Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/316 Дата решения 01.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 379152 Claim ID 2757879 PDF Hash 599ad5a337c3eeb0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 159-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 159 1 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 2442-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2442 law
тказиш учун ЖК 273-моддаси тказиш учун ЖК 273 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 5 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг 56-моддаси ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖК 56 law
Жиноят кодексининг 10-моддаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 2442-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 2442 1 code_article
збкистон Республикаси ЖК 59-моддаси збкистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республкиаси ЖК 96-моддаси збекистон Республкиаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил май ойининг 01 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, халқ маслаҳатчилари: А.Саттаров ва З.Ахатовалардан иборат таркибда, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Х.Олимжонов, судланувчи И.Абдухолиқов ва унинг ҳимоячиси “The best lawyer” адвокатлик фирмасининг адвокати М.Санакуловларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 2442моддасининг 1-қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273моддасининг 5-қисми билан айбланаётган Абдухолиқов Исломбек Абдусаломовичга нисбатан 1-1006-2501/316-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Абдухолиқов Исломбек Абдусаломович (Abduxoliqov Islombek Abdusalomovich), 2006 йил 06 январь куни Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, Тошкент Халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар Университети 1-босқич талабаси, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Қорахон МФЙ, Боғишамол кўчаси, 2-уйда яшаган, иш бўйича эҳтиёт чораси тариқасида “қамоққа олиш” қўлланилиб, 2024 йил 29 октябрдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган. Суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи И.Абдухолиқов диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ва бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш ва уларда иштирок этиш мақсадида, 2024 йил 06 октябрь куни ўзига тегишли бўлган “Samsung Galaxy A9” русумли телефон аппарати ёрдамида интернетнинг “Телеграм” мессенжери орқали Сурия давлатида фаолият олиб бораётган “Тавҳид ва Жиҳод” террорчилик ташкилотининг фаол аъзоси ҳисобланган “Абу Валид” (Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғли, ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан 2016 йил 05 майда Ўзбекистон Республикаси ЖК 159-моддасининг 1-қисми ва 223-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган) номли профил фойдаланувчиси билан мазкур террорчилик ташкилоти таркибига бориб қўшилиш борасида сўзлашувларни амалга ошириб келган. Бундан ташқари, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ППХ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласининг олдини олиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 2024 йил 26 октябрь куни соат 23:30да Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Зарқўрғон маҳалласида жойлашган 195-сонли ўрта умумтаълим мактаби олдида И.Абдухолиқов шубҳа уйғотгани сабабли холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг қўлида бўлган қора рангли эркаклар сумкаси ичидан сотиб олиш ниятида бўлган мижозларга хуфёна жой, яъни “закладка” жойлаштириш мақсадида олиб юрган кўк рангли изолентага ўралган 16 дона ўткир ҳидли, жигар рангли 12,71 грамм оғирликдаги моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган. Шундан сўнг, И.Абдухолиқовнинг кўрсатувига биноан Чилонзор тумани, Ц-мавзеси, 4-уй олдида яшил рангли елим қоплама ичида кўк рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,81 грамм, Ц-мавзеси, 3уй олдида яшил рангли елим қоплама ичида кўк рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,73 грамм, Ц-мавзеси, 3-уй орқа томонида яшил рангли елим қоплама ичида кўк рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,79 грамм, Ц-мавзесида жойлашган Севинч МТМ олдида яшил рангли елим қоплама ичида кўк рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,73 грамм, Ц-мавзеси, 30-уйнинг орқа томонида яшил рангли елим қоплама ичида кўк рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,79 грамм, Ц-мавзеси, 35-уй олдида яшил рангли елим қоплама ичида кўк рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,92 грамм, 9-мавзеси, 45-уй олдида яшил рангли елим қоплама ичида кўк рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,84 грамм, 9-мавзеси, 1-уй олдида яшил рангли елим қоплама ичида кўк рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,78 грамм, 9-мавзеси, 14-уй олдида яшил рангли елим қоплама ичида кўк рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,74 грамм моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган. Тошкент шахар ИИББ ЭКМнинг 2024 йил 27 октябрдаги №4226, 4235, 4233, 4231, 4232, 4230, 4234, 4229, 4227, 4228-сонли суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, И.Абдухолиқовдан олинган ҳамда у томонидан кўрсатилан ҳудудлардан олинган модда таркибида (5F-MDMB-PINACA) гиёҳвандлик воситалари мавжудлиги аниқланган. Судланувчи И.Абдухолиқов суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик билдириб, 2024 йил 26 октябрь куни иш топиш мақсадида уяли телефони орқали интернет тармоғига кириб, “инстаграм” иловасидаги эълонни кўриб қолганлиги ва ушбу эълонни жойлаштирган шахс билан алоқага чиққанида, “trader” профили остидаги шахс унга етказиб бериш хизматида иш борлигини, манзилдан нарсани олиб, бошқа манзилга етказиб бериш лозимлигини ва иш ҳақи шу куннинг ўзида тўланишини билдирганлиги, ушбу шартларга рози бўлгач, ундан паспортини ушлаган ҳолда суратга тушириб уларга юбориш талаби қўйилганлиги, талабни бажаргач, “trader” унга геолокация ташлаб бериб, ушбу манзилдан нарсани олиб унга алоқага чиқишини тайинлаганлиги, геолокация бўйича Қибрай туманидан полиэтилен пакетни олганлиги ва “trader”га алоқага чиққанида, “trader” унга ушбу модда гиёҳвандлик воситаси эканини, уни 25 та жойга жойлаштириб, унга геолокацияни ташлагач, 100 АҚШ долларини тўлаб беришини маълум қилганлиги, шундан сўнг гиёҳвандлик воситаларини Чилонзор тумани ҳудудига жойлаштира бошлаганлиги, 195-сонли ўрта умумтаълим мактаби ёнида кетаётганида, уни ички ишлар ходимлари тўхтатишиб, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказишганида, ёнида бўлган эркаклар сумкаси ичидан 16 дона қадоқлардаги гиёҳвандлик воситасини аниқлашганлиги, шундан сўнг ички ишлар ходимларига ўз ҳоҳиши билан гиёҳвандлик воситаларини яширган жойларини кўрсатиб берганлиги ва барча жойдан гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида олинганлиги, бундан ташқари, ҳақиқатдан ҳам “Телеграм” мессенжери орқали Сурия давлатида фаолият олиб бораётган “Тавҳид ва Жиҳод” террорчилик ташкилотининг фаол аъзоси “Абу Валид” профили фойдаланувчиси билан мазкур террорчилик ташкилоти таркибига бориб қўшилиш борасида сўзлашувларни амалга оширганлиги, аммо бу ишни қизиқишидан қилганлиги, ҳақиқатда террорчилик ҳаракатига қўшилиш ва аъзо бўлишни истамаганлиги, З.Тўраевга юборган видео ва аудиоёзувларни унга Университетда ташлаб беришганлиги, ўзини берган кўрсатувлари доирасида айбдор деб билиши, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи И.Абдухолиқов ўз айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг содир этган жинояти қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиғини топади. Гувоҳ О.Мухторов суд мажлисида, 2024 йил 26 октябрь куни соат 2330ларда шахсий ишлари билан Чилонзор тумани, 16-мавзесида жойлашган 195сонли мактаб ёнидан ўтиб кетаётганида, унга ўзларини ички ишлар ходимлари сифатида таништирган шахслар мурожаат қилишиб, бир ишда холис сифатида иштирок этиб беришини сўрашганлиги, шундан сўнг қариндоши Т.Мухтаров ва ички ишлар ходимлари билан кейинчалик шахсини билган И.Абдухолиқовнинг ёнига боришганлиги, ички ишлар ходимлари уни шахсий кўрикдан ўтказишганида, унинг ёнида бўлган эркаклар сумкаси ичидан 16 дона кўк рангли изолентага ўралган, ўткир ҳидли, жигар рангли модда борлиги аниқланганлиги, ички ишлар ходимларининг саволига жавобан И.Абдухолиқов ушбу моддаларнинг гиёҳвандлик воситалари эканини, уларни ҳуфёна ерларга яшириш мақсадида олиб юрганини ва 9 та жойга яширишга улгурганини билдириб, ушбу гиёҳвандлик воситалари яширилган жойларни кўрсатишга розилик билдирганлиги, шундан сўнг Чилонзор тумани Ц ва 9-мавзелари ҳудудидаги турли жойларга борилиб, И.Абдухолиқов кўрсатган жойлардан гиёҳвандлик воситаларини олишганлиги, барча гиёҳвандлик воситалари конвертларга солиниб муҳрланганлиги, сўнгра ИИБ биносига боришиб, тушунтириш хати ёзиб беришганлиги, воқеа куни ички ишлар ходимлари томонидан И.Абдухолиқовга ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар амалга оширилмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Т.Мухтаров суд мажлисида, гувоҳ О.Мухторовнинг суд мажлисида берган кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди. Гувоҳ З.Тўраев суд мажлисида, судланувчи И.Абдухолиқов маҳалладоши эканлиги, ёшликдан бирга катта бўлишганлиги, яқин дўст эканликлари, 2022 йилда Миробод туманида жойлашган “Internation” ўқув марказида И.Абдухолиов билан бирга таълим олишганлиги, И.Абдухолиқов 2024 йилнинг сентябрь ойи ўрталарида ўзаро суҳбатлари давомида, ҳаётидаги қийинчиликлардан тўйганлиги сабабли ўз жонига қасд қилиш нияти борлигини бир неча маротаба айтганлиги, унга доимо тасалли берганлиги, 2024 йил 06 октябрь куни И.Абдухолиқов “телеграм” ижтимоий тармоғидан унга алоқага чиқиб, Ўзбекистонда муаммолари кўпайиб кетгани, шу сабабли яшашдан чарчаганини айтиб, 2 та видео юборганлиги, мазкур видеодан бирида юзига ниқоб таққан ва қора либосдаги қурол кўтарган шахслар саҳро ҳудудида жанговар ҳаракатларда иштирок этаётгани акс этган бўлиб, иккинчи видеода, кейинчалик “Абу Валид” эканлиги айтилган шахс қурол ушлаган ҳолда жиҳод қилиш учун даъват олиб борганлиги, мазкур видеоларни кўргач, И.Абдухолиқовдан бу видеоларни нима сабабдан юборганини сўраганида, И.Абдухолиқов мазкур видеодаги шахслар Сурияда бўлиб турган жиҳодчилар экани, бир неча йиллардан буён жанг қилиб келишлари, аъзолари сонини кўпайтириш учун бошқа давлатларда даъватлар олиб боришини айтганлиги, И.Абдухолиқов ишлари орқага тортса, Сурияга кетмоқчи эканлигини маълум қилганлиги ва Сурияга Туркия Республикаси орқали ўтиш мумкинлигини тушунтирганлиги, И.Абдухолиқов унга “Абу Валид” нинг 2 та аудиоёзувларини юборганлиги, мазкур шахс Сурияда жиҳод билан шуғулланаётганини, Сурияга бориш учун ёрдам беришини, “Абу Валид"”га алоқага чиққанини, Сурияга бориш учун пул маблағларини “Абу Валид” тўлаб беришини айтиб ўтганлиги, И.Абдухолиқов унга мужоҳид бўлиб, шаҳид бўладиган бўлса, жаннатга тушиши ҳақида ҳам айтиб ўтганлиги, бунга жавобан И.Абдухолиқовга қийинчиликлар ўтиб кетишини, агар Тошкент шаҳрида ишлаш қийин бўлса, Денов туманига қайтиб келиб ишлашини, Сурияга бориб, ҳаётини барбод қилмаслигини айтганлиги, бироқ И.Абдухолиқовнинг нотўғри йўлдан бораётганини билсада, бу ҳақда ички ишлар идораларига хабар бермаганлигини билдириб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Х.Тўйчиев суд мажлисида, Тошкент Халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар Университети Маънавий-маърифий ишлар Департаменти бошлиғи вазифасида ишлаб келиши, И.Абдухолиқов Университетда бир кун таҳсил олганлиги, ўқув жараёнида талабаларга умумий мазмунда киберхавфсизлик, гиёҳвандлик ва диний экстремизм ҳақида видеороликлар намойиш қилинган бўлиб, бирор талабага мазкур видеороликлар ташлаб берилмаганлиги, мазкур видеороликлар умумий мазмунда бўлиб, “Абу Валид” тахаллусли шахс ҳақида маълумот мавжуд бўлмаганлиги, И.Абдухолиқов сабабсиз дарс қолдиргани сабабли, талабалар сафидан чиқарилганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Суд ҳайъати, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган гумон қилинувчи, айбланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95, 112моддалари талаблари асосида баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи И.Абдухолиқовнинг содир этган жинояти дастлабки тергов ва судда сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг билдиргилари, ашёвий далилни олиш баённомаси, тушунтириш хатлари, судга оид кимёвий экспертизаси хулосаси, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 18 ноябрдаги 3016-сонли далолатномаси, телефон аппаратини кўздан кечириш баённомаси, юзлаштириш баённомалари ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд ҳайъати дастлабки тергов органи томонидан судланувчи И.Абдухолиқовнинг диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ва бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш ва уларда иштирок этишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 2442-моддасининг 1қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Шу билан бирга суд ҳайъати, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи И.Абдухолиқовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 273моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми билан эълон қилинган айбловларни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарори 21-бандида “ЖК 273-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни турлича усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим. Бунда воситалар, моддалар, ўсимликлар шахс томонидан бевосита ёки бошқа (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши мумкин. Бир шахс томонидан бошқасига гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни инъекция (укол) қилиш, агар мазкур восита ёки модда истеъмолчининг ўзига тегишли бўлса ва инъекция унинг илтимосига кўра қилинган бўлса, қонунга хилоф равишда ўтказиш деб баҳоланиши мумкин эмас. Шахснинг гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш учун ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан жавобгарлик уларнинг миқдори билан боғлиқ ҳолда келиб чиқишига сабаб бўлади. Айбдор томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларнинг фақат бир қисми ўтказилиб, қолган қисми кейинчалик суриштирув ёки дастлабки тергов давомида аниқланса, жавобгарлик қонунга хилоф равишда ўтказиш ва қонунга хилоф равишда сақлаш учун алоҳида-алоҳида (агар мазкур восита ва моддаларни ўтказишга нисбатан қасд аниқланмаган бўлса), уларнинг миқдорига боғлиқ равишда келиб чиқади” – деб қайд қилинган. Мазкур Қарорнинг 25-бандида, “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак”, - деб тушунтириш берилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи И.Абдухолиқов, ҳаракатлари шубҳа уйғотгани сабабли тўхтатиб, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг ёнидан “закладка” жойлаштириш учун олиб кетаётган, шахсий истеъмолни истисно қилувчи миқдорда, яъни 12,71 грамм (5FMDMB-PINACA) гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, сўнгра унинг илгари қўйган “закладка”лари текширилганида, Чилонзор тумани, Ц-мавзеси, 4-уй олдида яшил рангли елим қоплама ичида кўк рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,81 грамм, Ц-мавзеси, 3-уй олдида яшил рангли елим қоплама ичида кўк рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,73 грамм, Ц-мавзеси, 3-уй орқа томонида яшил рангли елим қоплама ичида кўк рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,79 грамм, Ц-мавзесида жойлашган Севинч МТМ олдида яшил рангли елим қоплама ичида кўк рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,73 грамм, Ц-мавзеси, 30-уйнинг орқа томонида яшил рангли елим қоплама ичида кўк рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,79 грамм, Ц-мавзеси, 35-уй олдида яшил рангли елим қоплама ичида кўк рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,92 грамм, 9мавзеси, 45-уй олдида яшил рангли елим қоплама ичида кўк рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,84 грамм, 9-мавзеси, 1уй олдида яшил рангли елим қоплама ичида кўк рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,78 грамм, 9-мавзеси, 14-уй олдида яшил рангли елим қоплама ичида кўк рангли изолентага қадоқланган жигар рангли, ўткир ҳидли 0,74 грамм моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган. Бунда гиёҳвандлик воситалари мижозга етиб бормаган, И.Абдухолиқов гиёҳвандлик воситасини реал тарзда сотиш ва пулларни олиш имконига эга бўлмасдан, жиноятга суиқасд қилган. Тергов органи эса, ушбу ҳолатга етарли эътибор қаратмасдан, И.Абдухолиқовдан “закладка” учун ёнида ташиб кетаётган гиёҳвандлик воситаси юзасидан ва “закладка” сифатида жойлаштириб бўлган ва ўз ихтиёри билан ички ишлар ходимларига маълум қилган ҳолатлари юзасидан жиноятни алоҳида эпизод ва тугалланган сифатида квалификация қилиб, хатоликка йўл қўйган. Ваҳоланки, И.Абдухолиқовнинг мақсади барча гиёҳвандлик воситаларини “закладка” сифатида жойлаштиришга қаратилган ва умумий қасд билан қамраб олинган. Бундай ҳолатларда суд ҳайъати, судланувчи И.Абдухолиқовнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми, 273моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми , 273-моддасининг 5-қисми , 273-моддасининг 5-қисми , 273-моддасининг 5-қисми , 273-моддасининг 5қисми , 273-моддасининг 5-қисмидан, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотишга суиқасд қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисмига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 май кунги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиши шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорида ҳам судларнинг эътиборини жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга, айбдорга тайинланган жазо чораси адолатли ва унинг ахлоқан тузалиши, янги жиноят содир этишининг олдини олиши учун зарур ҳамда етарли даражада бўлишига қаратилиши лозимлиги, озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси фақат ўта-оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг 56-моддасида санаб ўтилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, шунингдек, жазо тизимидаги бошқа енгилроқ чораларни қўллаш имконияти бўлмаган ҳоллардагина тайинланиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган. Шунингдек жиноят учун жазо чорасини тайинлаш вақтида жиноятнинг барча ҳолатларини, унинг оғирлик ва жамият учун ижтимоий хавфлилик даражасини синчиклаб аниқлашга асосланган қатъий алоҳида ёндошув таъминланиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” – деб қайд қилинган. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи И.Абдухолиқовга жазо тайинлашда ва турини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унинг айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, шунингдек жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб, унга нисбатан айбли деб топилаётган моддалар санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб ҳисоблайди. Тошкент шаҳар Наркология диспансерининг 2024 йил 18 ноябрдаги 3016-сонли далолатномасида судланувчи И.Абдухолиқовнинг гиёҳвандликка чалингани ва мажбурий даволанишга муҳтожлиги қайд этилган. Шу сабабли суд ҳайъати, судланувчи И.Абдухолиқовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси талабига асосан наркомония ва токсикоманиядан мажбурий даволаш тиббий чорасини қўллашни лозим топади. Суд иш юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган (5F-MDMBPINACA) гиёҳвандлик воситаларини ҳамда И.Абдухолиқовнинг уяли 9 телефон аппаратини қонунда назарда тутилган тартибда йўқ қилишни белгилашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд ҳайъати Абдухолиқов Исломбек Абдусаломович (Abduxoliqov Islombek Abdusalomovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2 244 -моддасининг 1-қисми ва 25,273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Абдухолиқов Исломбек Абдусаломовичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2442-моддасининг 1-қисми билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Абдухолиқов Исломбек Абдусаломовичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 25,273-моддасининг 5-қисми билан 10 (ўн) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбкистон Республикаси ЖК 59-моддаси тартибида, Абдухолиқов Исломбек Абдусаломовичга жиноятлар мажмуи тариқасида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 12 (ўн икки) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 29 октябрдан бошлаб ҳисоблансин. Ўзбекистон Республкиаси ЖК 96-моддасига асосан, И.Абдухолиқов жазони ижро этиш жойларида наркоманиядан (опий, гашиш) мажбурий тартибда даволансин. И.Абдухолиқовга нисбатан танланган эҳтиёт чораси аслича, қамоқда сақлаш қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг иш бўйича ашёвий далил тариқасида олиниб, Ўзбкистон Республикаси ДХХга 2025 йил 21 январдаги 1114-сонли квитанцияга асосан топширилган, жами 19,54 грамм (5F-MDMBPINACA) гиёҳвандлик воситаси ҳамда И.Абдухолиқовнинг уяли телефон аппарати қонунда белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган бир дона “СD” диск иш ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация 10 тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи имзо И.Сабиров Халқ маслаҳатчилари: имзо А.Саттаров имзо З.Ахатова