← Назад
Решение #71154 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида
маърузачи судья: А.Абдулхаев
Биринчи инстанцияси судида
судья: Ф.Эргашев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья: Ф.Халилов
АЖРИМИ
2025 йил май ойининг 1 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари
Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
З.Иброхимованинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси
бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, маҳкум С.Эсановнинг ҳимоячиси – адвокат
С.Эсановнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2024 йил 31 июлдаги ҳукмига кўра судланган
С.Эсановнинг 1994 йил 22 октябрда Сирдарё вилоятида
туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта,
оилали, 2 нафар фарзанди бор, “Diligent plus” МЧЖ
раҳбари, судланмаган, Сирдарё вилояти, Боёвут туман,
Сохил МФЙ, 2-уйда яшаган, иш бўйича ЖПКнинг 227моддаси тартибида 2023 йил 18 март куни ушланган, 2023
йил 20 март куни ушлаб туриш жойларидан озод этилган,
2023 йил 22 декабрь куни унга нисбатан қидирув эълон
қилинган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2023 йил 22 декабрдаги ажримига кўра сиртдан
қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024
йил 12 февраль куни қидирувдан ушланган, иш бўйича
қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, айблов
хулоса нусхасини ўз вақтида олганга
нисбатан чиқарилган ҳукм ва апелляция инстанциясининг ажрими устидан
маҳкум С.Эсановнинг томонидан келтирилган тафтиш шикояти асосида
жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Суднинг ҳукмига кўра, С.Эсановнинг Ўзбекистон Республикаси ЖК
168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5
йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 62-моддаси
тартибида узил-кесил ўташи учун 4 йил 11 ой 27 кун озодликдан маҳрум
қилиш жазоси қолдирилган.
Судланувчи С.Эсановнинг фойдасига 1800 АҚШ долларига тенг
22.573.832 сўм, жабрланувчи С.Эсановнинг фойдасига 4.000 АҚШ долларига
тенг 50.164.160 сўм, жабрланувчи С.Эсановнинг фойдасига 4.000 АҚШ
долларига тенг 50.164.160 сўм, жабрланувчи С.Эсановнинг фойдасига 1.000
АҚШ долларига тенг 12.541.040 сўм, жабрланувчи С.Эсановнинг фойдасига
1.000 АҚШ долларига тенг 12.541.040 сўм, жабрланувчи С.Эсановнинг
фойдасига 4.000 АҚШ долларига тенг 50.164.160 сўм ундириш белгиланган.
Жабрланувчи С.Эсановнинг зарар қоплангани эътироф этилган.
Ашёвий далил - 5 дона диск, 2 дона тилхат ва 85 варақдаги ёзишмалар
сурати жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақланиши белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2024 йил 3 октябрдаги ажримига кўра, туман судининг
ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш ҳужжатларига кўра, С.Эсановнинг бошқа шахслар билан олдиндан
ўзаро тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, алдаш йўли билан ўзганинг мулкини
қўлга киритиш мақсадида ҳаракатланиб, С.Эсановнинг уни Полша
Республикасига ишга юборишни ваъда қилиб, Полша Республикасига бориш,
ишга жойлаштириш, элчихона харажатлари сифатида жами 4.000 АҚШ
долларини беришни сўраб, мазкур пул маблағини 2022 йил сентябрдан
декабрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида, Тошкент шаҳри, Чилонзор
тумани, “Дўмбиробод” МФЙ ҳудудида бўлиб-бўлиб олиб, берган ваъдасини
бажармасдан, анча миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 31 декабрдаги
маълумотига кўра, 1 АҚШ доллари 11.225,46 сўмга тенг бўлиб, 4000 АҚШ
доллари 44.901.840 сўмни ташкил қилган.
