← Назад
Решение #714617 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Тел: (+998 74) 232-21-76,
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1702-2202/1554-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.Юлдашев раислигида,
У.Қамбаралиевнинг котиблигида, даъвогар “TAXTA SERVIS” масъулияти
чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Б.Олимовнинг жавобгар
“ASAKA LES” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан молиявий ёрдам
учун ўтказилган 71.700.000 сўм дебитор қарзни ундириш тўғрисидаги
даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили тугатиш бошқарувчиси
Б.Олимов (гувоҳнома асосида), жавобгар вакили И.Рахматов (ишончнома
асосида) иштирокида, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъво аризада баён қилинишича, Асака туманлараро иқтисодий
судининг 4-1702-2201/1068-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил
17 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан “TAXTA SERVIS” масъулияти
чекланган жамияти банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир
иш юритиш очилгани ва “TAXTA SERVIS” масъулияти чекланган
жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси
Б.Олимов (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади)
тайинлангани, даъвогар томонидан “TAXTA SERVIS” масъулияти чекланган
жамиятининг банк айланмаси таҳлил қилинганда, “ASAKA LES”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар”
деб аталади)нинг ҳисоб рақамига “TAXTA SERVIS” масъулияти чекланган
жамияти томонидан жами 71.700.000 сўм молиявий ёрдам пуллари
ўтказиб берилганлиги, лекин жавобгарнинг ҳисоб рақамидан жами
71.700.000 сўм молиявий ёрдам пуллари “TAXTA SERVIS” масъулияти
чекланган жамияти ҳисоб рақамига қайтарилмагани, тугатиш
бошқарувчиси томонидан ушбу қарздорликни қайтариши, акс ҳолда ушбу
қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат қилиниши ҳақидаги
08.11.2022 йил куни №01/026-Б.О.-сонли алоқа хатини жавобгарга почта
алоқа юборилгани, лекин алоқа хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилгани, шу сабабли ўтказилган молиявий ёрдам пулини
қайтаришни сўраб, судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, суднинг ҳал қилув
қарорига асосан банкрот деб топилган “TAXTA SERVIS” масъулияти
чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлангани,
жамиятни тугатиш жараёнида унинг банк айланмаси таҳлил қилинганда,
жавобгарга “TAXTA SERVIS” масъулияти чекланган жамияти томонидан
қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам учун жами 71.700.000 сўм
маблағ ўтказиб берилганлиги, лекин тарафлар ўртасида тузилган ушбу
ўтказиб берилган маблағ қайтарилганлиги банк айланмасида акс этмаган
ёки бошқа бир тартиблар билан хисоб-китоб қилинганлиги тўғрисида
асосли хужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланганини билдириб, даъво
талабини қаноатлантиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили кўрсатма бериб, “TAXTA SERVIS”
МЧЖ томонидан жавобгарга молиявий ёрдам сифатида ўтказиб берилган
жами 71.700.000 сўм маблағлар “TAXTA SERVIS” МЧЖга тўлиқ
қайтарилгани, яъни 6.000.000 сўм қисми пул шаклида қайтарилиб, қолган
65.700.000 сўм қисми учун жавобгарга 2021 йил 31 октябрь кунги
№21-сонли ҳисоб-фактура орқали 65.700.415,40 сўмлик ёғоч махсулотлари
етказиб берилгани, “TAXTA SERVIS” МЧЖ олдида жавобгарнинг ҳеч қандай
дебитор қарзи йўқлигини билдириб кўрсатув берди.
Суд ишда иштирок этаётган шахсларнинг кўрсатувларини тинглаб,
ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво
талабини рад қилишни лозим топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, Асака туманлараро иқтисодий
судининг 4-1702-2201/1068-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил
17 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан “TAXTA SERVIS” МЧЖ банкрот
деб эътироф этилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш очилган
ва “TAXTA SERVIS” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб 2-тоифали суд
бошқарувчиси Б.Олимов тайинланган.
Даъвогар томонидан “TAXTA SERVIS” МЧЖнинг банк айланмаси
таҳлил қилинганда, жавобгарга “TAXTA SERVIS” МЧЖ томонидан қайтариб
бериш шарти билан молиявий ёрдам учун жами 71.700.000 сўм маблағ
ўтказиб берилганлиги, лекин тарафлар ўртасида тузилган ушбу ўтказиб
берилган маблағ қайтарилганлиги банк айланмасида акс этмаган ёки
бошқа бир тартиблар билан хисоб-китоб қилинганлиги тўғрисида
тугатиш бошқарувида асосли хужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган.
Даъвогар томонидан ушбу қарздорликни қайтариши, акс ҳолда ушбу
қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат қилиниши ҳақидаги
08.11.2022 иил куни №01/026-Б.О.-сонли алоқа хатини жавобгарга почта
алоқа юборилган, лекин алоқа хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган. Шу сабабли даъвогар ўтказилган молиявий ёрдам пулини
қайтаришни сўраб, судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Ишни кўриш давомида жавобгар вакили томонидан тақдим этилган
ҳужжатлар ва унинг суд мажлисида берган тушунтиришларига кўра,
“TAXTA SERVIS” МЧЖ томонидан жавобгарга молиявий ёрдам сифатида
ўтказиб берилган жами 71.700.000 сўм маблағлар “TAXTA SERVIS” МЧЖга
тўлиқ қайтарилгани, яъни 6.000.000 сўм қисми пул шаклида қайтарилиб,
қолган 65.700.000 сўм қисми учун жавобгарга 2021 йил 31 октябрь кунги
№21-сонли ҳисоб-фактура орқали 65.700.415,40 сўмлик ёғоч махсулотлари
етказиб берилгани ҳамда “TAXTA SERVIS” МЧЖ олдида жавобгарнинг ҳеч
қандай дебитор қарзи мавжуд эмаслиги аниқланган.
асосан мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир
шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни
амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари
талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогар талаби
асослантирилмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини рад қилишни
лозим топади.
Суд иқтисодий иши бўйича суд харажатларини ундириш масаласини
ўрганиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантириш рад этилганлигини
инобатга олиб, “TAXTA SERVIS” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига
1.434.000 сўм давлат божи ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм
почта ҳаражатларини “TAXTA SERVIS” МЧЖ зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Чунки,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси
234, 236-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
Кодексининг 118, 128, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
қарор қилди:
Даъво аризаси рад этилсин.
“TAXTA SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 1.434.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражатлари “TAXTA SERVIS”
масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция
шикояти(протести) берилиши мумкин.
Судья
С.Юлдашев