← Назад
Решение #714843 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street, 4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пайариқ тумани
4-1406-2201/2980-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг
раислигида, А.Нормуротовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
С.Абдурахмонов (05.12.2022 йилдаги №01/2486-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “DILSHODBEK
IYMONA BAXT” фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича
ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
савдо-саноат палатаси деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
унда электр қувватини етказиб бериш тўғрисидаги 185815-сонли шартномага
асосан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “DILSHODBEK
IYMONA BAXT” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га электр қувватини етказиб бериш, жавобгар эса фойдаланилган
электр қуввати учун тўловларни ўз вақтида ўтказиш мажбуриятини
олганлигини, даъвогар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариб,
жавобгарга электр қувватини етказиб берганлигини, лекин жавобгар ўз
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини, ҳозирги кунга келиб
01.10.2022 йил ҳолатига 10 741 735,61 сўм дебитор қарздорлик вужудга
келганлигини, бу тўғрисида таққослаш далолатнома ҳам мавжудлигини,
01.11.2004 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
№511-сон қарорига асосан ўз вақтида тўланмаганлиги учун 2022 йил
01 январдан пайдо бўлган 503 596,94 сўм пеня ҳисобланганлигини, шу боис
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 10 741 735,61 сўм асосий қарз ва
503 596,94 сўм пеня ва ундиришни, ишни савдо-саноат палатаси вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, савдо-саноат палатаси ва жавобгар суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2- ва
3-қисмларига асосан уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъвони
қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда
жавобгар суд кунига қадар қарздорликни бартараф этмаганлигини билдириб,
суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, даъвогар (“Корхона”) ва жавобгар (“Истеъмолчи”)
ўртасида юридик истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти
тўғрисида 2022 йилда шартнома тузилган.
Шартноманинг 1-бандига асосан, таъитнотчи корхона истеъмолчига
электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, истеъмолчи
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди 2-хатбошисига кўра, истеъмолчига электр
энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шартлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси ўз вақтида етказиб
берилиб, шартнома шартлари лозим даражада бажарилган.
Лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан
келинган. Етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида
тўлаб берилмаслиги оқибатида солиштирма далолатномадан маълум
бўлишича жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 01 октябрь ҳолатига
10 741 735,61 сўм дебитор қарздорлиги юзага келган.
Мазкур ҳолат ишдаги шартнома, солиштирма далолатнома ва счетфактуралар билан хам ўз исботини топган.
Жавобгар суд кунига қадар қарздорликни тўлаб бермаган.
Даъвогарнинг жавобгардан 10 741 735,61 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво талаби ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топганлиги,
қарздорлик суд кунига қадар тўланмаганлиги сабабли у қаноатлантирилиши
лозим.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 503 596,94 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 263-моддасига асосан, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
1 ноябрдаги 511-сон “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб
қилиш
механизмини
тубдан
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарорининг 2-иловаси 11-бандига асосан ҳисоб-китоб ойидан
кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов
муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи
миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус
тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня
ҳисоблаб ёзилади.
Даъвогарнинг жавобгардан 503 596,94 сўм миқдорида пеня ундириш
талаби асослидир ва қаноатлантирилиши лозим.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни “Давлат
божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига
мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 10 741 735,61 сўм асосий қарз,
503 596,94 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини
ундиришни, Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни
лозим деб топди.
Юкоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларига
асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
“DILSHODBEK IYMONA BAXT” фермер хўжалигидан “Самарқанд ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига
10 741 735,61 сўм асосий қарз, 503 596,94 сўм пеня ва олдиндан тўланган
24 000 сўм почта харажати, жами 11 269 332,55 сўм ундирилсин.
“DILSHODBEK IYMONA BAXT” фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев