Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/425 Дата решения 30.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 382855 Claim ID 2780474 PDF Hash 2351aee4478f1088... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2441 law
онунининг 19-моддаси онуни 19 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2441 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 14 law
бунда ЖК 57-моддаси бунда ЖК 57 law
ра ЖК 57-моддаси ра ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
яъни озодликни чеклаш жазосини ЖКнинг 841-моддаси яъни озодликни чеклаш жазосини ЖК 841 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 ҲУКМ 2025 йил апрель ойининг 30 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, «2-Чарх Камолон» МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ф.Хўжониязованинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Тохиров ва унинг ҳимоячилари “Radiance Justice” адвокатлик бюроси адвокати Т.Зайнутдинов, “Qonun Ustuvor” адвокатлик бюроси адвокати И.Жураев, ҳамда судланувчи О.Халилова ва унинг ҳимоячиси “Olmazor Yuristlari” адвокатлик фирмаси адвокати Н.Исматованинг иштирокида, Тохиров Алишер Дилшод ўғли ва Халилова Оиша Бахтиёровнага нисбатан 1-1006-2504/425сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Тохиров Алишер Дилшод ўғли (Toxirov Alisher Dilshod o’g’li), 2004 йил 12 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, “Littleitaly” овқатланиш шаҳобчасида ошпаз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани “Мевазор” МФЙ, Ҳосилот 2тор кўчаси, 46-уйда яшайди, иш бўйича “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 11.03.2025 йилда олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми «г» банди билан айбланган. Халилова Оиша Бахтиёровна (Xalilova Oisha Baxtiyorovna), 2003 йил 24 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, турмушга чиқмаган, муқаддам судланмаган, “Тошкент Кимё технология институти”да 4-босқич талабаси, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани “Мевазор” МФЙ, 1-тор Машраб кўчаси, 46-уйда яшайди, иш бўйича “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 11.03.2025 йилда олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми «г» банди билан айбланган. Суд, судланувчилар ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Судланувчи О.Халилова ўзининг динга бўлган қизиқиши замирида, диний билимга эга бўлиш мақсадида, мустақил равишда интернетнинг турли тармоқларида мавжуд бўлган диний материаллардан ўрганиб келиб, ўзи фойдаланиб келган “Iphone-15 Pro Max” русумли уяли алоқа воситаси орқали, +99897 420-14-24 рақамига расмийлаштирилган интернетнинг “Telegram” ижтимоий тармоғида “@khalilov_24” номли профил очиб, ушбу профил орқали Д.Тохировнинг “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “@alisher_618” номли профилига 2021 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги Қарори билан Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган “Ўзбекистон ислом ҳаракати-ЎИХ” террористик ташкилотнинг “Жундуллоҳ” медиагуруҳи томонидан тайёрланган номаълум шахс томонидан куйланган “unknown- Siz izlagan nashida (Qizg’onaman)” номли “бу дунё ўтиб бораётгани, ҳозирда ҳақ йўлни танлаганлар озлиги, ҳозирги кунда шаҳидликка тайёр бўлган қалб эгалари, мусулмон одамни ҳамма амали учун ҳужжат тайёр экани, шаҳидликка тайёр бўлган умматга бугунги кунда энг қулай фурсат экани” мазмундаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган қўшиқ (нашида)ни интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда намойиш қилиш орқали жойлаштириб тарқатиб келган. Судланувчи А.