Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/493 Дата решения 30.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 383495 Claim ID 2787737 PDF Hash 62893b6c3b71fb5c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
ЖПКнинг 84-моддаси ЖПКнинг 84 law
збекистон Республикаси ЖК 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 277-моддаси ЖКнинг 277 law
илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2025 йил апрель ойининг 30 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд мажлиси, ўз биносида, раислик қилувчи, туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи Т.Мирзаев ва унинг ҳимоячиси “LEGAL FERO” адвокатлик бюроси адвокати Ф.Мустонов, жабрланувчи Е.Запевалов ва таржимон Б.Қосимовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 1-қисми билан айбланувчи Мирзаев Тохир Мансуровичга оид № 1-1006-2502/493-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Мирзаев Тохир Мансурович(Mirzayev Tohir Mansurovich), 1966 йил 18 февраль кунида Тошкент шахрида туғилган, миллати узбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали муқаддам судланмаган, Тошкент шахар консерваториясида уста-мураббий, оилали, муқаддам судланмаган, Тошкент шахар, Чилонзор тумани, 8-мавзе, 58-уй, 33-хонадонда доимий рўйхатда турувчи, 10.03.2025 йил куни “муносиб хулқ атворидаги тилхат” эхтиёт чораси кўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, айбланувчи ва жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Т.Мирзаев 2024 йил 28 ноябрь куни тахминан соат 10:00да, жамиятда юриштуриш коидаларини касддан менсимасдан, уриш-дуппослаш, баданга шикаст етказиш максадида, Чилонзор тумани Бешоғоч МФЙ худудида бўлган Б.Зокиров, И.Каримов, Афросиёб кўчалари кесишмаси чоррахасида, ўзининг бошкарувидаги "Нексия-2" русумли автомашинасида харакатланиб келиб, шу йулда “Спарк” русумли автомашинада харакатланиб кетаётган Запевалов Егор Олеговични нотуғри маневр килганилги окибатида у Е.Запевалов билан жанжалга киришиб, уни баданининг турли кисмларига уриб тан жарохати етказган. Натижада фукаро Е.Запевалов олган тан жарохатлари билан РШТЁИМга мурожаат килган. СТЭИМнинг 21.06.2024 йилдаги Nº4205-Х-Пир-сонли хулосасига кура, Е.Запеваловда "Юкори лаб шиллик кавати чап томони эзилиб-йиртилган яраси, унг куз юкори ковоги ва кош сохаси, чап куз ости сохаси, унг елка бугими усти 1 сохаси, чап умров ости сохаси конталашлари." каби жарохатлар аникланиб, ушбу жарохатлар огирилк даражасига кура киска муддатга согликни бузлишига олиб келган енгил тан жарохатлар турига киришлиги аникланган. Мазкур ҳолат юзасидан Т.Мирзаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, жиноят иши мазмунан кўриш учун судга чиқарилган. Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи Е.Запевалов судга аризалар билан мурожаат қилиб, айбланувчи Т.Мирзаев билан ярашганлиги, айбланувчи Т.Мирзаев унга етказилган моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қопланганлиги, унинг Т.Мирзаевга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, Т.Мирзаевни жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўрадилар. Айбланувчи Т.Мирзаев ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўради. Суд, жабрланувчи Е.Запеваловни ҳамда айбланувчи Т.Мирзаевнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси ва ҳимоячининг айбланувчи Т.Мирзаев ва жабрланувчи Е.Запевалов ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, Т.Мирзаевнинг етказилган моддий зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 1-қисми да назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Т.Мирзаевни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчи Е.Запеваловга ЖПКнинг 583моддаси 6-қисмига асосан, ярашув суд томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мирзаев Тохир Мансурович(Mirzayev Tohir Mansurovich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 277-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин. Ажрим қонуний кучга киргандан сўнг “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин. 2 Жабрланувчи Е.Запеваловга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: С.Мамадиев 3