← Назад
Решение #714620 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 14 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 274 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 276 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 278 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
JIZZAX
VILOYAT SUDI
ДЖИЗАКСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
130111 Jizzax sh, Katta O’zbek
trakti, 115-uy
Г. Джизак, Катта Узбек
тракт, 115. 130111
Тel: 0 (372) 223-28-20
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.jizzah@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – О.Эргашев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – С.Қувватов
2022 йил 13 декабрь
4-1304-2201/1972-сонли иш
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ж.Қаххоров
раислигида, ҳайъат аъзолари И.Умаров ва С.Қувватовдан иборат таркибда, судья
катта ёрдамчиси М.Бобошев котиблигида, даъвогар Жиззах вилоят Давлат солиқ
бошқармаси вакиллари А.Тилавбаев (2022 йил 26 сентябрдаги 10-30069-сонли
ишончномага асосан), З.Маманазаров (2022 йил 26 сентябрдаги 10-30069-сонли
ишончномага асосан), жавобгар “AGRO ELEGANT KLASTER” масъулияти
чекланган жамияти вакили О.Деҳқонов (2022 йил 29 ноябрдаги 26-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси
томонидан Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 октябрдаги
ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини Жиззах вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода ўтказилган очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, даъво аризасида “AGRO ELEGANT KLASTER”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўз ҳуқуқини суистеъмол қилган холда, “шубҳали” корхоналар рўйхатига
киритилган “BIGBUSINES” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
контрагент деб юритилади) томонидан кирим қилинмаган маҳсулотлар учун
расмийлаштирилган
ҳисобварақ-фактураларни
ҳисобга
олинишидан
манфаатдор шахс ҳисобланишини маълум қилиб, “AGRO ELEGANT KLASTER”
масъулияти чекланган жамияти ва “BIGBUSINES” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2022 йилда тузилган шартномаларни Ўзбекистон
Республикаси Солиқ кодексининг 14-моддасига асосан кўзбўямачилик учун
тузилган битимлар деб ҳисоблаб, шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 9 сентябрдаги ажрими билан ишга “BIGBUSINES”
масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жавобгар тарафдан жалб
қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг 2022 йил
12 октябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш
тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар Жиззах вилоят давлат солиқ
бошқармаси вакиллари солиқ органи томонидан жавобгарнинг фаолияти камерал
текширилганлигини, текшириш натижасида жавобгар “BIGBUSINES”
масъулияти чекланган жамияти билан кўзбўямачилик билан шартнома
тузганлиги аниқланганлигини, контрагент томонидан кирим қилинмаган
маҳсулотлар
учун
ҳисобварақ-фактуралар
расмийлаштирилганлигини,
жавобгарга талабнома юборганлигини, бироқ жавобгар талабномага эътироз
билдирганлигини, шундан сўнг судга даъво аризаси киритилганлигини,
жавобгар шартнома тузмасдан контрагентидан маҳсулот олганлигини ва
ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирганлигини, “BIGBUSINES” масъулияти
чекланган жамиятининг ҚҚС гувоҳномаси бекор қилинганлигини,
“BIGBUSINES” масъулияти чекланган жамияти ичимлик улгуржи савдоси билан
шуғулланишини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни ва
даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “AGRO ELEGANT KLASTER”
масъулияти чекланган жамияти вакили даъвогарнинг даъвоси асоссиз
эканлигини, даъвогар томонидан биринчи инстанция судида даъво талабини
қувватловчи далиллар тақдим қилмаганлигини, контрагент билан шартнома
тузилаётган вақтда контрагентни текширганлигини, контрагентнинг ҚҚС
гувоҳномаси шартнома тузилганидан кейин бекор қилинганлигини,
контрагентдан ҳақиқатда маҳсулотни олганлигини, тўловларни тўлиқ амалга
оширганлигини, маҳсулотни кирим қилиб реализация қилганлигини, шартномада
ёқилғи, амафос ва бошқа маҳсулотлар сотиб олишга келишган бўлса-да, фақат
амафос сотиб олганлигини, масъулияти чекланган жамияти янги ташкил
этилганлиги сабабли дастлаб контрагент билан оғзаки келишиб 1-4 апрель
кунлари юк хатлари билан маҳсулот олганлигини, кейинчалик 5 апрель куни
шартнома расмийлаштирилганлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган бўлса-да, “BIGBUSINES” масъулияти чекланган жамияти суд
муҳокамасида ваколатли вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
274-моддасига асосан судлов ҳайъати мазкур апелляция шикоятини жавобгар
“BIGBUSINES” масъулияти чекланган жамияти вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиб,
ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини эшитиб, иш
ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгартиришсиз қолдиришни лозим
деб топади.
масъулияти чекланган жамияти ва “BIGBUSINES” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2022 йил 5 апрелда 05/04-2-сонли шартнома тузилган ва
“BIGBUSINES” масъулияти чекланган жамияти томонидан “AGRO ELEGANT
KLASTER” масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 5 апрелдаги 05-04/2сонли ҳисобварақ фактура билан 4.600.000.000 сўмлик амафос минерал ўғити
етказиб берилган.
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 18 июлдаги 20/100543-kt-сонли буйруғига асосан “AGRO ELEGANT KLASTER” масъулияти
чекланган жамиятининг 2022 йил январь-май ойлари бўйича фаолияти даврида
қўшилган қиймат солиғининг тўғри ҳисобланиши ҳамда бюджетга тўланиши
юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган.
Текширувда жамият томонидан 2022 йил давомида солиқ тўламаслик
хавфи юқори бўлган ҳамда қўшилган қиймат солиғи гувоҳномаси бекор
қилинган корхона “BIGBUSINES” масъулияти чекланган жамияти билан жами
қиймати 4.600.000.000 сўмлик, шундан қўшилган қиймат солиғи 600.000.000 сўм
бўлган битим тузилганлиги аниқланган.
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси 2022 йил 19 августда текширув
натижалари юзасидан ҳулоса расмийлаштириб, аниқланган ҳолат бўйича
“AGRO ELEGANT KLASTER” масъулияти чекланган жамиятига талабнома
юбориб, солиқ ҳисоботига тузатишлар киритишни сўраган. Бироқ, жавобгар
томонидан юқоридаги талабномага жавобан норозилик билдирилган.
Шу боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“AGRO ELEGANT KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ва
“BIGBUSINES” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган битимлар
кўзбўямачилик учун тузилганлиги сабабли, мазкур битимларни ҳақиқий эмас
деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг аризасини қаноатлантиришни рад
этиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилиб, қонуний тўхтамга келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 14-моддасининг
биринчи-учинчи қисмларига кўра, солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва
солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик
жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан
қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда
ҳисобга олиниши керак.
Агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан
расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ
бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик
тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва (ёки) унинг иқтисодий
фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли.
Қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар солиқ солиш мақсадида
ҳисобга олинмайди. Агар бундай битимлар бошқа битимларни ниқобласа,
солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий мазмуни ва
натижалари ҳисобга олинади.
Ушбу
моддасининг
бешинчи-саккинзинчи
қисмига
мувофиқ,
агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги
асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини
бўлган
операцияларни
ёки
операциялар
кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс
мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади.
Солиқларнинг суммаларини камайтиришга оид схема ҳам ҳуқуқни
суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади, бунда ушбу камайтириш бевосита ёки
билвосита мақсад ёхуд оқибат бўлади ёки мақсадлардан ёхуд оқибатлардан бири
бўлади ҳамда бу мақсад ёки оқибат иккинчи даражали бўлмайди. Солиқларнинг
суммаларини камайтириш солиқ солиш қамровини бевосита ёки билвосита
ўзгартиришни, солиқ имтиёзларидан фойдаланишни ёки тўланиши лозим бўлган
солиқлар суммаларини бошқача тарзда камайтиришни ўз ичига олади.
Ҳуқуқ суиистеъмол қилинган ҳолларда, солиқ органлари солиқ тўловчи
тўлаши лозим бўлган солиқларнинг суммаларини аниқлашда ҳуқуқни
суиистеъмол қилиш аломатларига эга бўлган айрим операцияларни ёки
операциялар кетма-кетлигини эътиборга олмасликка ҳақли. Шунингдек солиқ
органлари тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаларини бундай
суиистеъмолликнинг таъсирини истисно этадиган тарзда ўзгартиришга ҳақли.
Ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим
қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини
аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари
томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг
даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.
Шу сабабли, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасига
асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 276-моддасига
кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди
ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади, янги
далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин, апелляция
инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ
ҳажмда текшириши шарт.
Ушбу Кодекс 278-моддаси биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси
суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарори қонуний ва асосли қабул қилинган деб
ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини
рад этишни, апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган
почта харажатини Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси зиммасида
қолдиришни, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонунига асосан даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга
олишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68, 274, 276, 278
ва 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати
қ а р о р қ и л а д и:
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз, Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг
апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Раислик этувчи
Ж.Қаххоров
судьялар
И.Умаров