← Назад
Решение #714970 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
Tel: (79) 223-50-79
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
2022 йил 13 декабрь
4-2101-2202/5059-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судья Б.А.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар
марказ жавобгар мактабга нисбатан тақдим этган даъво аризаси асосида
қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Марказ (бундан буён матнда-даъвогар) судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, мактабдан (бундан буён матнда-жавобгар) 8.234.500 сўм
икки карра ижара тўловини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида П.Э. жалб
қилинган.
Белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлсада, жавобгар вакили
суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддаларига
асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб, ҳал қилишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, ҳақиқатдан ҳам жавобгар амалдаги қонун талабларига
зид равишда бўш турган давлат объектини Марказни хабардорлигисиз
ижарага берганлиги аниқланганлигини, кейин унга жарима ҳисобланиб
ихтиёрий тўлашлиги учун талабнома юборилганлигини, лекин жавобгар
ҳисобланган жаримани тўлашдан бош торганлиги сабабли судга даъво
билан чқишга мажбур бўлганлигини, шу сабабли жавобгарда ҳисобланган
жаримани ва олдин тўланган почта харажати ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс даъво талабини қисман
тан олиб, ҳақиқатдан ҳам мактаб биносида ошхона ва савдо фоалияти
юритганлигини, лекин ижара тўловларини тўлай олмаганлигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, низо моҳияти юзасидан ишда иштирок этган тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, ишда мавжуд ёзма
далилларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантириб,
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009
йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли Қарорнинг
3-бандида, давлат мулки юридик ва жисмоний шахсларга марказлар
орқали ижарага берилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, 2022 йил 6 октябрь куни Бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Навоий
вилоят ҳудуддий бошқармаси ходимлари томонидан Хатирчи туман
29-сонли умумий ўрта таълим мактабида жавобгар балансидаги давлат
объектидан 28,6 кв.м.дан фуқаро Э.П. уч томонлама ижара шартномаси
расмийлаштирмаган ҳолда фойдаланаётганлиги аниқланган ҳамда бу
ҳақда марказ, балансдан сақловчи, фуқаро Э.П. иштирокида маълумотнома
тузилган.
Юқоридаги
Вазирлар
Маҳкамаси
Қарорининг
6-бандида,
“Белгилансинки давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор
шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки
тўғрисидаги маълумотлар марказларга ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли
берилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара
шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб
нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг
яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда марказ
бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган
тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини
икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқади ва уни ундириш учун тегишли
ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этади.
Ҳисоблаб ёзилган тўлов суммаси балансида сақловчи томонидан
тўланмаган тақдирда давлат мулки жойлашган жойдаги марказ
ҳужжатлар балансида сақловчига тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш
куни ўтгач ҳисоблаб ёзилган тўлов суммасини белгиланган тартибда
ундириш учун материалларни судга топширади” деб қайд этилган.
Даъвогар юқоридаги ҳукумат қароридан келиб чиқиб, жавобгарга
2021 йил 1 декабрдан 2022 йил 6 октябргача ҳисобланган ижара тўлови
суммасини икки баравари миқдорини 10 кунлик муддат ичида ихтиёрий
тўлаб бериш ҳақида 2022 йил 18 октябрь куни 05-05/445-сонли талабнома
билан мурожаат қилган.
Аммо, жавобгар томонидан талабномага нисбатан муносабат
билдирилмаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд, даъвогар томонидан жавобгар балансидаги давлат объекти
ҳисобланадиган объектининг 28,6 кв.м.дан шартномасиз яъни 2021 йил
1 декабрдан 2022 йил 6 октябргача 4.117.253 сўм бўлиб, унинг икки
баравар миқдори 8.234.506 сўм тўғри ҳисобланган деб баҳолайди.
Шунга кўра, суд даъво аризасидаги талаб асосли деган хулосага
келиб, уни қаноатлантиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, ундан
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини,
республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар мактабдан:
- даъвогар марказ фойдасига 8.234.506 сўм икки карра ижара
тўловини ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари:
- республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида ушбу суд
орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши
(протест) келтиришга ҳақли.
Б.А.Джумаев