Судланувчи С.Эсановнинг бошқа шахслар билан олдиндан ўзаро тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга
киритиш мақсадида ҳаракатланиб, 2023 йил тахминан февраль ойида,
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, “Дўмбиробод” МФЙ ҳудудида,
С.Эсановнинг уни Полша Республикасига ишга юборишни ваъда қилиб,
Полша Республикасига бориш, ишга жойлаштириш, элчихона харажатлари
сифатида жами 2.800 АҚШ долларини беришни сўраб, мазкур пул маблағини
олиб, берган ваъдасини бажармасдан, такроран фирибгарлик жиноятини
содир этган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023 йил 28 февралдаги
маълумотига кўра, 1 АҚШ доллари 11.320,01 сўмга тенг бўлиб, 2800 АҚШ
доллари 31.696.028 сўмни ташкил қилган.
Судланувчи С.Эсановнинг бошқа шахслар билан олдиндан ўзаро тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга
киритиш мақсадида ҳаракатланиб, 2023 йил 3 март куни Тошкент шаҳри,
Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 122-уй олдида С.Эсановнинг и
алдаб, уни Германия Федератив Республикасига ишга юборишни ваъда
қилиб, ишга жойлаштириш, элчихона харажатлари, йўл харажатлари
сифатида жами 4.000 АҚШ долларини беришни сўраб, мазкур пул маблағини
олиб, берган ваъдасини бажармасдан, такроран анча миқдорда фирибгарлик
жиноятини содир этган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023 йил 3 мартдаги
маълумотига кўра, 1 АҚШ доллари 11.364 сўмга тенг бўлиб, 4000 АҚШ
доллари 45.456.000 сўмни ташкил қилган.
Судланувчи С.Эсановнинг бошқа шахслар билан олдиндан ўзаро тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга
киритиш мақсадида ҳаракатланиб, 2023 йил 3 март куни Тошкент шаҳри,
Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 122-уй олдида С.Эсановнинг алдаб,
уни Германия Федератив Республикасига ишга юборишни ваъда қилиб, ишга
жойлаштириш, элчихона харажатлари, йўл харажатлари сифатида жами 4.000
АҚШ долларини беришни сўраб, мазкур пул маблағини олиб, берган
ваъдасини бажармасдан, такроран анча миқдорда фирибгарлик жиноятини
содир этган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023 йил 3 мартдаги
маълумотига кўра, 1 АҚШ доллари 11.364 сўмга тенг бўлиб, 4000 АҚШ
доллари 45.456.000 сўмни ташкил қилган.
Судланувчи С.Эсановнинг бошқа шахслар билан олдиндан ўзаро тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга
киритиш мақсадида ҳаракатланиб, 2023 йил 14 июнь куни Тошкент шаҳри,
Юнусобод тумани, Янги тарнов МФЙ ҳудудида С.Эсановнинг и алдаб, уни
Жанубий Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилиб, ишга
жойлаштириш, элчихона харажатлари, йўл харажатлари сифатида жами 3.500
АҚШ долларини беришни сўраб, мазкур пул маблағини бир қисми сифатида
1000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, такроран
фирибгарлик жиноятини содир этган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023 йил 14 июндаги
маълумотига кўра, 1 АҚШ доллари 11.465,09 сўмга тенг бўлиб, 1000 АҚШ
доллари 11.465.090 сўмни ташкил қилган.
Судланувчи С.Эсановнинг бошқа шахслар билан олдиндан ўзаро тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга
киритиш мақсадида ҳаракатланиб, 2023 йил 14 июнь куни Тошкент шаҳри,
Юнусобод тумани, Янги тарнов МФЙ ҳудудида С.Эсановнинг алдаб, уни
Жанубий Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилиб, ишга
жойлаштириш, элчихона харажатлари, йўл харажатлари сифатида жами 3.500
АҚШ долларини беришни сўраб, мазкур пул маблағини бир қисми сифатида
1000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, такроран
фирибгарлик жиноятини содир этган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023 йил 14 июндаги
маълумотига кўра, 1 АҚШ доллари 11.465,09 сўмга тенг бўлиб, 1000 АҚШ
доллари 11.465.090 сўмни ташкил қилган.
