← Назад
Решение #714348 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 732 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ААнинг жавобгар ББдан 7 940 421 сўм асосий қарз, 20 567 106,86
сўм пеня жами 28 507 527,86 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Н.Ҳайитова (2022 йил 17
майдаги 11-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, жавобгар вакили
иштирокисиз иқтисодий суднинг ўз биносида видеоконференцалоқа
режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
7 940 421 сўм асосий қарз, 20 567 106,86 сўм пеня жами 28 507 527,86 сўм
ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасида билдирилган
талабларни қўллаб-қувватлаб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво
юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини
инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво
талабларни қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан.
ФКнинг 732-моддасига мувофиқ, қарз шартномаси бўйича бир тараф
(қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари
билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз
берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга
олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз
суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб
тузилган ҳисобланади.
Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан
кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14
июнда № 01-07/1-234-сонли “Инқирозга қарши курашиш республика
комиссияси ҳамда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб
келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини
тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 29-сонли қўшма
йиғилиш баёни қабул қилинган. Мазкур қўшма йиғилиш баёнининг 8бандининг иккинчи хатбошисига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини
камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб
бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 28 майдаги ПФ-6002-сон
Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган “Мақсадли фоизсиз ссудалар ажратиш
тартиби тўғрисида”ги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқланган.
“Мақсадли фоизсиз ссудалар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
3-бандига кўра, туроператорлар учун – 2019 йилдаги ўртача ойлик иш ҳақи
фондининг уч бараваридан ошмайдиган миқдорда; жойлаштириш воситалари
учун – ҳар бир ётоқ ўрни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари
миқдорида. Бунда: ссуда 12 ой муддатга ажратилади ва фақат ташкилотнинг
бевосита штатлар жадвалига киритилган ходимлари иш ҳақларини тўлаш учун
йўналтирилади; туроператорлик фаолиятини олиб борувчи ва оилавий меҳмон
уйи хизмати кўрсатувчи ташкилот ссудани олиш вақтига келиб бир йилдан
кам бўлмаган муддатда фаолият юритган бўлиши кераклиги; ташкилот ариза
топшириш чоғида ссудани олгандан кейин камида 1 йил давомида фаолият
юритиш мажбуриятини кафолатлаши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат
қўмитасининг 2020 йил 29 сентябрдаги № 104-МҲ-сонли қарорига мувофиқ
Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, Нанай қишлоғи, Сой бўйи МФЙда
жойлашган ББнинг ўз ходимларини иш ҳақини тўлаш орқали сақлаб туриш
учун 136 940 421 сўм мақсадли фоизсиз ссуда ажратиш белгиланган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 7 октябрда 97-сонли
ходимларни сақлаб туриш учун фоизсиз ссуда ажратиш тўғрисида шартнома
имзоланган.
Мазкур шартномага биноан, даъвогар томонидан жавобгарга 2020 йил
14 октябрдаги № 2720301003-сонли тўлов топшириқномаси билан 136 940 421
сўм пул маблағлари ўтказиб берилган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 14 ноябр ҳолатига тақдим этилган ҳисобкитоб маълумотномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 28 майдаги ПФ-6002-сон Фармонига мувофиқ мақсадли фоизсиз
ссуда қайтариш графигига асосан жавобгар даъвогарга 2021 йил апрель ойида
22 823 400 сўм, 2021 йил май ойида 22 823 400 сўм, 2021 йил июнь ойида
22 823 400 сўм, 2021 йил июль ойида 22 823 400 сўм, 2021 йил август ойида
22 823 400 сўм ва 2021 йил сентябрь ойида 22 823 421 сўм жами 136 940 421
сўм қайтарилиши белгиланган бўлсада, 2021 йил давомида 74 000 000 сўм,
2022 йил давомида 55 000 000 сўм жами 129 000 000 сўм қайтарилган.
Жавобгар томонидан даъвогарга 7 940 421 сўм тўлаб берилмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 17 июнда қарздорликни тўлаб
бериш ҳақида талабнома юборилган. Лекин талабнома жавобгар томонидан
жавобсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига асосан, агар қарз суммасини
қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз
берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун
мобайнида қайтариши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили жавобгар томонидан 7 940 421 сўм
асосий қарз тўлаб берилмаганлигини маълум қилди.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво
талабларини асосли деб ҳисоблайди ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига
7 940 421 сўм ундиришни лозим топади.
Даъвогар шартноманинг 5.4-бандига мувофиқ, шартноманинг 2.3бандида кўрсатилган ссуда маблағларини қайтариш муддатларини бузганлик
учун ҳар бир кечиктирилган кунга кечиктирилган сумманинг 0,1 фоизи
миқдорида пеня тўлашидан келиб чиқиб, жавобгардан 20 567 106,86 сўм пеня
ҳисоблаб ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
Қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг
бажарилишини
таъминлаш
усулларидан
бири
ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда
неустойка
миқдорининг
қонун
талабларига
мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги
белгилаб қўйилган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд даъвогарнинг 20 567 106,86 сўм пеня ундириш талаби билан
келишмайди. Ваҳоланки, даъвогар томонидан пеня ундириш сўралсада, бироқ
мажбурият бузилиши оқибатларига номутаносиб ҳисобланганлиги ҳамда
жавобгар томонидан қарздорликни тўлаш чоралари кўрилганлиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, кредитор манфаатларини
эътиборга олиб даъво талабининг пеня ундириш қисмини қисман
қаноатлантиришни ҳамда 3 970 210 сўм ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 940 421 сўм
асосий қарз ва 3 970 210 сўм пеня жами 11 910 631 сўм ундиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан жавобгардан даъвогар файдасига 570 150,55
сўм тўланган давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари, шунингдек
Ўзбекистон Республикаси Олий судига суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм харажатни ундириш лозим
бўлади. Даъвогар томонидан қонун ҳужжатларида талаб қилинганидан
ортиқча тўланган 6 000 сўм почта харажатини қайтариш ҳақида маълумотнома
бериш лозим.
Баён этилганларган келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 326, 333, 732 ва 735-моддаларини, Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг 2-бандини ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 170,
176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
ААнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
ББ ҳисобидан:
- АА фойдасига 7 940 421 сўм асосий қарз, 3 970 210 сўм пеня, 570 150,55
сўм тўланган давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари жами 12 504 781,55
сўм;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат
ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
АА томонидан ортиқча тўланган 6 000 сўм почта харажатини қайтариш
ҳақида маълумотнома берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва
муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши
(протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
“Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья
Ш.Тўхтабоев