Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/3007 Дата решения 13.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "IDEAL BUSINESS POULTRY" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый PAYARIQ YANGIYER TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1003826 Claim ID 3019050 PDF Hash 0fc79a89489e1857... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 263-моддаси ФК 263 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 4-1406-2201/3007-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Абдусаидов (2022 йил 13 декабрдаги 24-сонли ишончномага асосан) нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар "IDEAL BUSINESS POULTRY" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “PAYARIQ YANGIYER TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан асосий қарз ва пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Савдо-саноат палатаси” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда "IDEAL BUSINESS POULTRY" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) ва “PAYARIQ YANGIYER TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2022 йил 10 феврал куни 31-сонли шартнома тузилганлигини, шу шартномага асосан жавобгарнинг етказиб берилган маҳсулотлар учун 2022 йил 08 ноябр ҳолатига 3 331 826 000 сўм қарздорлиги вужудга келганлигини, жавобгарга қарзни тўлаш бўйича талабномалар юборилганлигини, лекин бугунги кунга қадар талабномага жавоб берилмаганлигини, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 32моддасига биноан 1 359 385 008 сўм миқдорида пеня ҳисобланганлигини, шу боис жавобгардан даъвогар фойдасига 3 331 826 000 сўм асосий қарз ва 1 359 385 008 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2- ва 3қисмларига кўра, ишни Савдо-саноат палатаси ва жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили С.Абдусаидов ўз тушунтиришида, даъвони қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда қарздорлик суд кунига қадар бартараф этилмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, "IDEAL BUSINESS POULTRY" масъулияти чекланган жамияти (Сотувчи) ва “PAYARIQ YANGIYER TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (Харидор) ўртасида 2022 йил 10 феврал куни 31-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Даъвогар 10.02.2022 йилдаги 1-сонли ҳисобфактурага асосан 1 296 299 999,78 сўмлик, 12.04.2022 йилдаги 1-сонли ҳисобфактурага асосан 1 476 420 000,21 сўмлик, 12.04.2022 йилдаги 2-сонли ҳисобфактурага асосан 769 980 000,20 сўмлик, 12.04.2022 йилдаги 3-сонли ҳисобфактурага асосан 27 075 000,01 сўмлик, 18.04.2022 йилдаги 4-сонли ҳисобфактурага асосан 106 900 000,03 сўмлик, 28.05.2022 йилдаги 4-сонли ҳисобфактурага асосан 1 181 700 000,53 сўмлик, 31.05.2022 йилдаги 5-сонли ҳисобфактурага асосан 511 349 999,57 сўмлик, 06.06.2022 йилдаги 4-сонли ҳисобфактурага асосан 1 187 999 999,79 сўмлик, 28.06.2022 йилдаги 5-сонли ҳисобфактурага асосан 404 849 999,81 сўмлик ва 30.06.2022 йилдаги 6-сонли ҳисобфактурага асосан 41 230 000,0 сўмлик, жами 7 003 804 999,93 сўмлик маҳсулотни жавобгарга етказиб берган. Жавобгар шартноманинг 2.3.-бандига кўра, маҳсулот учун шартнома имзоланган кундан бошлаб 90 кун ичида тўловни амалга оширишни ўз зиммасига олган. Бироқ, маҳсулот учун қисман тўловни амалга оширганлиги сабабли 08.11.2022 йил ҳолатига 3 331 826 000,0 сўм қарздорлиги юзага келган. Ушбу қарздорлик суммасини жавобгар солиштирма далолатномани тасдиқлаб, тан олган. Даъвогар жавобгарга 12.10.2022 йилда 22-сонли талабнеомани тақдим қилган. Бироқ жавобгар уни эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар қарздорликни суд кунига қадар бартараф этмаган. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг 3 331 826 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби ишда тўпланган далиллар, яъни шартнома, ҳисобварақ-фактуралар ва солиштирма далолатнома билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, уни қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 3 331 826 000 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 359 385 008 сўм пеня ундиришни сўралган. ФКнинг 263-моддаси 1-қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 32-моддаси 2қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Шартнома бўйича 3 331 826 000 сўм тўловни кечиктирганлик учун 102 кунга ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоиздан 1 359 385 008 сўм миқдорида пеняни тўғри ҳисобланган. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши керак, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Шу сабабли суд, мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, неустойканинг мутаносиблигини инобатга олиб, пеняни камайтирилган ҳолда 500 000 000 сўм миқдорида ундиришни, пенянинг камайтирилган 859 385 008 сўмлик қисмини ундиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг иловаси 2-бандига асосан, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши белгиланган. 4 Баён этилганларга асосан суд, жавобгардан Республика бюджетига 93 824 220,16 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179, ФКнинг 236, 326моддаларини қўллаб, суд бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “PAYARIQ YANGIYER TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятидан "IDEAL BUSINESS POULTRY" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 331 826 000 сўм асосий қарз, 500 000 000 сўм пеня ва ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг 859 385 008 сўм пеня ундириш тўғрисидаги қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “PAYARIQ YANGIYER TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 93 824 220,16 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев