← Назад
Решение #712523 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
4-2101-2203/ХХХ-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси
Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси ХХХХмасъулияти чекланган жамияти
манфаатида, жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан 141.834.367 сўм
асосий қарз, 9.077.408 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов
котиблигида Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий
бошқармасининг вакили Ф.И (14.12.2022 йилдаги 05-07/ХХХХ-сонли ишончнома
асосида), даъвогарнинг вакили К.Баракаевлар иштирокидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий
бошқармаси ХХХХ масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво билан
мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан 141.834.367 сўм
асосий қарз, 9.077.408 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда
огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этишмади.
Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида
иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогарнинг вакилининг фикрини эшитиб,
даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 06.06.2022 йилда 06/22сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартномага кўра даъвогар пудрат ишлари амалга
оширган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган ҳужжатлар ва суд мажлисида
иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиқланади. Жавобгар
томонидан бажарилган ишлар бўйича қисман тўловлар амалга оширилган бўлсада
қолган қарздорлик суммасини тўламасдан келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 631-моддаси 1-қисмига кўра пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни
бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ѐхуд тарафлар келишувида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал
қилади.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги
141.834.367 сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок этган даъвогар
вакилининг кўрсатмаси билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни
лозим топди.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг кўра жавобгардан
9.077.408 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддаси 1-қисмига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак, 2-қисмига кўра суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4бандида тушунтириш берилган.
Суд, пеня талаби тўғри ҳисобланган бўлсада тарафларнинг манфаатларини
ҳисобга олган ҳолда пеня миқдорини камайтиришни ҳамда пеня миқдорини 1.089.289
сўмга қаноатлантиришни лозим топди.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ХХХХ
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 141.834.367 сўм асосий қарз,
1.089.289 сўм пеня, 24.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин.
3. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
4. Жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
3.018.236 сўм давлат божи ундирилсин.
5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана
туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов