Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/1971 Дата решения 13.12.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қувватов Сирожиддин Эргашевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый FAYZ BARAKA KLASSIK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 957283 Claim ID 2989740 PDF Hash 1c7b381e352151d4... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 14-моддаси кодекси 14 code_article
тисодий процессуал кодексининг 274-моддаси тисодий процессуал кодекси 274 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 276-моддаси тисодий процессуал кодекси 276 code_article
Ушбу Кодекс 278-моддаси Ушбу Кодекс 278 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
JIZZAX VILOYAT SUDI ДЖИЗАКСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 130111 Jizzax sh, Katta O’zbek trakti, 115-uy Г. Джизак, Катта Узбек тракт, 115. 130111 Тel: 0 (372) 223-28-20 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.jizzah@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – О.Эргашев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – С.Қувватов 2022 йил 13 декабрь 4-1304-2201/1971-сонли иш Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ж.Қаххоров раислигида, ҳайъат аъзолари И.Умаров ва С.Қувватовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Бобошев котиблигида, даъвогар Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакиллари А.Тилавбаев (2022 йил 26 сентябрдаги 10-30069-сонли ишончномага асосан), З.Маманазаров (2022 йил 26 сентябрдаги 10-30069-сонли ишончномага асосан), жавобгар “FAYZ BARAKA KLASSIK” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Эргашев (раҳбар) иштирокида, Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а н д и: даъвогар Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Дўстлик туманлараро иқтисодий суди даъво аризаси билан жавобгар “FAYZ BARAKA KLASSIK” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, джавобгар “FAYZ BARAKA KLASSIK” масъулияти чекланган жамияти ўз ҳуқуқини суистеъмол қилган холда, “шубҳали” корхоналар рўйхатига киритилган “BARAKA UNIT CO” масъулияти чекланган жамияти ва “ELEGANT KRISTAL PLYUS” масъулияти чекланган жамияти томонидан кирим қилинмаган маҳсулотлар учун расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олинишидан манфаатдор шахс ҳисобланишини маълум қилиб, “FAYZ BARAKA KLASSIK” масъулияти чекланган жамияти билан “BARAKA UNIT CO” масъулияти чекланган жамияти ва “ELEGANT KRISTAL PLYUS” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йилда тузилган шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 14-моддасига асосан кўзбўямачилик учун тузилган битимлар деб ҳисоблаб, шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 9 сентябрдаги ажрими билан ишга “BARAKA UNIT CO” масъулияти чекланган жамияти ва “ELEGANT KRISTAL PLYUS” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жавобгар тарафдан жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси вакиллари жавобгар контрагентлари билан шубҳали битимлар тузганлигини, контрагентлар кирим қилинмаган маҳсулотни жавобгарга сотишганлигини, жавобгар ва контрагентлари ўртасида тузилган шартномалар ҳақиқий эмас деб топилиши лозимлигини, биринчи инстанция судига маҳсулотлар контрагентлар томонидан кирим қилинмаганлигини тасдиқловчи реестр тақдим қилинганлигини, бироқ биринчи инстанция суди реестрни инобатга олмаганлигини, контрагентлар ҚҚС тўловчи сифатида Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида рўйхатдан ўтмаганлигини, солиқ қарздорлигини контрагентлар ҳисобидан ундириш чоралари кўрилганлиги бўйича маълумотга эга эмасликларини, солиқ қарздорлиги контрагентлар ҳисобидан ундириш учун дастлаб контрагентга талабнома юборилишини, жавоб олинмагач МИБ орқали солиқ қарздорлиги ундирилиши мумкинлигини, ҚҚС солиғини ҳаридор тўлаши лозимлигини, контрагентлар 15 фоиз ҚҚС тўламаганлигини, тўланмаган 15 фоиз ҚҚС жавобгар томонидан ҳисобга олинганлигини, натижада давлат бюджети зарар кўраётганлигини, жавобгар қурилиш фаолияти билан шуғулланишини, жавобгар контрагентлари билан ёқилғи етказиб бериш бўйича шартнома тузганлигини, бироқ жавобгар контрагентлари томонидан кирим қилинмаган битумни сотиб олиб балансига кирим қилганлигини, контрагентлар битум савдоси билан шуғулланишмаслигини, фақат ёқилғи савдоси билан шуғуланишганлигини, жавобгар контрагентлар билан муносабатга киришаётган вақтда эҳтиёткор бўлиши ва сотиб олинаётган маҳсулотнинг контрагент томонидан кирим қилинганлигини текшириши лозим бўлганлигини, контрагентларнинг бирининг раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни ва даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “FAYZ BARAKA KLASSIK” масъулияти чекланган жамияти вакили контрагентлар билан шартнома тузишдан олдин ҚҚС гувоҳномасини текширганлигини, контрагентлари улгуржи савдо билан шуғулланишганини, маҳсулот ҳақиқатда олиб келинганлигини тасдиқловчи юк хатлари мавжудлигини, шартнома тузишдан олдин маҳсулотнинг контрагент томонидан кирим қилинганлигини аниқлашнинг имкони йўқлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, “BARAKA UNIT CO” масъулияти чекланган жамияти ва “ELEGANT KRISTAL PLYUS” масъулияти чекланган жамияти суд муҳокамасида ваколатли вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 274-моддасига асосан судлов ҳайъати мазкур апелляция шикоятини “BARAKA UNIT CO” масъулияти чекланган жамияти ва “ELEGANT KRISTAL PLYUS” масъулияти чекланган жамияти вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини эшитиб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгартиришсиз қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “FAYZ BARAKA KLASSIK” масъулияти чекланган жамияти ва “BARAKA UNIT CO” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 12 июлда 89/10-сонли шартнома тузилган, шунингдек, “BARAKA UNIT CO” масъулияти чекланган жамияти томонидан “FAYZ BARAKA KLASSIK” масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 31 июлдаги 41-сонли ҳисобварақ фактура билан 434.782.608 сўмлик битум етказиб берилган. Шунингдек, “FAYZ BARAKA KLASSIK” масъулияти чекланган жамияти ва “ELEGANT KRISTAL PLYUS” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 28 апрелда 68-сонли шартнома тузилган, шунингдек, “ELEGANT KRISTAL PLYUS” масъулияти чекланган жамияти томонидан “FAYZ BARAKA KLASSIK” масъулияти чекланган жамиятига 2021 йил 17 майдаги 60-сонли ҳисобварақ фактура билан 43.485.302 сўмлик қурилиш моллари етказиб берилган. Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 30 апрелдаги 20/100257-kt-сонли буйруғига асосан “FAYZ BARAKA KLASSIK” масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил 1 январь ва 2021 йил декабрь ойлари бўйича фаолияти даврида қўшилган қиймат солиғининг тўғри ҳисобланиши ҳамда бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текширувда жамият томонидан 2021 йил давомида солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ҳамда қўшилган қиймат солиғи гувоҳномаси бекор қилинган корхона “BARAKA UNIT CO” масъулияти чекланган жамияти ва “ELEGANT KRISTAL PLYUS” масъулияти чекланган жамиятлари билан битимлар тузилганлиги аниқланган. Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси 2022 йил 30 майда текширув натижалари юзасидан ҳулоса расмийлаштириб, аниқланган ҳолат бўйича “FAYZ BARAKA KLASSIK” масъулияти чекланган жамиятига талабнома юбориб, солиқ ҳисоботига тузатишлар киритишни сўраган. Бироқ, жавобгар томонидан юқоридаги талабномага жавобан норозилик билдирилган. Шу боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “FAYZ BARAKA KLASSIK” масъулияти чекланган жамияти билан “BARAKA UNIT CO” масъулияти чекланган жамияти ва “ELEGANT KRISTAL PLYUS” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган битимлар кўзбўямачилик учун тузилганлиги сабабли, мазкур битимларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилиб, қонуний тўхтамга келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 14-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиниши керак. Агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва (ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли. Қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмайди. Агар бундай битимлар бошқа битимларни ниқобласа, солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий мазмуни ва натижалари ҳисобга олинади. Ушбу моддасининг бешинчи-саккинзинчи қисмига мувофиқ, агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади. Солиқларнинг суммаларини камайтиришга оид схема ҳам ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади, бунда ушбу камайтириш бевосита ёки билвосита мақсад ёхуд оқибат бўлади ёки мақсадлардан ёхуд оқибатлардан бири бўлади ҳамда бу мақсад ёки оқибат иккинчи даражали бўлмайди. Солиқларнинг суммаларини камайтириш солиқ солиш қамровини бевосита ёки билвосита ўзгартиришни, солиқ имтиёзларидан фойдаланишни ёки тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаларини бошқача тарзда камайтиришни ўз ичига олади. Ҳуқуқ суиистеъмол қилинган ҳолларда, солиқ органлари солиқ тўловчи тўлаши лозим бўлган солиқларнинг суммаларини аниқлашда ҳуқуқни суиистеъмол қилиш аломатларига эга бўлган айрим операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини эътиборга олмасликка ҳақли. Шунингдек солиқ органлари тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаларини бундай суиистеъмолликнинг таъсирини истисно этадиган тарзда ўзгартиришга ҳақли. Ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади. Шу сабабли, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади, янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин, апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Ушбу Кодекс 278-моддаси биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарори қонуний ва асосли қабул қилинган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини рад этишни, апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган почта харажатини Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси зиммасида қолдиришни, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига асосан даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68, 274, 276, 278 ва 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати қ а р о р қ и л а д и: Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи Ж.Қаххоров судьялар И.Умаров С.Қувватов