Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/519 Дата решения 30.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 382882 Claim ID 2805636 PDF Hash 9d09a7b73179017c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
мудовга нисбатан ЖК 169-моддасининг 1-қисми мудовга нисбатан ЖК 169 1 law
билан юритилган жиноят иши ЖПК 83-моддаси билан юритилган жиноят иши ЖПК 83 law
банди ва 83-моддаси банди ва 83 law
збекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
збекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 66 -моддаси збекистон Республикаси ЖК 66 law
да назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддаси да назарда тутилган жиноят ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
Текст решения Оригинал (узб.)
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида) 2025 йил апрель ойининг 30 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Ф.Абдушукуровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумон қилинувчи Б.Маҳмудов ва унинг ҳимоячиси “Diloram himoya” адвокатлар бюроси адвокати Д.Имамбаева, жабрланувчи К.Мирхалилов ва Э.Сафароваларнинг иштирокида, Маҳмудов Бахтиёр Салимжон ўғли (Mahmudov Baxtiyor Salimjon o’g’li), 01.09.2003 йилда Наманган вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, маълумоти тугалланмаган олий, талаба, муқаддам яъни 07.12.2021 йилдаги Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчисининг қарорига асосан Ф.Маҳмудовга нисбатан ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан юритилган жиноят иши ЖПК 83-моддасининг 1-банди ва 83-моддасининг 2-бандига асосан тугатилган. Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Янгикомолон МФЙ, Бешёғоч кўчаси, 11-уй, 16-хонадонда яшовчи, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан гумон қилинувчига оид № 1-1006-2504/519-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Иш ҳужжатларига кўра, Маҳмудов Бахтиёр Салимжон ўғли 2025 йил 1 февраль куни эрталабки соат тахминан 05:30 ларда отаси С.Ахмедовга тегишли “Нексия-2” русумли давлат рақами 01 О 578 АС бўлган автомобилни, Чилонзор тумани, “Чилонзор” кўчаси бўйлаб, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ҳолда бошқариб, тахминан 100 км/соат тезликда ҳаракатланиб, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3-банди, 4-банди 1-қисми, 7-банди, 53-банди, ва 77-бандида, яъни, “Йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари, йўл чизиқларининг талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек, уларга берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт”, “механик транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни ёнида олиб юриши ва ИИО ходимлари талаб қилганда текшириш учун тақдим этиши шарт:, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини ёки транспорт воситасини вақтинчалик бошқариш ҳуқуқини берувчи талонни, ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган тартибда олиб қўйилган бўлса, унинг талонини, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони олиб қўйилган ҳолларда вақтинчалик рухсатномани; вақтинчалик бошқариш ҳуқуқини берувчи талон ёки вақтинчалик рухсатнома билан транспорт воситасини бошқаришда ҳайдовчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни; транспорт воситаси ёки тиркамани қайд қилиш гувоҳномасини, транспорт воситасининг эгаси бўлмаган ҳолларда эса умумий эгалик ҳуқуқини ёки тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи, эгалик қилишга ва фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни; транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини”, “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишга хавф туғдирмаслиги керак”, “Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак”, “Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак, ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак”, деб кўрсатиб ўтилган талабларига риоя қилмасдан, рул бошқарувини йўқотиб, йўл-қатнов қисми четида бўлган светофор устунига бориб урилиши натижасида автомашина салонида бўлган йўловчи Э.Сафарова ва К.Мирхалиловлар турли тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган. Жиноят иши юзасидан ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2025 йил 5 февралдаги №840-Х-Хуж сонли хулосасига кўра, Э.Сафарова йўлтранспорт ҳодисаси натижасида “юз соҳаси юмшоқ тўқималари шат ейиши ва шилиниши” каби тан жароҳатлари олганлиги, оғирлик даражаси бўйича ЕНГИЛ тан жароҳатларига кириши, 2025 йил 5 февралдаги №841-Х-Хуж сонли хулосасига кўра, К.Мирхалилов йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, умуртқа поғонаси ёпиқ жароҳати, 4-бел умуртқаси чап ён ўсиғи синиши, дахан ва пешона сохаси кесилган яраси, юз қисми кўплаб шилинмалари” каби тан жароҳатлари олганлиги, оғирлик даражаси бўйича ЎРТАЧА ОҒИР тан жароҳатларига кириши аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Б.Маҳмудов ҳам ўртача оғир тан жароҳати олган ва унга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишининг Ахмедов Салимжон Махмудовичнинг ўзига тегишли бўлган автомашинани транспорт воситасиини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга, яъни ўғли Б.Маҳмудовга транспорт воситасини бошқаришни топширганига оид маъмурий қисми Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг 10.03.2025 йилдаги қарори билан ажратилиб, тегишли органга юборилган. Дастлабки терговда гумон қилинувчи Б.Маҳмудов ва жабрланувчилар Э.Сафарова ва К.Мирхалилов ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчисининг қарорига кўра, гумонланувчи Б.Маҳмудовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан юритилган жиноят иши ярашганлик муносабати билан тугатиш масаласини ҳал қилиш учун судга юборилган. Гумон қилинувчи Б.Маҳмудов суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам 2025 йил 01 февраль куни эрталабки соат тахминан 05:30 ларда отаси С.Ахмедовга тегишли “Нексия-2” русумли давлат рақами 01 О 578 АС бўлган автомобилни, Чилонзор тумани, “Чилонзор” кўчаси бўйлаб, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ҳолда юқори тезликда амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3-банди, 4-банди 1-қисми, 7-банди, 53-банди, ва 77-бандида кўрсатиб ўтилган талабларига риоя қилмасдан бошқаргани, рул бошқарувини йўқотиб, йўлқатнов қисми четида бўлган светофор устунига бориб урилгани, натижасида автомашина салонида бўлган йўловчи Э.Сафарова ва К.Мирхалиловлар турли тан жарохати олгани, ҳозирда жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганини, қилмишидан чин кўнглидан пушаймонлигини, ҳозирда жабрланувчилар билан ўзаро ярашиб олганлигини ва ярашувлари ихтиёрий бўлганлигини маълум қилиб, суддан унга нисбатан юритилган жиноят ишини жабрланувчи билан ярашганлиги муносабати билан иш юритувидан тугатишни сўради. Суд мажлисида сўралган жабрланувчилар Э.Сафарова ва К.Мирхалилов ҳам суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, ҳақиқатан ҳам Б.Маҳмудов билан 2025 йил 01 февраль куни эрталабки соат тахминан 05:30 ларда битта машинада бўлишганлари, Б.Маҳмудов бошқарувидаги автомобилни, Чилонзор тумани, “Чилонзор” кўчаси бўйлаб, юқори тезликда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан бошқаргани, рул бошқаруви йўқотилиши натижасида автомобил, йўл-қатнов қисми четида бўлган светофор устунига бориб урилгани, оқибатда турли тан жароҳати олганларини, ҳозирда уларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини, Б.Маҳмудовга нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий даъволари йўқлигини, у билан ўзаро ихтиёрий равишда, ҳеч қандай тазйиқларсиз ярашиб олганлари ҳақида кўрсатув бериб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини иш юритувдан тугатишни сўрашди. 1 Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66 -моддасига мувофиқ, ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин деб кўрсатилган. Суд, жабрланувчилар Э.Сафарова ва К.Мирхалилов ва гумон қилинувчи Б.Маҳмудовнинг ярашиш тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, гумон қилинувчи Б.Маҳмудов айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарарларни тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчилар ва гумон қилинувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув гумон қилинувчи ва жабрланувчиларнинг хоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, гумон қилинувчи Б.Маҳмудовга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатишни лозим деб топади. Шу билан бирга, суд жабрланувчилар Э.Сафарова ва К.Мирхалиловга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқланганидан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқларини йўқотишини тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан гумон қилинувчи Маҳмудов Бахтиёр Салимжон ўғлига нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчилар Э.Сафарова ва К.Мирхалиловга етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олинсин. Жабрланувчилар Э.Сафарова ва К.Мирхалиловга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида хусусий шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин. Раислик қилувчи судья Аслига тўғри_______________ (имзо) Ф.Абдушукуров