← Назад
Решение #711467 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 2784 | — | code_article | |
| банди ва | 228 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 14 декабрь
№ 4-1603-2201/3990
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– Давлат активларини
бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг
жавобгарлар– «SHOXMOR TEX» масъулияти чекланган жамияти, ОАТБ
“Микрокредитбанк” ҳамда “Sayah Hay АА tekstil” МЧЖга нисбатан 2021 йил
11 майдаги 202101731001449-сонли ипотека шартномасини ҳақиқий эмас
деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар
вакили А.Кельмамбетова (2021 йил 18 ноябрдаги 01-11-17/4041-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакиллари банк Ш.Қаххоржонов (2022 йил
14 июлдаги 01-07/561-сонли ишончнома асосида), О.Шералиев (2022 йил
27 апрелдаги 01-02/451-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар–
«SHOXMOR
TEX»
масъулияти
чекланган
жамияти,
ОАТБ
“Микрокредитбанк” ҳамда “Sayah Hay АА tekstil” МЧЖга нисбатан 2021 йил
11 майдаги 202101731001449-сонли ипотека шартномасини ҳақиқий эмас
деб топишни ва унинг оқибатларини қўлашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 5 декабрдаги ажрими билан ишга ОАТБ
“Микрокредитбанк” жавобгар сифатида, Поп туман ҳокимлиги мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар банк вакиллари даъвони қисман тан олишиб, “Sayah Hay АА
tekstil” МЧЖнинг кредит шартномаси таъминоти сифатида ипотека
шартномаси асосида гаровга қўйилган мулк инвестиция ва бошқа
мажбуриятларни бажариш мажбурияти билан гаров қўювчи «SHOXMOR
TEX» масъулияти чекланган жамиятига 2020 йил 18 ноябрдаги 18303/4933-сонли олди-сотди шартномаси асосида берилганлиги ҳамда
«SHOXMOR TEX» масъулияти чекланган жамиятида мулкни гаровга қўйиш
ҳуқуқи мавжуд бўлмаганлигидан бехабар бўлишганлигини, ушбу ҳолат
юзасидан гаровга қўювчига нисбатан хусусий ажрим чиқаришни сўрашди.
1
хабардор қилинган жавобгарлар «SHOXMOR TEX» масъулияти чекланган
жамияти ва “Sayah Hay АА tekstil” МЧЖ ҳамда Поп туман ҳокимлиги
вакиллари суд мажлисида иштирок этмадилар ҳамда даъво талаби
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни
таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги
ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги,
учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгарлар ва учинчи шахс
иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар ва жавобгар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси “Электрон онлайн
аукционларини ташкил этиш маркази” ДУКнинг 2020 йил 13 ноябрдаги
DA-116-036326-сонли баённомасига асосан Поп туман ҳокимлиги
балансидаги Поп тумани, Чиғаноқ МФЙ ҳудудида жойлашган Поп туман
халқ таълими бўлимига қарашли марказий клуб бино-иншоотларини
сотиб олиш ҳамда 300.000.000 сўм миқдоридаги инвестиция ва камида 5
нафар янги иш ўринлари яратиш шарти билан даъвогар, фуқаро Кая Азиз
ҳамда балансда сақловчи Поп туман ҳокимлиги ўртасида 2020 йил 18
ноябрда 18-303/4933-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, тарафлар “Электрон-онлайн
аукционларни ташкил этиш” ДУКнинг 2020 йил 13 ноябрдаги “Электрононлайн аукцион” натижалари тўғрисидаги DA 116-036326-сонли
баённомасига асосан Поп туман ҳокимлиги балансидаги Поп тумани,
Чиғаноқ МФЙ ҳудудида жойлашган туман халқ таълими бўлимига
қарашли марказий клуб биносини сотиб олиш қиймати ва сотувчи
мулкига инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш эвазига сотиш
мажбуриятини олиши, харидор эса ушбу шартнома шартларига мувофиқ
инвестиция ва бошқа мажбуриятларни бажариш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.14-бандига асосан харидор жисмоний шахс
бўлганлиги сабабли шартнома кучга кирганидан сўнг 30 кун мобайнида
инвестиция мажбуриятларини бажарилиши учун юридик шахс ташкил
этиши лозим бўлган. Шу асосда шартнома бўйича харидорнинг барча
ҳуқуқ ва мажбуриятлари янги ташкил этилган юридик шахсга ўтишига
2
келишилган. Бунга кўра, харидор KAYA AZIZ таъсисчилигида «SHOXMOR
TEX» масъулияти чекланган жамияти таъсис этилиб, жамият давлат
рўйхатидан ўтказилган. 2020 йил 19 ноябрда «SHOXMOR TEX» масъулияти
чекланган жамияти, Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган
вилоят ҳудудий бошқармаси ва Поп туман ҳокимлиги ўртасида 26-18303/4933-сонли қўшимча келишув тузилиб, 2020 йил 18 нобяр кунги 18303/4933-сонли олди-сотди шартномасининг 4.14-бандига асосан харидор
KAYA AZIZнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари «SHOXMOR TEX»
масъулияти чекланган жамиятига ўтказилган.
Жавобгар «SHOXMOR TEX» масъулияти чекланган жамияти
томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишини тасдиқловчи
ҳужжатлар даъвогарга тақдим этилмаган, сотиб олиш тўловлари
белгиланган муддатларда бажарилмаган.
Шу асосда, Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 10
сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан тарафлар ўртасида 2020 йил 18
ноябрда тузилган 18-303/4933-сонли олди-сотди шартномаси бекор
қилинган.
Суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш жараёнида, «SHOXMOR TEX»
масъулияти чекланган жамияти, ОАТБ “Микрокредитбанк” ҳамда “Sayah
Hay АА tekstil” МЧЖ ўртасида 2021 йил 11 майда 202101731001449-сонли
ипотека шартномаси расмийлаштирилгани, мазкур ипотека шартномасига
асосан “Sayah Hay АА tekstil” МЧЖнинг ОАТБ “Микрокредитбанк”дан
олинган кредит маблағи таъминоти сифатида «SHOXMOR TEX»
масъулияти чекланган жамиятига тегишли Поп тумани, Чиғаноқ МФЙ,
Чиғаноқ кўчаси, 1-уйда жойлашган “Тикувчилик цехи ҳамда савдо дўкони”
бино-иншоотлари гаровга қўйилгани, Ўзбекистон туманлараро иқтисодий
судининг 2021 йил 22 ноябрдаги 4-1503-2101/836-сонли ҳал қилув
қарорига асосан “Sayah Hay АА tekstil” МЧЖ ҳисобидан ОАТБ
“Микрокредитбанк” фойдасига 1.650.000.000 сўм кредит тани ва фоизидан
бўлган қарздорлик ва 21600 сўм почта харажати ундирилгани ва ундирув
қўшимча жавобгар «SHOXMOR TEX» масъулияти чекланган жамиятига
тегишли Поп тумани, Чиғаноқ МФЙда жойлашган “Тикувчилик цехи ҳамда
савдо дўкони” бино-иншоотларига қаратилгани аниқланган.
Поп туман прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Х.У.Хакимовнинг
2022 йил 21 июлдаги жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарорига асосан
Давлат кадастр палатаси Поп туман филиали давлат рўйхатидан
ўтказувчи
мутахассиси
Р.В.Догаев
кўчмас
мулкларни
кадастр
хужжатларини рўйхатдан ўтказишда “Давлатреестр” дастуридаги
маълумотларни ноқонуний киритиш орқали давлат ва жамият
манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказгани, хусусан Поп туман
ҳокимлиги балансидаги Поп тумани, Чиғаноқ МФЙ ҳудудида жойлашган
туман халқ таълими бўлимига қарашли марказий клуб биносини
«SHOXMOR TEX» масъулияти чекланган жамиятига 18.11.2020 йилдаги 18303/4933-сонли олди-сотди шартномасига асосан 300 млн. сўм
3
инвестиция киритиш ва 5 та иш ўрни яратиш мажбурияти билан сотилган
ҳамда жамиятга 19.11.2020 йилда “Тасарруф этиш ҳуқуқисиз” 8595-сонли
давлат ордери берилган бўлсада, мулкни “Давлатреестр” дастурида
рўйхатдан ўтказиш жараёнида, жамиятни ушбу мулкга эгалик қилиш ва
тасарруф этиш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотларни қасддан
киритмагани аниқланган ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 2784-моддаси 2-қисми “а” банди ва 228-моддаси 1қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (кейинги матнда
ФК деб юритилади) 116-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатларининг
талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқтартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўзўзидан ҳақиқий эмасдир.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сон қарори 7бандига кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмаслиги
оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талабни бундай битим ҳуқуқ ва
манфаатларига таъсир қилувчи ҳар қандай манфаатдор шахс тақдим
этиши мумкин.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни ва «SHOXMOR TEX» масъулияти чекланган жамияти,
ОАТБ “Микрокредитбанк” ҳамда “Sayah Hay АА tekstil” МЧЖ ўртасида 2021
йил 11 майда тузилган 202101731001449-сонли ипотека шартномасини
ҳақиқий эмас деб топишни ва ипотека шартномасининг ҳақиқий эмаслиги
билан боғлиқ оқибатларини қўллаб, «SHOXMOR TEX» масъулияти
чекланган жамиятига зиммасига мулкни даъвогарга қайтариш
мажбуриятини юклашни лозим деб ҳисоблайди.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб
юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича жавобгар
«SHOXMOR TEX» масъулияти чекланган жамиятидан (6.017.410 + 3.000.000
= 9.017.410) 9.017.410 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари
ундириш лозим.
Бинобарин, суд ИПК 73, 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
4
масъулияти
чекланган
жамияти,
ОАТБ
“Микрокредитбанк” ҳамда “Sayah Hay АА tekstil” МЧЖ ўртасида 2021 йил
11 майда тузилган 202101731001449-сонли ипотека шартномаси ҳақиқий
эмас деб топилсин.
«SHOXMOR TEX» масъулияти чекланган жамиятига зиммасига мулкни,
яъни Поп туман ҳокимлиги балансидаги Поп тумани, Чиғаноқ МФЙ
ҳудудида жойлашган туман халқ таълими бўлимига қарашли марказий
клуб биносини даъвогарга қайтариш мажбурияти юклатилсин.
«SHOXMOR TEX» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 9.017.410 сўм давлат божи, Давлат активларини
бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига
24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин суд харажатларини
ундириш бўйича ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров
5