Тохиров ўзининг динга бўлган қизиқиши замирида, диний билимга эга бўлиш мақсадида, мустақил равишда интернетнинг турли тармоқларида мавжуд бўлган диний материаллардан ўрганиб келиб, ўзи фойдаланиб келган “Iphone XS” русумли уяли алоқа воситаси орқали, +99894 618-26-18 рақамига расмийлаштирилган интернетнинг “Telegram” ижтимоий тармоғида “@alisher_618” номли профил очиб, профил орқали 4 нафар обуначиларга эга бўлган “Nashid” номли канални яратиб, 2021 йил 10 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги Қарори билан Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган “Ўзбекистон ислом ҳаракати-ЎИХ” террористик ташкилотнинг “Жундуллоҳ” медиагуруҳи томонидан тайёрланган номаълум шахс томонидан куйланган “unknown- Siz izlagan nashida (Qizg’onaman)” номли “бу дунё ўтиб бораётгани, ҳозирда ҳақ йўлни танлаганлар озлиги, ҳозирги кунда шаҳидликка тайёр бўлган қалб эгалари, мусулмон одамни ҳамма амали учун ҳужжат тайёр экани, шаҳидликка тайёр бўлган умматга бугунги кунда энг қулай фурсат экани” мазмундаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган қўшиқ (нашида) ни интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда намойиш қилиш орқали жойлаштириб тарқатиб келган. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилган IT-3463 сонли хулосага кўра, текширувга тақдим этилган А.Тохиров томонидан тарқатилган маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддаси (Диний адабиёт ва диний мақсадларга мўлжалланган буюмлар)да диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган матбаа нашрларини, кино, фото, аудио, видео маҳсулотларини ва шу каби бошқа маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келишлиги; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 10-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 3бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фақат давлат диншунослик экспертизаси ўтказилганидан кейин амалга оширилиши қатъий белгиланган. Судланувчи А.Тохиров суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қуйидагиларни, яъни дастлабки диний билимларини бувиси Матлубадан ўрганиб, сўнг ўзи мустақил равишда ижтимоий тармоқлардан ўзлаштириб келганлигини, бир икки йил аввалроқ намоз амалларини тўлиқ адо этиб келганлигини, динга бўлган қизиқиши сабабли “Абдуллоҳ домла” ва “Шайх Муҳаммад Содиқ Мухаммад Юсуф” ва бошқа домлаларни маърузаларини тинглаб келганлигини ва интернет ижтимой тармоғини турли ҳил сайтларидан диний мазмундаги материаллар билан танишиб келганлигини, 2022 йилда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган № 114-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфини тамомлаб, ошпазликка қизиқиб “Littleitaly” овқатланиш шаҳобчасида ошпаз бўлиб ишга кириб ҳозирги кунга қадар ишлаб келишлигини, 2021 йилда № 114-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 10 “В” синфида ўқиб келаётган даврида, ўзига тегишли бўлган +99894 618-26-18 телефон рақамига “Telegram” ижтимоий тармоғида араб ёзувида @alisher-618 номли профилини очиб, фойдалланиб келганлигини, 2021 йилнинг ёз ойларида “Telegram” ижтимоий тармоғида “Nashid” номли гуруҳни очганлигини, ушбу гуруҳга у раҳбарлик қилиб келганлигини, синфдоши Илхомов Икромжон Олим ўғлини эса “администратор” қилиб қўйганлигини, ушбу гуруҳни очишини сабаби, ўзига ёккан қўшиқ ва “нашида”ларни сақлаш ва келгусида эшитиб келиш бўлганлигини, гуруҳга ундан ташқари И.Илхомов ҳам ўзига ёккан қўшиқларни жойлаштириб келганлигини, И.Илхомов унга 2021 йилнинг куз ойларида уйида таъмирлаш ишларида ёрдам бериб келганлигини, ва улар биргаликда ушбу гуруҳда жойлаштирилган қўшиқларни эшитиб келганлигини, бироқ аудиоматериалларни мунтазам равишда жойлаштириб келмаганлигини, 2021 йилнинг 10 декабрь кунида у “Nashid” номли гуруҳига «unknown»- Siz Izlagan Nashida (Qizg’onaman) ” номли ўзбек тилида бўлган аудиоматериални жойлаштирганлигини, ушбу қўшиқни эса унга синфдоши Халилова Оиша (тахаллуси Мафтуна) ўзининг +99897420-1424 телефон рақамига “Telegram” ижтимоий тармоғида расмийлаштирилган “@khalilova_24” номли профили орқали унинг @alisher-618 номли профилига 09.12.2021 йилда юборганлигини, бироқ у ушбу “нашида”ни таъқиқланганлигини билмаганлиги, оилавий шароитини, муқаддам судланмаганлигини ҳамда ёш эканлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради. Судланувчи О.Халилова суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қуйидагиларни, яъни 2009 йилда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган 114-сонли умумий ўрта таълим мактабнинг биринчи синфига ўқишга қабул қилиниб, 2021 йилда ушбу мактабнинг 11 синфини тамомлаб, Тошкент кимё технология институтига ўқишга қирганлигини, 2022 йилдан бошлаб “Karmada Practicum” МЧЖда иш бошқарувчиси бўлиб ишлаб келишлигини, у дастлабки диний билимларини бувисидан ўрганиб, сўнг ўзи мустақил равишда китоблардан ўрганганлигини, намоз амалларини қисман адо этиб келишлигини, динга қизиқиши бор бўлсада, бироқ у ижтимоий тармоғларда бирон бир домлаларни маърузаларини, ёки “нашида”ларни эшитиб келмаётганлигини, 12.04.2004 йилда туғилган Тохиров Алишер Дилшод ўғли унинг синфдоши бўлишлигини, у билан 114-умумий ўрта таълим мактабида 7 синфдан бошлаб 11-синфгача биргаликда ўқиб келганлигини, у билан муносабати дўстона бўлганлигини, Алишер билан оҳирги маротаба 2024 йилнинг август ойида кўришганлигини, аммо оҳирги маротаба “Telegram”да қачон гаплашганини эслайолмаслигини, “Telegram” ижтимоий тармоғида у ўзига тегишли бўлган +99897 420-14-24 телефон рақамига расмийлаштирилган “@khalilova_24” номли профилдан 7-8 йил давомида фойдаланиб келишлигини, ушбу профилни у мактабда 8-синфда ўқиб юрган пайтида очганлигини, ҳозирги кунга қадар ишлатиб келишлигини, ушбу профили орқали танишлари билан сухбатлашиб келганлигини, улар орасида Тохиров Алишер хам бўлганлигини, бироқ у билан тахминан 5-6 ой давомида “Telegram”да сухбатлашмаганлигини, Алишер билан “Telegram”да сухбатлашиб келган пайтларида 2021 йил 9 декабрь куни унга «unknown»- Siz Izlagan Nashida (Qizg’onaman) номли айудиофайлни юборганлигини, аммо орадан анча йиллар ўтганлиги сабабли, ушбу қўшиқ(нашида)ни ўша пайти нимага юборганлигини эслай олмаслигини, бироқ у ушбу “нашида”ни таъқиқланганлигини билмаганлигини, айбига иқрорлигини, оилавий шароитини, муқаддам судланмаганлигини ҳамда ёш эканлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради. Судланувчилар А.Тохиров ва О.Халиловаларнинг айби, суд мажлисида ўзининг айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатуви ҳамда гувоҳнинг кўрсатувларидан ташқари, жиноят ишида тўпланган қуйидаги далиллар, жумладан, профилни кўздан кечириш баённомаси ва фотоилова, уяли алоқа воситасини олиш, кўздан кечириш баённомалари ва фотоилова, диншунослик экспертизасининг IT-3463-сонли хулосаси ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади. Суд судланувчи А.Тохиров ва О.Халилованинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берар экан, уларнинг ҳаракатлари: -жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, яъни диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга, фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб тарқатиш ва намойиш этиши мақсадида сақлашида ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги “Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 21-сонли қарорининг 10-банди учинчи хатбошисида, вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлаётганда ЖК 82-86-моддалари талабларидан келиб чиқиш лозим бўлиб, бунда ЖК 57-моддасини қўллаш талаб этилмаслиги, судланувчига у айбдор деб топилган ЖК Махсус қисмининг моддасида назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазоларнинг тайинланиш ҳоллари бундан мустаснолиги; Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 1-бандига мувофиқ судларнинг эътибори, жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилиши лозимлиги, ушбу Қарорнинг 3-бандида Жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларига мувофиқ бўлиши кераклиги; 37-бандига кўра ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкинлиги, бунда, қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс жиноят содир этиш вақтида кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва даражасини, балки, айбдорнинг шахси, жиноят иштирокчилари орасидаги роли, жиноят содир этилиш пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атвори, жиноятни содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни ҳам эътиборга олишлари лозимлиги, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши мумкинлиги тўғрисида раҳбарий кўрсатмалар берилган. Суд, судланувчи А.Тохировга жазо тури ва миқдорини белгилашда, айбига иқрорлиги ва чин кўнглидан амалда пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, жиноятни вояга етмаган пайтида содир этганлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилмаган енгилроқ турдаги бошқа жазо, яъни озодликни чеклаш жазосини ЖКнинг 841-моддаси доирасида тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи О.