.463.849,78 АҚШ долларини ташкил этган ва ушбу қарздорлик огоҳлантиришларга қарамай тўланмаган. Кредит шартномасининг 4.1-бандига кўра, тарафлар, яъни банк қарздорга мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса ўз навбатида пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасидан келиб чиққан. Кредит шартномаси шартига кўра, қарздор кредит бўйича асосий қарзни, шунингдек ҳисобланган фоизларни кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган ва шартномага илова қилинган жадвалга асосан қоплаб бериш мажбуриятини олган. Бироқ, кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов жадвалиги асосан тўланмай келинган. Хусусан 2022 йил 28 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг кредит тўловларидан муддати ўтган кредит фоизи 40.535,72 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит асосий қарзи 79.024,09 АҚШ доллари, муддати келмаган асосий қарзи 1.340.200 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган пеня 4.089,97 АҚШ доллари жами 1.463.849,78 АҚШ доллари миқдорида қарздорлигига йўл қўйилган. ФК 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг кредит қарздорлигини ундириш талаби қонунчилик ҳамда шартнома шартларига мувофиқ асосли ва қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, даъвогар даъво талабида 2018 йил 30 апрелда тузилган 1-сонли кафиллик шартномасига кўра «ECO FRUIT ASIA» хусусий корхонаси ҳисобидан кредит тўловларини солидар тартибда ундиришни сўраган. ФК 293-моддасининг талабларига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарори 28-бандининг биринчи хатбошисида Кафиллик — учинчи шахснинг бошқа шахс кредитори олдидаги мазкур шахснинг кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлари бўйича тўла ёки қисман жавобгар бўлиш мажбурияти эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг 2018 йил 30 апрель кунги 48сонли кредит шартномаси бўйича 2022 йил 28 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг кредит тўловларидан муддати ўтган кредит фоизи 40.535,72 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит асосий қарзи 79.024,09 АҚШ доллари, муддати келмаган асосий қарзи 1.340.200 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган пеня 4.089,97 АҚШ доллари жами 1.463.849,78 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни жавобгар ва кафил жавобгар ҳисобидан солидар ундириш талаби қонунчиликка ва кафиллик шартномаси шартларига мувофиқ асосли қўйилган ва қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, даъвогар даъво талабида ундирувни кредит таъминоти сифатида 2018 йил 14 май куни тузилган гаров шартномасига кўра, «FREYZER PLAST» МЧЖга тегишли Тошкент шаҳар, Яшнаобод тумани, Хусниобод кўчаси, 90-а-уйда жойлашган умумий майдони 1577 кв.м. қурилиш ости майдони 1481 кв.м.дан иборат “Савдо дўкони, Цех ва ёрдамчи бинолар” бино иншоотлари ҳамда жавобгарга тегишли 2018 йил 26 февралдаги №ЕВАR 397-18-сонли импорт шартномасига асосан сотиб олинган “Музхона” комлекс технологияларига қаратишни сўраган. «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддасига мувофиқ, гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Қонун 19-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига мувофиқ эса, гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шу сабабли суд даъво талабининг кредит тўловлари бўйича ундирувни гаровга қаратиш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб, жавобгар ва кафил жавобгар ҳисобидан солидар тартибда муддати ўтган кредит фоизи 40.535,72 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит асосий қарзи 79.024,09 АҚШ доллари, муддати келмаган асосий қарзи 1.340.200 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган пеня 4.089,97 АҚШ доллари жами 1.463.849,78 АҚШ доллари (16.332.230.549,45 сўм) ундиришни, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни лозим деб ҳисоблайди. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 326.644.610,98 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, бошқармасининг «Асакабанк» АЖ манфаатида киритган даъво талаблари қаноатлантирилсин. «PURE FRUIT TRADE» хусусий корхонаси ва «ECO FRUIT ASIA» хусусий корхонаси ҳисобидан солидар тартибда «Асакабанк» АЖ фойдасига кредит тўловларидан бўлган муддати ўтган кредит фоизи 40.535,72 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит асосий қарзи 79.024,09 АҚШ доллари, муддати келмаган асосий қарзи 1.340.200 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган пеня 4.089,97 АҚШ доллари жами 1.463.849,78 АҚШ доллари ундирилсин. Ундирув, 2018 йил 14 май куни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномаси кўра, «FREYZER PLAST» МЧЖга тегишли Тошкент шаҳар, Яшнаобод тумани, Хусниобод кўчаси, 90-а-уйда жойлашган умумий майдони 1577 кв.м. қурилиш ости майдони 1481 кв.м.дан иборат “Савдо дўкони, Цех ва ёрдамчи бинолар” бино иншоотлари ҳамда «PURE FRUIT TRADE» хусусий корхонасига тегишли 2018 йил 26 февралдаги №ЕВАR 397-18-сонли импорт шартномасига асосан сотиб олинган “Музхона” комлекс технологияларига қаратилсин. Жавобгар - «PURE FRUIT TRADE» хусусий корхонаси ҳисобидан «Асакабанк» АЖ фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари, Республика бюджетига 326.644.610,98 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров