Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2305/875 Дата решения 30.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Озодликни чеклаш жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 380504 Claim ID 2810205 PDF Hash c7c4b293eecfb066... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
йича Чилонзор туман суди томонидан ЖКнинг 481-моддаси йича Чилонзор туман суди томонидан ЖК 481 law
ар суди томониданг ЖКнинг 74-моддаси ар суди томониданг ЖК 74 law
йича Чилонзор туман суди томонидан ЖКнинг 46-моддаси йича Чилонзор туман суди томонидан ЖК 46 law
ЖКнинг 481-моддаси ЖКнинг 481 law
йил ЖИБ Чилонзор тумани суди томонидан МЖтКнинг 185-моддаси йил ЖИБ Чилонзор тумани суди томонидан МЖтК 185 law
збекистон Республикаси ЖИКнинг 444-моддаси збекистон Республикаси ЖИК 444 law
збекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 6-қисми збекистон Республикаси ЖК 481 6 law
збекистон Республикаси ЖК 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (озодликни чеклаш жазосини озодликдан маҳрум килиш жазосига алмаштириш ҳақида) 2025 йил апрель ойининг 30 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими инспектори Д.Усенов, маҳкум С.Мостаченколарнинг иштирокида, Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг ИИО Пробация бўлими ҳисобида турувчи маҳкум: Мостаченко Спартак Аббосович (Mostachenko Spartak Abbosovich), 20.03.1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 2023 йил 4 сентябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “г” банди 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган; Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Наққошлик кўчаси 20 уй, 21 хонадонда яшовчига нисбатан ўталмай қолган озодликни чеклаш жазосини бошқа турдаги жазо билан алмаштириш ҳақидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Маҳкум С.А.Мостаченко жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 04.09.2023 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан айбли деб топилиб, унга ушбу модда билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. 10.03.2024 йилда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан ЖКнинг 481-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 4 ой озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган. 16.01.2025 йилда жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар суди томониданг ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 8 ой 24 кун озодликдан махрум қилиш жазоси шу муддатга иш хақининг 10 фоизини давлат даромади хисобига ушлаб қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. 04.03.2025 йилда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 8 ой 24 кун ахлок тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган. 1 Пробация бўлимида рўйхатга олиниб, ЖКнинг 481-моддаси талаблари, уни ўташ тартиб-қоидалари тўлиқ тушунтирилиб, уларга риоя этилиши тўғрисида ёзма равишда тилхат олинган. Бироқ, маҳкум С.Мостаченко озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташ тартибидан қасддан бўйин товлаган, хусусан, 16.04.2025 йил ЖИБ Чилонзор тумани суди томонидан МЖтКнинг 185-моддаси 3-кисми билан айбли деб топилиб 8 сутка маъмурий камок жазоси тайинланган. У билан профилактик сухбат ўрказиб, 24.04.2025 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖИКнинг 444-моддасига асосан огохлантириш интизомий жазоси эълон қилинган. Шунга қарамасдан, С.А.Мостаченкони яшаш жойидан 2025 йил 24 апрель куни соат 22:50да текширилганда уйида йўқлиги аниқланган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган далолатнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 6-қисмида маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши белгиланган. Шунга кўра, С.Мостаченко ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб, суд томонидан зиммасига юкланган мажбуриятларни бир неча маротаба бажармасдан бузганлигини инобатга олиб, суд унинг ўталмаган 1 йил 7 ой 19 кун озодликни чеклаш жазосини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддаси ва ЖПК 539, 542-моддаларига асосланиб, суд ажрим қилади А Ж Р И М: Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилсин. Мостаченко Спартак Аббосович (Mostachenko Spartak Abbosovich)га нисбатан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 04 сентябрдаги ҳукми билан тайинланиб, ўталмай қолган 1 (бир) йил 7 (етти) ой 19 (ўн тўққиз) кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилсин. Жазо манзил-колонияларда ўтаттирилсин. Мостаченко Спартак Аббосович суд залидан дарҳол қамоққа олинсин ва сақлаш учун Тошкент шаҳар ИИББ ВСХ орқали Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД Марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштирилсин. 2 Жазони ўташ муддати 2025 йил 30 апрель кунидан бошлаб ҳисоблансин. Ажримни ижро этиш Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Ажримдан норози томонлар ажрим эълон қилинган кундан ўн кун муддат ичида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақлидир. А.А.Мухиддинов 3