Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/4912 Дата решения 13.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Навоий давлат педагогика институти
Source ID 1003272 Claim ID 2987968 PDF Hash 6807543d0a3a43c2... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКининг 68-моддаси ИПКи 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b Tel: (79) 223-50-79 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори 2022 йил 13 декабрь 4-2101-2202/4912-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судья Б.А.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар Марказнинг жавобгар ХХХга нисбатан тақдим этган даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Марказ (бундан буён матнда-даъвогар) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ХХХдан (бундан буён матнда-жавобгар) 19.032.482 сўм икки карра ижара тўловини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида вилоят молия бошқармаси ва Я.Н. жалб қилинган. Белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлсада, учинчи шахслар вакиллари суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, ҳақиқатдан ҳам жавобгар амалдаги қонун талабларига зид равишда бўш турган давлат объектини Марказни хабардорлигисиз ижарага берганлиги аниқланганлигини, кейин унга жарима ҳисобланиб ихтиёрий тўлаш учун талабнома юборилганлигини, лекин жавобгар ҳисобланган жаримани тўлашдан бош тортганлиги сабабли судга даъво билан чиқишга мажбур бўлганлигини, шу сабабли жавобгардан ҳисобланган жаримани ва олдин тўланган почта харажатини ундириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олмасдан, фуқаро Я.Н. пандемия давридан кейин фаолият юритмаганлигини, даъвогар томонидан ҳужжатлар нотўғри расмийлаштирилганлигини, яъни даъвогар томонидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштирилганлигини, аслида Марказ томонидан ушбу объектларни ижарага бериш бўйича ҳеч қандай ҳаракатлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради. Суд, низо моҳияти юзасидан ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, ишда мавжуд ёзма далилларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни лозим топади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли Қарорнинг 3-бандида, давлат мулки юридик ва жисмоний шахсларга марказлар орқали ижарага берилиши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, 2022 йил 17 июнь куни Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази вилоят ҳудуддий бошқармаси ходимлари томонидан ХХХда жавобгар балансидаги давлат объектининг 36 кв.м.дан фуқаро Я.Н. уч томонлама ижара шартномаси расмийлаштирмаган ҳолда фойдаланаётганлиги аниқланган ҳамда бу ҳақда Марказ, балансдан сақловчи, фуқаро Я.Н. иштирокида маълумотнома тузилган. Юқоридаги Вазирлар Маҳкамаси Қарорининг 6-бандида, “Белгилансинки давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар марказларга ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар. Давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқади ва уни ундириш учун тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этади. Ҳисоблаб ёзилган тўлов суммаси балансида сақловчи томонидан тўланмаган тақдирда давлат мулки жойлашган жойдаги марказ ҳужжатлар балансида сақловчига тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш куни ўтгач ҳисоблаб ёзилган тўлов суммасини белгиланган тартибда ундириш учун материалларни судга топширади” деб қайд этилган. Даъвогар юқоридаги ҳукумат қароридан келиб чиқиб, жавобгарга 2020 йил 1 январдан 2020 йил 24 мартгача, 2021 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабргача, 2022 йил 1 февралдан 2022 йил 17 июнгача ҳисобланган ижара тўлови суммасини икки баравари миқдорини 10 кунлик муддат ичида ихтиёрий тўлаб бериш ҳақида 2022 йил 21 июнда 05-05/174-сонли талабнома билан мурожаат қилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд, даъвогар томонидан жавобгар балансидаги давлат объекти ҳисобланадиган объектининг 36 кв.м.дан шартномасиз яъни 2020 йил 1 январдан 2020 йил 24 мартгача, 2021 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабргача, 2022 йил 1 февралдан 2022 йил 17 июнгача 9.516.241 сўмнинг икки баравар миқдори 19.032.482 сўм жарима нотўғри ҳисобланган деб баҳолайди. Чунки, жавобгарнинг 2022 йил 25 июлдаги 88-87-2668/05-сонли хатига асосан, институт балансидаги давлат объекти ҳисобланадиган объектининг 36 кв.м.дан фуқаро Я.Н. томонидан фойдаланилган 2022 йил 1 февралдан 2022 йил 17 июнга қадар бўлган давр учун қайта ҳисоб-китоб қилишни сўраган. Шунга кўра, суд жавобгар томонидан мазкур давр учун ҳисобланган жаримани тан олган деб ҳисоблайди ва 2022 йил 1 февралдан 2022 йил 17 июнгача 2.613.001 сўмнинг икки баравар миқдорида 5.226.002 сўм жарима ҳисоблашни лозим топади. далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКининг 68-моддасида кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунга кўра, суд даъво аризасидаги талаб қисман асосли деган хулосага келиб, уни қисман қаноатлантиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди ва даъвонинг 13.806.480 сўм ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ҳамда жавобгардан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан: -даъвогар Марказ фойдасига 5.226.002 сўм икки карра ижара тўловини ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари: - республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида ушбу суд орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест) келтиришга ҳақли. Судья Б.А.Джумаев