Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/1400 Дата решения 13.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ипотекабанк АТИБ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Parkent unversal zamin масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081479 Claim ID 2943153 PDF Hash 0c928d94f215ae6a... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 127-моддаси тисодий процессуал кодекси 127 code_article
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
м давлат божи ИПК 118-моддаси м давлат божи ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Юқоричирчиқ тумани 2022 йил 13 декабрь 4-11052202/1400-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ипотека” АТБ манфаатида жавобгар “Parkent Universal Zamin” МЧЖ ҳисобидан 841.428.213,83 фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувни “Parkent Universal Zamin” МЧЖга тегишли, Тошкент вилояти, Паркент тумани, Қорақалпоқ ҚФЙ, Ёшлик ҳудудида жойлашган музлаткичлик офис, қоровулхона ва ёрдамчи бино-иншоотларга қаратиш ва бошланғич баҳосини 4.650.000.000 сўм этиб белгилаш, ундирувни “SardorbekSarkor” фермер хўжалигининг 5.655.000.000 сўм кафиллигига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили А.Баймаматов (13.10.2022 йилдаги 1/3478-сонли ишончнома), жавобгар вакили У.Расулов (раҳбар), “Sardorbek-Sarkor” фермер хўжалиги вакили У.Расулов (15.01.2022 йилдаги 1сонли ишончнома) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда палата деб юритилади) “Ипотека” АТБ (матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Parkent Universal Zamin” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 841.428.213,83 фоиз қарздорлигини ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли, Тошкент вилояти, Паркент тумани, Қорақалпоқ ҚФЙ, Ёшлик ҳудудида жойлашган музлаткичли офис, қоровулхона ва ёрдамчи бино-иншоотларга қаратишни ва бошланғич баҳосини 4.650.000.000 сўм этиб белгилашни, ундирувни “Sardorbek-Sarkor” ФХнинг (матнда кафил) 5.655.000.000 сўм кафиллигига қаратишни сўраган. Мажбурий ижро бюроси Паркент туман бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Палата томонидан 2022 йил 20 сентябрда даъво талабларини 952.634.827,94 сўмга кўпайтириш тўғрисида ариза берилган ва суд томонидан қабул қилинган. Даъво талабларини 36.981.025,79 сўм пеняга кўпайтириш қисмини даъво аризада пеня ундириш талаби кўрсатилмаганлиги сабабли суд томонидан қабул қилиш рад қилинган. Палата вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Лекин, судга қўшимча даъво ариза тақдим қилиб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 1.168.565.388,93 сўм муддати ўтган фоиз, 38.810.889,33 сўм пеня, жами 1.207.376.278,26 сўм ундиришни, ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ундирувни жавобгарга тегишли биноларга қаратиш талабини чиқариб ташлаган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор этилган бўлсада, Мажбурий ижро бюроси Паркент туман бўлими вакили иштирокини таъминламади. Лекин, олдинги суд мажлисида Мажбурий ижро бюроси Паркент туман бўлими вакили ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127-моддаси ва 128-моддаси иккинчи қисмининг 2-хатбошиси ҳамда 170-модда талабига кўра, ишни палата ва Мажбурий ижро бюроси Паркент туман бўлими вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини кўпайтириш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилиб, даъво талабларини кўпайтирилган миқдорда тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгарлар вакили қарздорга тегишли бино иншоотлар бугунги кунда тўлиқ банк тасарруфига ўтганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ишда иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 13 майда 356/2020-сонли кредит шартномаси имзоланган. Жавобгарга даъвогар томонидан ушбу кредит шартномаси асосида 18 ой муддатга йиллик 26 фоиз тўлаш шарти билан экспорт фаолиятини кенгайтириш 2 ҳўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш мақсадида 10.000.000.000 сўм кредит ажратилиши ҳақида келишилган. Ушбу шартномага асосан Банк томонидан жавобгарга 10.000.000.000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасининг 2.2-банди ва кредитни қайтариш жадвалига кўра кредит фойдаланиш муддати 2020 йил 13 майдан 2021 йил 12 ноябргача кўрсатилган. Кредит шартномасининг 9-бўлимига кўра мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари вужудга келганда банк кредит шартномасининг 7-бўлимида назарда тутилган гаров таъминотини реализация қилиш бўйича ҳуқуқлардан фойдаланиш чораларни қўллашга ҳақли. Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари бузилиши, яъни кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаслиги натижасида жавобгарни кредит шартномаси бўйича муддати ўтган асосий қарздорлиги 3.962.526.634,16 сўмни, муддати ўтган фоиз 292.275.459,27 сўмни, ҳисобланган фоиз 6.233.932,57 сўмни, пеня 10.018.270,31 сўмни, жами 4.271.054.296,31 сўмни ташкил қилган. Мазкур кредит шартномаси бўйича кредит таъминоти сифатида 2020 йил 13 майда даъвогар, жавобгар ва кафил ўртасида 356/2020-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра кафил кредиторнинг талаби билан кредит шартномаси бўйича қарздорнинг кредит тўловлари борасидаги бажарилмаган мажбуриятларини бажариш юзасидан кредитор олдида чақириб олинмайдиган тарзда ва сўзсиз жавоб бериш мажбурият олган бўлиб, кафилнинг берилган кафиллик суммаси келгусида кредитга ҳисобланган фоизлар бўйича мажбуриятларни ҳам ҳисобга олган ҳолда жами мажбурият суммаси 5.655.000.000 сўмни ташкил қилган. Шунингдек, кредит шартномасини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 2020 йил 14 майда тузилган ипотека шартномасига кўра жавобгарга тегишли Тошкент вилояти, Паркент тумани, Қорақалпоқ қ.ф.й, Ёшлик қўрғонида жойлашган “Музлатгичли омборхона, офис, қоровулхона ва ёрдамчи бинолар” умумий ер участкасининг майдони 0,888га, қурилиш ости майдони 522,99 кв.м (литер -0001 музлатгичли омборхона биноси - 268,80 кв.м., литер 0002 Бостирма-173,20 кв.м., литер 0003 офис ва қоровулхона биноси 67,42 кв.м., 3 308,18 кв.м.дан иборат, кадастр рақами 11:09:04:01:01:0382 бўлган нотурар жой биноси гаровга қўйилган. Ушбу мулкнинг қиймати тарафлар томонидан 2020 йил 13 майда тузилган баҳолаш далолатномасига асосан 4.650.000.000 сўмга баҳоланган. Жавобгар мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган тўлов жадвалига асосан кредит олингандан сўнг ойма-ой асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз тўловларни тўлаб бориш мажбуриятини олганлигига қарамай мажбуриятини бажармаганлиги сабабли Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан 4-1105-2202/26-сонли иқтисодий иш бўйича кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш ва ундирувни гаров объектларига қаратиш ҳақида суд ҳужжати қабул қилинган, бироқ жавобгар суд қарорини ижро этмаган ва даъвогар томонидан жавобгарга фоиз тўловини тўлаши тўғрисидаги талаби оқибатсиз қолдирилган. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 12 майда 2020/С-2357-сонли компенсация тақдим этиш шартномаси тузилиб, унга кўра 01.10.2020 йилгача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси йиллик 10 фоиз, 1.089.041.095,89 сўмдан ошмаган миқдорда жавобгарга компенсация тақдим этиш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан 2022 йил 30 январдан 2022 йил 10 августгача 804.447.188,04 сўм фоиз қарздорлик ҳисобланган. Суднинг 2022 йил 13 сентябрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкидан мутахассис жалб қилинган. Суднинг 2022 йил 24 октябрдаги ажрими билан экспертиза тайинланиб, экспертлар олдига даъво талаби бўлган фоизларга асос бўлувчи даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2020 йил 13 майдаги 356/2020-сонли кредит шартномаси, 2020/С-2357-сонли компенсация тақдим этиш шартномалари, кредит қайтариш графиклари, амалда тўланган суммаларнинг бир-бирига мутоносиблиги, тарафлар ўртасида тўлов графигига киритиладиган ўзгартиришлар тарафлар ўртасида кредит шартномасига қўшимча битим тузилиши зарурлигига аниқлик киритиб, қонунийлигини кўриб хулоса бериш, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб шартнома бўйича йиллик фоиз ставкаси неча фоизда ҳисобланиши лозимлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк 4 далолатноманинг асослигига баҳо бериш саволлари қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Тошкент вилояти Бош бошқармаси томонидан тақдим қилинган ўрганиш далолатномасида даъвогар томонидан жавобгарга 2.238.649,3 сўм кўп фоиз ҳисобланганлиги, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация тақдим қилиш 2020 йил 1 октябргача амалга оширилиши томонлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.4-бандида кўрсатиб кўрсатилмаганлиги, 01.10.2020 йилдан кейин ҳам кредит шартномасининг 2.4-бандига ўзгартириш киритилмасдан йиллик 26 фоиз миқдорида фоиз ҳисобланиб келинаётганлиги маълум қилинган. Палата томонидан судга тақдим қилинган қўшимча даъво аризасида жавобгарга нисбатан 2022 йил 30 январдан 2020 йил 28 октябргача 1.168.565.388,93 сўм муддати ўтган фоиз, 38.810.889,33 сўм пеня, жами 1.207.376.278,26 сўм қарздорлик ҳисобланганлиги маълум қилиниб, суддан жавобгар ҳисобидан мазкур қарздорлик суммасини ундириш сўралган. Ундирувни жавобгарга тегишли гаровдаги мулкларга қаратиш талаби чиқариб ташланган. ИПК 157-моддасига асосан даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул қилмайди. Суд даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни ҳам, агар бу қонун ҳужжатларига зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўради. Ўзбеистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалалари тўғрисида”ги 13сонли қарорига асосан даъво талаблари миқдорининг кўпайтирилиши деганда даъвогар томонидан даъво аризасида баён қилинган ўша талаб бўйича даъво суммасининг кўпайтирилиши тушунилади. Даъво талаблари миқдорининг 5 кўрсатилмаган қўшимча талабларни тақдим қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин эмас. Хусусан, мулкий санкцияларни қўллаш ҳақидаги талаб асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво бўйича талаблар миқдорининг кўпайтирилиши деб ҳисобланмаслиги керак. Бундай талаб даъво предмети бўлмаган янги талаб ҳисобланиши сабабли кўриб чиқилмайди ва суд бундай аризани қабул қилишни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқаради. Шунга асосан суд даъвогарнинг даъво талабларини 1.168.565.388,93 сўмга кўпайтириш тўғрисидаги аризасини қабул қилишни, пеняни 38.810.889,33 сўмга кўпайтириш қисмини қабул қилишни рад қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (атнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмида кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган. ФК 735-моддасининг биринчи қисмида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги, 736-моддасининг учинчи қисмида эса агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон қарорининг 10-бандида ФК 736моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу 6 қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги, кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Гарчи кредит мажбурияти жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги учун кредит ва унга ҳисобланган фоизлар суднинг қарори билан муддатидан илгари қайтарилиши белгиланган бўлса-да, бироқ кредит қарзи амалда қопланмаган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича 1.166.326.739,63 сўм фоиз қарзи мавжудлиги, жавобгар ушбу фоизни даъвогарга тўлаб бермаганлиги ўз исботини топди. Шулардан келиб чиқиб суд даъво талабларининг фоиз ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига асосли деб топилган 1.166.326.739,63 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни, даъво талабларининг 2.238.649,3 фоиз ундириш қисмини асоссиз деб топиб, қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. ФК 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин. Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. 2020 йил 13 майдаги 356/2020-сонли кредит шартномаси бўйича кредит таъминоти сифатида 2020 йил 13 майда Банк (кредитор), “PARKENT UNIVERSAL ZAMIN” МЧЖ (қарздор) ва “SARDORBEK-SARKOR” ФХ (Кафил) ўртасида 356/2020-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра кафил “SARDORBEK-SARKOR” ФХ кредиторнинг талаби билан кредит шартномаси бўйича қарздорнинг кредит тўловлари борасидаги бажарилмаган мажбуриятларини бажариш юзасидан кредитор олдида чақириб олинмайдиган тарзда ва сўзсиз жавоб бериш мажбурият олган бўлиб, кафилнинг берилган кафиллик суммаси келгусида кредитга ҳисобланган фоизлар бўйича мажбуриятларни ҳам ҳисобга олган ҳолда 7 қилган. Юқорида қайд этилганларга асосан суд ундирувни “Sardorbek-Sarkor” фермер хўжалигининг 5.655.000.000 сўмлик кафиллигига қаратишни ҳамда даъво талабининг ундирувни гаров мулкига қаратиш қисмини эса гровдаги мулклар банк аарруига ўтганлиги боис қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Демак, даъво қисман асосли деб ҳисобланганлиги боис 23.326.534,79 сўм давлат божи ИПК 118-моддасига асосан жавобгар зиммасига, 44.772,98 сўм қисми эса даъвогар зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-, 127-, 128-, 170-, 176-180моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талабларига аниқлик киритиш ва қўшимча даъво аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Parkent Universal Zamin” МЧЖ ҳисобидан: - “Ипотека” АТБ фойдасига 1.166.326.739,63 фоиз қарздорлиги ва 24.000 сўм почта харажатлари; республика бюджетига (ягона ҳисобварағига) 23.326.534,79 сўм давлат божи ундирилсин. Ундирув “Sardorbek-Sarkor” фермер хўжалигининг 5.655.000.000 сўм кафиллигига қаратилсин. Даъвогар “Ипотека” АТБ ҳисобидан: - республика бюджетига (ягона ҳисобварағига) 44.772,98 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. 8 Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ғ.Машкуров 9