Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2109/358 Дата решения 01.05.2025 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 379369 Claim ID 2781782 PDF Hash 149e11e434f86843... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 5 law
ЖКнинг 34-моддаси ЖКнинг 34 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 5 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 510 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Иш №1–1006–2109/358 Маърузачи: М.Тургунова Биринчи инстанцияда ишни кўришда раислик қилган судья Ж.Курбанов Апелляция инстанциясида маърузачи бўлган судья М.Юсупов АЖРИМИ 2025 йил 1 май куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: З.Камолов, судлов ҳайъати судьялари: А.Икромов ва М.Тургуновадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Хамроевнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори Ш.Шарипов, маҳкум ААнинг адвокати Д.Пулатованинг иштирокида, ҳукм ва ажрим устидан маҳкум АА томонидан келтирилган шикояти асосида жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: жиноят ишлари бўйича Тошкент 2021 йил 24 августдаги ҳукмига кўра, шаҳар Чилонзор туман судининг ААА (А+), 10.11.1966 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати тожик, маълумоти ўрта, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланган, 1) жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Бойсун туман судининг 2000 йил 10 август кунидаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми билан 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган, жазодан 21.12.2003 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1.12.2003 йилги “Амнистия тўғрисида”ги қарорига асосан озод этилган, 2) жиноят ишлар бўйича Тошкент вилояти судининг 2008 йил 23 январь кунги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддасининг 5-қисми билан 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиб, ЖКнинг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган, 28.08.2020 йилда жазони тўлиқ ўтаганлиги сабабли озод этилган, партиясиз, депутатликка сайланмаган, давлат мукофотларини олмаган, вақтинча ишсиз, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Қирғоқ бўйи 4-бурилиш кўчаси, 32-уйда доимий рўйхатда туриб яшаган, 24.05.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддасига асосан ушланган, айблов хулоса нусхасини ўз вақтида олганга АА Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазо махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация инстанция судининг 2024 йил 13 июндаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган. Иш ҳужжатларига кўра, АА жиноят ишлар бўйича Тошкент вилояти судининг 2008 йил 23 январь кунги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топиб, жазони 2020 йил 28 август тўлиқ ўтаб чиққан бўлишига қарамасдан, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан 2021 йил 19 май куни, ноқонуний даромад орттириш мақсадида, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган, ижара шартномаси асосида фаолиятини юритиб келаётган “Садаф” номли ошхонада, дастлабки тергов даврида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган “Мухаммадшокир” исмли номаълум шахсдан икки дона шаффоф полиэтилен ўрамида бўлган 17,2 грамм “Гашиш” ва бир дона “Бальзам золотая звезда” ёзувли ясси айлана шаклидаги металлдан ишланган идиш ичида бўлган 2,52 грамм “Опий” гиёҳвандлик воситаларини 2.000.000 сўм эвазига сотиб олиб, ушбу гиёҳвандлик воситасини таниши Ш.Шообидовга 3.000.000 сўм эвазига сотиш мақсадида 2021 йил 23 май куни соат 20.30 ларда Бердиев Баходир Мелиевичнинг бошқарувидаги, давлат рақами 01 J 263 WA бўлган, “Нексия” русумли автомашинасида йўловчи сифатида Тошкент шаҳри “Эркин” ЙПХ масканига келганида, ИИО ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қора дори – 2021” тезкор тадбир давомида, мазкур автоулов ва йўловчилари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автоуловни юк хонасига жойланган, ААга тегишли бўлган кўк рангли қишки куртканинг чап ички чўнтагида, юқорида кўрсатилган гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинганлиги сабабли АА жиноятни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмаган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 24.05.2021 йилдаги эксперт хулосасига кўра, фуқаро АААдан олинган 2 дона шаффоф полиэтилен ўрамлар ичидан тўқ жигар рангли, мумсимон холдаги моддалари таркибида фаол модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу (объектлар №1,2) моддалар “ГАШИШ” деб аталиши, мазкур модданинг умумий оғирлиги (объектлар №1,2) 17,2 граммга тенглиги кўрсатилган. Бир дона “Бальзам золотая звезда” ёзувли ясси айлана шаклидаги металлдан ишланган идиши бўлиб, унинг ичидан ўткир ҳидли, тўқ жигар рангли, мазсимон моддалари таркибида опий гуруҳига мансуб бўлган гиёҳванд алкалоид – морфин мавжуд бўлиб, бу модда ОПИЙ деб аталиши, мазкур модданинг умумий оғирлиги 2,52 граммга тенглиги кўрсатилган. Маҳкум АА кассация шикоятида қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, енгиллик беришни сўраган. Тафтиш инстанцияси, иш бўйича судья М.Тургунованинг маърузасини, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шариповнинг туман судининг ҳукмини ва апелляция инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдириш, келтирилган шикоятни эса рад қилиш ҳақидаги хулосасини, маҳкум ААнинг адвокати Д.Пулатованинг келтирилган шикоятни қаноатлантириб, туман судининг ҳукмини ва кассация инстанция судининг ажримини ўзгартиришни сўраб берган фикрларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан шикоятни қаноатлантирмай қолдиришни ва туман судининг ҳукмини ҳамда кассация инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 24.08.2018 йилдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарорида белгилаб қўйилган шартларга мувофиқ, мазкур жиноят иши юзасидан тўпланган ва суд тергови жараёнида текширилган юқорида қайд этилган далиллар суд томонидан мақбул ва қонуний деб топилади. Тафтиш инстанцияси маҳкум ААнинг жиноят содир этишдаги айби жиноят иши ҳужжатларидаги ички ишлар ходимининг билдиргилари, судкимёвий экспертиза хулосалари, юзлаштириш баённомалари, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, далилий ашёни олиш баённомалари, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва уни жиноят ишига қўшиш ҳақидаги қарор, ААнинг кўрсатувларини видео тасвирга олиш, тинтув ўтказиш, кўздан кечириш пайтида олинган видео ёзувлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни қабул қилиш-топшириш баённомаси, кўздан кечириш далолатномаси ва квитанция, наркология диспансерининг далолатномаси, тушунтириш хатлари ҳамда иш материалларида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Тафтиш инстанцияси маҳкум ААнинг шикоятда келтирилган важларини жиноят иши ҳужжатлари билан муҳокама қилиб, унинг дастлабки тергов вақтида ҳамда суд мажлисида Афғонистонлик тиниши “Мухаммадшокир” исмли танишидан кейинчалик сотиш мақсадида икки дона полиэтилен ўрамда бўлган, “гашиш” гиёҳванд воситасини 2.000.000 сўмга сотиб олганлиги, “Звездочка” номли бальзам идишида бўлган “Ханка” номли гиёҳвандлик воситасини эса хадя қилганлиги, шундан сўнг “гашиш” гиёҳвандлик воситасига харидор қидириб топиш мақсадида озодликдан маҳрум этиш жазосини бирга ўтаган таниши Шообидов Шоғайрат Шоисломовичга қўнғироқ қилиб, унда “Қора қўчқор” борлигини, сир сақланиши учун гашиш гиёҳвандлик моддасини “Қора қўчқор” деб номлаганлиги, ушбу гиёҳвандлик моддасини унга сотиш учун олиб боришини айтганлиги, Ш.Шообидов рози бўлганлиги сабабли у гиёҳвандлик моддасини Ш.Шообидовга сотиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ушланганлиги ҳақидаги кўрсатувлари ҳақиқатга тўғри келиши, шунингдек ААни агарда гиёҳвандлик моддасини сотаолмаса ўзи истеъмол қилмоқчи бўлганлиги ҳақидаги кўрсатувлари ҳамда Транспортда ХТББ тергов бошқармаси жиноятларни тергов қилиш бўлими катта терговчиси М.Рузиевнинг 2021 йил 16 июндаги жиноят иши қўзғатилган холда алоҳида иш юритувга ажратиш ва иш юритувга олиш ҳақидаги қарорига кўра, жиноят ишининг Шообидов Шоғайрат Шоисломовичга нисбатан қисми жиноят ишида бошқа объектив далиллар аниқланганидан сўнг, қонуний хал қилиш учун алохида иш юритувга ажратилганлиги ҳолати билан унинг важлари тўлиқ рад қилинади ҳамда ушбу важлари қисматини енгиллаштириш мақсадида келтирилган деб бахолайди. Бундай ҳолда, биринчи инстанция суди томонидан маҳкум ААнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси 4-қисмида, “Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 4-бандида, “Қонун тайинланадиган жазо тури ва меъёрини айбдорнинг шахсини тавсифловчи объектив ва ижтимоий омиллар билан боғлиқ қилиб қўйганлиги туфайли судлар жиноят ишларини кўриб чиқиш пайтида мазкур ҳолатларни аниқлашлари шарт” деб тушунтириш берилган. Тафтиш инстанцияси биринчи инстанция суди томонидан маҳкум ААга тайинланган жазонинг адолатлилигини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, шунингдек мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганлигини, муқаддам худди шу каби жиноятни содир этиб, жазони ўтаб чиққанидан сўнг яна қасддан янги жиноят содир этганлигини инобатга олиб, модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб тўғри хулосага келган. Бундай ҳолда, тафтиш инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳукмини ва кассация инстанциясининг ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари мавжуд эмас деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214, 5216-моддаларини қўллаб, тафтиш инстанцияси А Ж Р И М Қ И Л Д И: 5 2021 йил 24 августдаги ҳукми ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясининг 2024 йил 13 июндаги ААА (А+)га оид ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Келтирилган шикоят қаноатлантирилмай қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддаси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи: (имзо) З.Камолов Ҳайъат судьялари: (имзо) А.Икромов (имзо) М.Тургунова Аслига тўғри;