Судланувчи С.Эсановнинг бошқа шахслар билан олдиндан ўзаро тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга
киритиш мақсадида ҳаракатланиб, 2023 йил 26 июль куни Тошкент шаҳри,
Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчасидаги “Салом” кафесининг
автотураргоҳида С.Эсановнинг алдаб, уни Жанубий Корея Республикасига
ишга юборишни ваъда қилиб, ишга жойлаштириш, элчихона харажатлари,
йўл харажатлари сифатида жами 10.000 АҚШ долларини беришни сўраб,
мазкур пул маблағини бир қисми сифатида 4000 АҚШ долларини олиб,
берган ваъдасини бажармасдан, такроран анча миқдорда фирибгарлик
жиноятини содир этган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023 йил 26 июлдаги
маълумотига кўра, 1 АҚШ доллари 11.613,06 сўмга тенг бўлиб, 4000 АҚШ
доллари 46.452.240 сўмни ташкил қилган.
Маҳкум С.Эсановнинг тафтиш шикоятида иш бўйича унинг айби
исботланмаганлигини, у ушбу пулларни хизмат ҳақи сифатида олганлигини,
ушбу пулларни эса фоизи билан қайтариш талаб қилинганлигини, унга
махсус белги қўйилган пуллар беришларини, хоҳласа олишин, лекин оқибати
ёмон бўлишини айтишганлигини, зарарлар тўлиқ қопланганлигини маълум
қилиб, унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни ва унга қўлланган эҳтиёт
чорасини бекор қилишни сўраган.
Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья А.Абдулхаевнинг маърузасини,
тарафлардан – прокурор Ш.Шомирзаевнинг суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақидаги хулосасини, маҳкум С.Эсановнинг ҳимоячиси – адвокат
С.Эсановнинг ҳақидаги фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни
жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан
суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22
ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар
томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд қарорида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94,95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланган С.Эсановнинг юқорида қайд этилган жиноятлар бўйича
оқланган ҳаракатларидан ташқари, қолган айблов эпизодлари бўйича
ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, у томонидан ушбу жиноятларни содир
этганликдаги айби дастлабки тергов ҳамда биринчи инстанция суди
давомида берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчи С.Эсановнинг
дастлабки терговда берган кўрсатувлари, аризалар, бирламчи тўпланган иш
ҳужжатлари, С.Эсановнинг тилхати, суд терговида ўтказилган юзлаштириш,
суд терговида эшиттирилган овозли ёзувлар, видео тасвирлар, нарсани олиш
баённомалари, ижтимоий тармоқда олиб борилган ёзишмалар сурати ҳамда
жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз
исботини тўлиқ топган.
Биринчи инстанция суди томонидан маҳкум С.Эсановнинг айбдор деб
топилган ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган.
Биринчи босқич суди С.Эсановнинг нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006
йилдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, иш бўйича
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиб, у
айбли деб топилган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум
қилиш жазосини тайинлаб, асосли хулосага келган.
5
Шунингдек, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати иш ҳолатларини
тўғри аниқлаб, С.Эсановнинг важларига қонуний баҳо бериб, унга нисбатан
суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб асосли хулосага келган.
Жиноят иши ҳужжатларида, маҳкум С.Эсановнинг қабул қилинган суд
қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар мавжуд эмас.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
3
521 , 5214, 5216-моддаларига риоя қилиб, тафтиш инстанцияси судлов
ҳайъати
Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 31 июлдаги
С.Эсановнинг нисбатан чиқарилган ҳукми ва Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 29
октябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилиб, келтирилган шикоят
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки
протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи
/имзо/
М.Мирзохидов
Ҳайъати судьялари:
/имзо/
Н.Касимова
/имзо/
А.Абдулхаев
Ажрим нусхаси аслига тўғри: