← Назад
Решение #71513 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йилда ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 14 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2024 йил апрель ойининг 30 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани “2-Чарх Камолон” МФЙ
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи судья
Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ф.Хўжониязованинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори
ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи К.Қодиров ва унинг ҳимоячиси адвокат
У.Рахмановларнинг иштирокида, Қодиров Комил Шавкатовичга нисбатан №
1-1006-2504/497-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра,
Қодиров Комил Шавкатович, 15.11.1979 йилда Қашқадарё
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, оилали, 3 нафар фарзанди
бор, маълумоти ўрта-махсус, “Кеш Лион” МЧЖ раҳбари,
муқаддам судланмаган, Қашқадарё вилояти, Косон тумани,
Янгиобод МФЙ, Зиёкор кўчаси, рақамсиз уйда яшовчи,
01.03.2024 йилда ЖПК 224-моддаси тартибида ушланиб,
19.03.2024 йилга қадар даслабки қамоқда сақланган ва “муносиб
хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Судланувчи К.Қодиров гиёвандлик моддаларини келгусида бошқа
шахсларга ўтказиш мақсадини кўзламай ўзининг шахсий истеъмоли учун
2025 йил январь ойи бошларида Қашқадарё вилояти, Қарши тумани
ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё қирғоқларига балиқ овига борган вақтида,
ушбу дарё қирғоқларидан зар қоғозга ва оқ қоғоз бўлагига ўралган “опий” ва
“марихуана” деб аталувчи гиёхвандлик воситаларини топиб олиб, келгусида
истеъмол қилиш мақсадида ўзининг ёнида сақлаб келган.
Шундан сўнг, у, 2025 йил 25 февраль куни соат тахминан 09:10да
ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 70С060ВВ бўлган “Каптива” русумли
автомашинасида ҳаракатланиб келаётган вақтида Чилонзор тумани,
Бешқўрғон МФЙ ҳудудида жойлашган “Эркин” ЙПХ мазканида хизмат олиб
бораётган Ички ишлар ҳодимлари томонидан назорат тартибида тўхтатилиб,
автомашина ҳужжатлари текширилганида ўзининг ҳаракатлари билан Ички
ишлар ҳодимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли, унинг ёни ва
автомашинаси икки нафар холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтида,
эгнида бўлган курткасининг енги ичида яширилган оқ қоғозга ўралган яшил
рангли ўтсимон моддалар ва эгнида бўлган шимининг чап чўнтагидан 1 дона
сигарета қутисининг ичида зар қоғозга ўралган шаффоф полиэтилен пакет
ичида ўткир ҳидли сақичсимон моддалар борлигини аниқланиб, тегишли
тартибда баённома асосида расмийлаштириб олинган.
Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг 25.02.2025 йилдаги
928-сонли хулосасига кўра, К.Ш.Қодировдан олинган моддалар
(объектлар№1,2) таркибида фаол гиёхванд модда тетрагидроканнабинол
мавжуд бўлиб, бу моддалар “Марихуана” деб аталиши ва унинг оғирлиги
3,52 граммга тенглиги, бундан ташқари К.Ш.Қодировдан олинган
модда(объект №3) таркибида “Опий” гуруҳига мансуб бўлган гиёхванд
алколоидлар-морфин, кодеин, табаин мавжуд бўлиб, ушбу модда(объект№3)
“Опий” деб аталиши,ушбу модда оғирлиги эса, 0,33 граммга тенглиги
аниқланган.
Судланувчи К.Қодиров суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
қуйидагиларни, яъни у 2025 йил январь ойининг бошларида Қарши
туманидан окиб ўтувчи Кашкадарёга балиқ овига борган вақтида, дарё
бўйидан гиёхванд модда топиб олганлигини, сўнг, кизикиб ушбу
гиёхвандлик моддаларини бир-икки марта истеъмол қилиб кўрганлигини,
сўнг уйдагилари кўриб, нотўғри хаёлга бориб қолмасин деб, ўзининг
чўнтагида саклаб юрганлигини, 2025 йил 25 февраль куни кечаси соат
тахминан 00:30дан ўтгандан усталар унга аввалдан таниш бўлган Н.Норқулов
ва М.Жуманазаровларни Тошкент шаҳар, Янгиобод бозорига олиб бориб
келиш учун ўзига тегишли бўлган давлат рақами 70К060ВВ бўлган
"Каптива" русумли автомашинада йўлга чиққанлигини, чунки унга тегишли
гишт заводидаги ускуналарни таъмирлаш учун Тошкент шаҳрида керакли
жиҳозларни олиб келиш зарурати бўлиб, шу сабабли усталарни ўзини олиб
келаётган бўлганлигини, 2025 йил 25 февраль куни соат тахминанн 09:10лар
атрофида Чилонзор туманига кириб келишда жойлашган "Эркин" ЙПХ
масканида бизни ички ишлар ходимлари тўхатишиб, уни текширишганида у
ўзининг истеъмолим учун олиб юрган гиёхвандлик моддалари борлигини
маълум қилиб, 2 холислар иштирокида қоғоз бўлагига ўралган ўтсимон
моддаларни ва чўнтагидан сигарета қутисиннг ичида зар қоғозга ўралган
шаффоф полиэтилен пакет ичига ўралган ҳолдаги сақичсимон моддаларни
берганлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини инобатга олиб унга
нисбатан енгиллик беришни сўради.
Судланувчи К.Қодировнинг айби, суд мажлисида ўзининг айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, суд мажлисида
кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган гувоҳлар М.Джуманазаров, Н.Норқулов,
Қ.Бегматовларнинг кўрсатувлари жиноят ишида тўпланган қуйидаги
далиллар, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва фото
жадвал, нарсани олиш баённомаси, суд-кимёвий экспертизаси хулосаси, судгиёҳвандлик экспертизаси хулосаси, нарсани ашёвий далил деб топиш
тўғрисидаги қарор, ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган
далиллар билан тасдиқланади.
Суд, судланувчи К.Қодировнинг жиноий ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо
бериб, унинг гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай,
қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш ва ташишда ифодаланган
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз
фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини
таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик
принциплари асосида амалга оширади”, шунингдек 29-моддада,
“Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза
қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан
фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши
учун шарт-шароитлар яратади”, деб кўрсатилган.
Суд, судланувчи К.Қодировга жазо тури ва миқдорини белгилашда,
айбига тўлиқ иқрорлиги ва чин кўнглидан амалда пушаймонлигини, у содир
қилган жиноят ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига
киришини, оилавий шароитини, муқаддам судланмаганлигини жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар
аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми санкцияси доирасида жарима жазосини
тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Суд наркология экспертизасининг хулосасига кўра, судланувчи
К.Қодиров гиёҳвандлик касаллигига йўлиққанлиги аниқланганлиги сабабли,
унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасида кўрсатилган
тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллашни;
-ашёвий далил сифатида олинган гиёҳвандлик моддаларини йўқ
қилишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 14, 29 моддалари, ҳамда
ЖПКнинг 454-457, 463, 466-468, 471,473-моддаларига амал қилиб, суд,
ҲУКМ
ҚИЛДИ
Қодиров Комил Шавкатович, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276моддаси 1-қисми билан айбли деб топилсин ва унга шу модда асосан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари, яъни 11.250.000 (ўн бир миллион икки
юз эллик минг) сўм жарима жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан К.Қодировнинг
01.03.2024 йилдан 19.03.2024 йилга қадар дастлабки қамоқда сақланган 18
кун муддатини базавий ҳисоблаш миқдорининг 9 бараварига тенглаштириб
ҳисоблаб, узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 21 баравари, яъни
7.875.000 (етти миллион саккиз юз етмиш беш минг) сўм жарима жазоси
қолдирилсин.
4
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан Қодиров Комил
Шавкатовичга яшаш жойида гиёҳвандликдан мажбурий даволаш чоралари
тайинлансин.
К.Қодировга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш
ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
бекор қилинсин.
Ашёвий далил сифатида олинган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ
МТТБ та 12.03.2025 йилда 10727-сонли квитанцияга асосан топширилган 1 та
полиэтилен пакетда бўлган жами 3,32 грамм “марихуана”, 0,3 грамм “опий”
гиёҳвандлик моддалари йўқ қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка
ичида, маҳкум ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат
ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
(имзо)
Ф.Абдушукуров
Аслига тўғри ________________
Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович