Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/362 Дата решения 01.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 379863 Claim ID 2765434 PDF Hash 690f024081c6f223... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
ЖПКнинг 443-моддаси ЖПКнинг 443 law
илмиш ЖК 273-моддаси илмиш ЖК 273 law
тказиш ЖК 273-моддаси тказиш ЖК 273 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси збекистон Республикаси ЖК 25 law
илганлиги ЖКнинг 56-моддаси илганлиги ЖК 56 law
ЖКнинг 58-моддаси ЖКнинг 58 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/362-сонли 2025 йил май ойининг 01 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, халқ маслаҳатчилари М.Х.Қодирова ва К.М.Ходжаевалардан иборат таркибда, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Н.Мухаммадиев ва унинг ҳимоячиси адвокат М.Олтибаевнинг иштирокида, Мухаммадиев Низомиддин Фахриддиновичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Мухаммадиев Низомиддин Фахриддинович (MUXAMMADIYEV NIZOMIDDIN FAXRIDDINOVICH), 22.06.2000 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, ишсиз, муқаддам судланмаган, Сурхондарё вилояти, Денов тумани, “Элобод” МФЙ, 451-уйда яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, 26.11.2024 йилдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан айбланган. Суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Мухаммадиев Низомиддин Фахриддинович “гашиш” гиёҳвандлик воситасини кўп миқдорда сотиш мақсадида махсус харидор “Х” билан 200 грамм “гашиш”нинг ҳар бир грамми учун 200.000 сўмдан савдолашиб, жами 3.000 АҚШ доллари эвазига сотишга келишишади. Сўнг, Н.Мухаммадиев яшаш манзилининг ҳовлисига кўмиб қўйилган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини олиб, Сурхондарё вилоятидан Тошкент шаҳрига махсус харидор “Х” билан учрашиш учун келади. Н.Мухаммадиев 2024 йил 26 ноябрь куни соат 17:00ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган РШТЁИМнинг автотураргоҳида 1 махсус харидор “Х” билан учрашиб, харидорнинг бошқарувида бўлган "Матиз" русумли, давлат рақам белгиси 30U960КВ бўлган автомашинасига ўтириб, унга 200 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўзи билан олиб келган лезвие орқали очиб кўрсатиб, автомашинанинг олд йўловчи томонидаги ўриндиқнинг пастки қисмига қўйган вақтда ҲМҚО ходимлари томонидан ушланган. Натижада Н.Мухаммадиев ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, кўп миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотиш жиноятини охирига етказа олмаган. Н.Мухаммадиевнинг кўрсатмасига асосан ушбу автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтида олд йўловчи томонидаги ўриндиқнинг пастки қисмида, бир дона қора рангли целофан пакетга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, мумсимон модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 27.11.2024 йилдаги № 4493-сонли экспертиза хулосасига кўра, Н.Мухаммадиевдан олинган мумсимон моддалари таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу моддалар “гашиш” деб аталиб, унинг вазни 201,32 граммга тенглиги аниқланган. Судланувчи Н.Мухаммадиев суд мажлисида, айбига иқрор бўлиб, Сурхондарё вилояти Денов туманида автоуловларни таъмирлаш билан шуғулланиб келишини, 2022 йил ёз ойида унга нотаниш бўлган тожик миллатига мансуб “Диловар” исмли таниши унинг олдига келиб, “ушбу нарсани олиб сақлаб қўй, кейин сендан олиб кетаман” деб бир нарса берганини, у нималигига қизиқиб “Диловар”дан сўраганида, унга ушбу нарса гиёҳванд модда эканлигини айтганини, сўнг агар ушбу нарсани сақлаб қўйса, унга жавобгарлик бўлиши ҳақида айтганида, “Диловар” ушбу нарсани бирор жойга кўмиб қўйишини тушунтиргани, у ушбу нарсани олиб, Сурхондарё вилояти, Денов тумани, “Элобод” МФЙ, 451-рақамли яшаш уйининг орқа қисмидаги ҳовлисига кўмиб қўйганини, шу йилнинг ўзида “Диловар” исмли шахс ўзини осиб, жонига қасд қилгани, ундан олган гиёҳванд моддани кўмилганича қолдиргани, 2023 йил қиш кунларида “Диловар”дан қолган гиёҳванд моддани кўмилган жойдан олиб, целлофан пакетдан очганида ўткир ҳидли, жигарранг модда эканлигини кўрганлигини, сўнг ундан озроқ қисмини ўзи истеъмол қилгани, қолганини яна кўмиб қўйгани, 2024 йил октябрь ойининг бошида унга нотаниш бўлган “Малик” исмли шахс қўнғироқ қилиб, унга Сурхондарё вилоятидан эканлигини, ушбу вилоятда гиёҳвандлик моддаларини топиш осонроқ эканлигини айтиб, гиёҳванд моддаси топиб беришни сўраганлигини, у илгари ҳам бир неча маротаба “Малик” билан бирга гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилганлигини, шу боис унга гиёҳвандлик воситаси топиб бериш бўйича аниқ жавоб бермаганлигини, сўнг унда “Диловар” исмли шахсдан қолган 2 2024 йил 20 ноябрь куни “Малик”ка қўнғироқ қилиб, унда 200 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлигини айтиб, ундан қанча пул беришини сўраганида, “Малик” унга ҳар бир грамм гиёҳванд моддаси учун 200.000 сўм беришини айтгани, у бунга рози бўлганини, сўнг келишувга асосан 200 грамм гиёҳвандлик воситасини берганидан сўнг, “Малик” унга умумий 40.000.000 сўмдан 35.000.000 сўмини бериши, 5.000.000 сўмини ўзига сақлаб қолишига келишганликларини, у 2024 йил 23 ноябрь куни Тошкент шаҳрига келиб, “Малик”ка қўнғироқ қилганини, “Малик” унга 2024 йил 26 ноябрь куни пул маблағлари тайёр бўлишини айтганини ва шу куни соат 17:00ларда Чилонзор туманида жойлашшган РШТЁИМ олдидаги автотураржойга келишини айтганини, шундан сўнг у келишилган жойга такси автомашинасида етиб борганини, “Малик” билан кўчада учрашиб, автотураргоҳга кирганликларини, шунда унга махсус харидор “Матиз” русумли автомашинага ўтиришни айтганини, у автомашинанинг олд ўриндиғига ўтирганини, махсус харидор унга 3.000 АҚШ долларини кўрсатгани, аммо пулларни бермагани, у ёнидаги қора целофан пакетга ўралган гиёҳванд моддасини унга берганини, сўнг махсус харидор гиёҳванд моддасини унга қайтариб бериб, очишини сўраганини, шунда у “лезвия” орқали очиб, гиёҳванд моддасини махсус харидорга берганини, харидор ҳидлаб кўриб, сўнгра “ушлаб туринг” деб гиёҳвандлик воситасини унга қайтариб берганини, шу вақтда ИИБ ходимлари келиб автомашинани эшигини очган вақтида қўлидаги гиёҳвандлик воситасини пастга ташлаб юборгани, сўнг ушбу гиёҳвандлик воситаси холислар иштирокида ундан тегишли тартибда расмийлаштириб олинганини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Н.Мухаммадиев эълон қилинган айбловга иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлса-да, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ўз исботини тўлиқ топади. Жумладан, гувоҳ Ж.Мусаев суд мажлисида, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ЖҚБ тезкор вакили экани, келиб тушган тезкор-хабар бўйича Республика ҳудудида, гиёхвандлик воситаларини ноқонуний муомаласини олдини олиш юзасидан ўтказиш режалаштириб тезкор тадбир уюштирилиб, тадбирни Ўзбекистон Республикаси ИИВ биносининг олидидан ўтиб кетаётган 2 нафар холисларни чақириб, ўзини хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда ўзини таништиргани, унга бир ишда холис сифатида иштирок этишини сўрагани, улар рози бўлгани, холислар билан бирга Ўзбекистон Респуликаси ИИВ биносига кириб ва хизмат хонасига келганлигини, бу хонада ходимлар Тошкент шаҳрида Низомиддин исмли шахс гиёҳванд моддаларни сотиб келаётганини маълум қилишиб, тезкор тадбир асосида ундан гиёҳвандлик моддаларни сотиб олиш учун 100 АҚШ долларлик купюраларни тайёрлашгани, яъни 3 қилишгани, ушбу тезкор тадбир видео тасмага олингани, баённома ўқиб эшиттирилгани, улар ўқиб чиқиб, танишиб имзо қўйганлигини, бундан ташқари ушбу тадбир жараёнида уларни гаплашиш жараёнини эшитиш учун аудиоёзув сифатида олиш учун махсус мослама ҳам олиб, уни ҳам баённома асосида тезкор тадбир баённомаси тузилгани, ушбу бинодан чиқиб улар Чилонзор туманида жойлашган РШТЁИМга келганлигини, ушбу жойда оқ рангли "Матиз" русумли автоуловда тадбир бўлишини айтганлигини, холислар билан автоуловни узоқроқда кутиб турганлигини, маълум бир вақтдан сўнг ушбу автоуловнинг ичига икки нафар фуқаролик кийимдаги шахслар ўтирганлигини, 15-20 дақиқадан сўнг ушбу автоуловни олдига келиб улар кимлигини ва бу ерда нима қилаётганлиги тўғрисида сўрашганида у ўзини Муҳаммадиев Низомиддин Фахриддинович деб таништиргани, ушбу фуқаро ўтирган жойда оқ рангли скотчга ўралган унинг сўзи бўйича 200 граммга тенг бўлган "гашиш" гиёхвандлик моддаси деб айтганлигини, ушбу ҳолатда гиёхвандлик моддаси оқ конвертларга солиниб мухрланганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ А.Мустафоев суд мажлисида, ҳозирда Чилонзор тумани ИИО ФМБ терговчиси лавозимида ишлаши, Тошкент шаҳар ИИБ ЖТСБ ходимлари томонидан судланувчи Н.Мухаммадиев томонидан гиёҳвандлик моддасини сотиши бўйича маълумот келиб тушганлигини, маълумот бўйича Чилонзор туманида жойлашган РШТЁИМ авто тураргоҳида тадбир ўтказилиб, тадбир давомида судланувчи Н.Мухаммадиев гиёҳвандлик моддасини 3.000 АҚШ долларига келишиб махсус харидорга сотганлигини, судланувчи ёнидан махусус кимёвий ишлов берилган пуллар ҳамда пичоқ аниқланиб холис гувоҳлар иштирокида расмийлаштириб олинганлигини айтиб, тузилган айблов хулосаси бўйича бир неча техник хатоликларга йўл қўйилгани, ушбу жиноят иши бўйича “Диловар” исмли номаълум шахсга оид қисми алоҳида иш юритувга ажратилганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; тарафларнинг розилиги билан кўрсатуви ўқиб эшиттирилган гувоҳ Ж.Дилаев суд мажлисида, 2024 йил 26 ноябрь куни соат 14:30ларда ўзини ишлари билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ биносининг олидидан шахсий ишлари билан ўтиб кетаётган вақтида олдига ИИБ ходимлари келишиб, уннга хизмат гувоҳномаларини кўрсатган ҳолда ўзларини таништиришгани, шу билан унга бир ишда холис сифатида иштирок этишини сўрашганида розилик бергани, у билан яна бир нафар холис ҳам иштирок этгани, улар билан бирга Ўзбекистон Ресбпуликаси ИИВ биносига кириб ходимларни хизмат хонасига киришгани, ушбу хонада ходимлар Тошкент шаҳрида Низомиддин Мухаммадиев исмли шахс гиёҳвандлик воситаларини сотиб келаётганини маълум қилишиб, тезкор тадбир асосида ундан гиёҳвандлик моддаларни сотиб олиш учун 4 расмийлаштиришгани, ушбу тезкор тадбир видеотасмага олингани, бундан ташқари тадбир жараёнига аудиоёзув ҳам расмийлаштиришгани, бинодан чиқишиб, улар Чилонзор туманида жойлашган РШТЁИМ олдидаги автотураргоҳга келишгани, ушбу жойда оқ рангли “Матиз” русумли автоуловда тадбир бўлишини айтишгани, улар ходимлар билан автоуловни узоқроқда кузатиб туришгани, маълум бир вақтдан сўнг ушбу автоуловнинг ичига икки нафар фуқаролик кийимдаги шахслар, яъни махсус харидор ва Н.Мухаммадиевлар ўтиришгани, 15-20 дақиқадан сўнг ушбу автоуловни олдига келиб улар кимлигини ва бу ерда нима қилаётганлиги тўғрисида сўрашганида у ўзини Мухаммадиев Низомиддин Фахриддинович деб таништиргани, ушбу фуқаро автомашинада ўтирган жойида оқ рангли скотчга ўралган унинг сўзи бўйича 200 граммга тенг “гашиш” гиёҳвандлик воситаси деб айтгани, гиёҳвандлик воситаси ҳамда олдидан аниқланган буюмлар оқ конвертларга солиниб муҳрлангани ҳақидаги кўрсатуви билан; суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини, давлат айбловчисининг фикрини, ҳимоячининг важларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчи Н.Мухаммадиевнинг айби билдирги, ашёвий далилни олиш баённомаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса жойини кўздан кечириш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, суд-кимёвий экспертизаси хулосалари, тадбир жараёни акс эттирилган видеўёзув, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини топди деб ҳисоблайди. Суд ҳайъати, судланувчи Н.Мухаммадиевнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг: - “умумий вазни 201,32 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан нотўғри малакаланган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. 5 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида “Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг: - 21-бандида “ЖК 273-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни турлича усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим. Бунда воситалар, моддалар, ўсимликлар шахс томонидан бевосита ёки бошқа (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши мумкин”; - Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни сотиш усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни ўтказишнинг энг ижтимоий хавфли кўриниши ҳисобланиши туфайли, мазкур қилмиш ЖК 273-моддасининг бешинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим. Мазкур восита ёки моддаларни кўп миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш ЖК 273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади; - 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб6 ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак” деб кўрсатилган. Судда аниқланган ва текширилган далилларга кўра, 2024 йил 26 ноябрь куни соат 17:00ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган РШТЁИМнинг автотураргоҳида судланувчи Н.