Халиловага жазо тури ва миқдорини белгилашда, айбига иқрорлиги ва чин кўнглидан амалда пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, ёшини ҳамда яшаш жойидан ижобий тавсифланишини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилмаган енгилроқ турдаги бошқа жазо, яъни озодликни чеклаш жазоси тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддасига асосан, ашёвий далил деб эътироф этилган А.Тохировга тегишли “Iphone XS” русумли ва О.Халиловага тегишли “Iphone-15ProMax” русумли уяли алоқа воситаларини йўқ қилишни, шунингдек нарсаларни кўздан кечириш ва сўроқ жараёнлари ёзиб олинган 2 дона DVD+R дискларни жиноят ишида қолдиришни, мазкур жиноятларни содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда шунга ўхшаш бошқа жиноятлар содир этилишини олдини-олиш мақсадида, интернет жаҳон ахборот тизимидаги “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “@alisher_618” ва “@khalilova_24” номли профилини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги орқали блоклашни, блоклаш ишларини ижросини таъминлашни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБ бошлиғи ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги мутахассислари зиммасига юклатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 466-468, 471,473моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ ҚИЛДИ Тохиров Алишер Дилшод ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми «г» банди билан айбли деб топилсин ва унга ЖКнинг 57, 841-моддаларини қўллаб, 1 (бир) йилу 6 (олти) ой озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. А.Тохировга озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Мевазор МФЙ, Ҳосилот 2-тор кўчаси 22-уйда ўташ белгиланиб: -ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқиш; -назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; 7 -жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин. А.Тохировнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати жазони ижро этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Жазо ижросини таъминлаш А.Тохировнинг яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин. Судланувчи А.Тохировга нисбатан қўлланилган “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилинсин. Халилова Оиша Бахтиёровна Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441моддаси 3-қисми «г» банди билан айбли деб топилсин ва унга ЖКнинг 57моддасини қўллаб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. О.Халиловага озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Мевазор МФЙ, Машраб 1-Тор кўчаси 46-уйда ўташ белгиланиб: -ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқиш; -назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; -жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин. О.Халилованинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати жазони ижро этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Жазо ижросини таъминлаш О.Халилованинг яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин. Судланувчи О.Халиловага нисбатан қўлланилган “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилинсин. А.Тохировга тегишли “Iphone XS” русумли ва О.Халиловага тегишли “Iphone-15ProMax” русумли уяли телефон аппаратлари тегишли тартибда йўқ қилинсин. Нарсаларни кўздан кечириш ва сўроқ жараёнлари ёзиб олинган 2 дона DVD+R дисклар жиноят ишида қолдирилсин. Интернет жаҳон ахборот тизимидаги “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “@alisher_618” ва “@khalilova_24” номли профиль Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги орқали блоклансин. Блоклаш ишларини ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБ бошлиғи ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги мутахассислари зиммасига юклатилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкумлар ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. 8 Раислик қилувчи судья ( имзо) Ф.Абдушукуров Аслига тўғри______________________