Мухаммадиев ўзида бўлган қўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини махсус харидор “Х”га 3.000 АҚШ долларига сотишга келишган бўлса-да, келишилган пулни харидордан олишга улгурмаган, яъни ҲМҚО ходимлари томонидан ушланган, натижада Н.Мухаммадиев ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, кўп миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотиш жиноятини охирига етказа олмаган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси 2-қисмига кўра, қасддан содир этиладиган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга суиқасд деб топилади. Иш ҳолатларидан келиб чиқиб, қайд этилган қонун талаблари ҳамда юқоридаги Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб, суд ҳайъати судланувчи Н.Мухаммадиевнинг жиноий ҳаракатини кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаси ёки уларнинг аналогини сотиб улгурмаганлиги натижасида жиноий ҳаракатини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаганлигини инобатга олиб, унинг мазкур қилмишини суиқасд сифатида баҳолаб, унинг жиноий ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмидан ушбу Кодекснинг 25,273-моддаси 5-қисмига қайта малакалашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида, Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд ҳайъати, судланувчига жазо тури ва миқдорини белгилашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда ЖКнинг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари талаблари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар тарафидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори тушунтиришларига риоя қилиб, Н.Мухаммадиевнинг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини 7 енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятни ғараз мақсадда содир қилганлиги ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан қайта тарбиялашнинг имкони йўқ деган фикрга келиб, ЖКнинг 58-моддаси 2-қисми талабига амал қилиб, у айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни ҳамда жазони умумий тартибли колонияларда ўташини белгилашни лозим топади. Шунингдек, суд ҳайъати иш бўйича ашёвий далил сифатида эътироф этилиб, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2025 йил 25 февралдаги 10519-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган жами 201,31 грамм гашиш белгиланган тартибда йўқ қилишни ҳамда терговга қадар текширув жараёнида олинган видеотасвир ва аудиоёзувлар қайд этилган бир дона DVD диск ва бир дона конвертга солиб муҳрланган “лезвие”ни жиноят иши ҳужжатларида қолдиришни лозим топади. Суд ҳайъати, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил 22 январдаги 140-сонли далолатномасига кўра, Н.Мухаммадиев гиёҳвандлик касаллиги билан оғримаслиги ва мазкур касаллик билан даволанишга муҳтож эмаслиги кўрсатиб ўтилганини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўлламасликни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига амал қилиб, суд ҳайъати Ҳ У К М Қ И Л Д И: Мухаммадиев Низомиддин Фахриддинович (MUXAMMADIYEV NIZOMIDDIN FAXRIDDINOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан 10 (ўн) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Н.Мухаммадиевга нисбатан тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўташи белгилансин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 26 ноябрь кунидан бошлаб ҳисоблансин. Н.Мухаммадиевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф этилган: - Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2025 йил 25 февралдаги 10519-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган 8 201,31 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси белгиланган тартибда йўқ қилинсин; - терговга қадар текширув жараёнида олинган видеотасвир ва аудиоёзувлар қайд этилган бир дона DVD диск жиноят иши ҳужжатларида қолдирилсин; - бир дона конвертга солиб муҳрланган “лезвие” йўқ қилинсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи халқ маслаҳатчилари: (имзо) (имзо) (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 9 А.А.Мухиддинов М.Х.Қодирова К.М.Ходжаева