Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/383 Дата решения 30.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 379503 Claim ID 2766662 PDF Hash d498b6bfef2fe66e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 19
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
адар ЖПКнинг 224-моддаси адар ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
исми ва 233-моддаси исми ва 233 law
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 233-моддаси збекистон Республикаси ЖК 233 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
збекистон Республикаси ЖПК 463-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 463 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 64-моддаси збекистон Республикаси ЖК 64 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
тиб кетганлиги сабабли ЖКнинг 64-моддаси тиб кетганлиги сабабли ЖК 64 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 30 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
шунингдек ЖКнинг 62-моддаси шунингдек ЖК 62 law
збекистон Республикаси 228-моддаси збекистон Республикаси 228 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/383-сонли 2025 йил апрель ойининг 30 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА режими орқали, раислик қилувчи, судья А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Л.Умидов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Қаюмов, жабрланувчи Д.Асадовнинг иштирокида, Умидов Лочинбек Ўктам ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Умидов Лочинбек Ўктам ўғли (Umidov Lochinbek O`ktam o`g`li), 1993 йил 16 август куни Навоий вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, ажрашган, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Тузель-2 даҳаси, 12В-уй, 67-хонадонда рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси, 1-уй, 26-хонадонда яшовчи, 2024 йил 12 ноябрдан 14 ноябрга қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 1-қисми ва 233-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Умидов Лочинбек Ўктам ўғли алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида лизинг шартномасига асосан “Алоқализинг” МЧЖга тегишли давлат рақам белгиси 01001LFA бўлган, “Ласетти” русумли автомашинани гўёки ўзига тегишли эканини айтиб, Асадов Дилшод Илхомовичга 11.000 АҚШ долларига бўлиб тўлаш шарти билан пулларни тўлиқ тўлангандан сўнг номига расмийлаштириб беришини айтиб, 2020 йил 21 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Новза” метро бекати ёнида 3.000 АҚШ доллари (30.946.860 сўм), жойлашган “Les Ailes” кафеси ёнида 2.000 АҚШ доллари (20.631.240 сўм), 2021 йил март ойида Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган “Қатортол” савдо мажмуаси ёнида 2.000 АҚШ доллари (20.949.960 сўм), 2022 йил феврал ойида Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган “Хан Чапан” кафеси автомашиналар тураргоҳида 4.000 АҚШ доллари (43.440.000 сўм) миқдоридаги пулларни олиб, бундан ташқари автомашина жарималари учун 2020 йил сентябрь ойида 2.800.000 сўм миқдоридаги пулларни тўлатиб, Д.Асадовдан жами 11.000 АҚШ доллари (115.968.060 сўм)ни олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Бундан ташқари судланувчи Л.Умидов, 2020 йил 3 январь куни бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжат, яъни “Алоқализинг” МЧЖнинг рахбари О.Маматраимовнинг хабарисиз ва унинг номидан имзо чекиш хуқуқи бўлмаган холда 5-сонли “Ласетти” русумли, давлат рақам белгиси 01001LFA бўлган автомашинани Д.Асадов томонидан бошқариш хуқуқини берувчи ишончномани тайёрлаб, уни қалбакилаштириб, О.Маматраимов номидан ўзи имзо чекиб ишончномани қалбакилаштирган. Судланувчи Л.Умидов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, отаси У.Саттаров “Бобир Малик Келажаги” хусусий корхонасида директор лавозимида ишлагани, унинг таклифига асосан “Алоқа лизинг” МЧЖ билан “Бобир Малик” х/к ўртасида 24.10.2018 йилда тузилган 23-сонли шартномага асосан, “Ласетти” русумли, давлат рақам белгиси 01001LFA бўлган автомашинани шартнома асосида олганини, у автомашинани ўзи бошқариб юрганини, лизинг шартномага асосан автомашинани 5 йил муддатга, яъни 2018 йилдан 2023 йилга қадар фоизлари билан жами 170.036.643 сўм миқдоридаги пулларни ойма-ой тўлаб бориш шарти билан олинганини, ушбу автомашинани 2020 йилда таниши Асадов Дилшод Илхомовичга бўлиб-бўлиб бериш шарти билан 11.000 АҚШ долларига сотишга келишганини, автомашинанинг кредити ёпиб бўлганидан сўнг номига расмийлаштириб беришини айтганини, шу тариқа ундан бошида 3.000 АҚШ доллари, кейинчалик яна 3.000 АҚШ доллари, 2.000 АҚШ доллари, жами 8.000 АҚШ доллари олганини, автомашина учун яна 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллари қолганини, 2021 йил февраль ёки январь ойларида “Алоқа лизинга” ойлик тўлов тўланмагани сабабли қидирув берилганини, қидирув асосида автомашина жарима майдончасига олиб қўйишганини, бу хақда Д.Асадов қўнғироқ қилиб айтганини, уни Бухоро вилояти, Ғиждивон тумани Йўл ҳаракати хафсизлиги ходимлари автомашинани олиб қўйишганини айтганини, ҳолат юзасидан “Алоқа лизинг” МЧЖга борган вақтида автомашина Тошкент шаҳрига олиб келинганини 2 жарималар майдончасига олиб қўйишганини, ушбу пулларни тўлов қилиб жарималар майдончасидан автомашинани олиб чиққанини, шундан сўнг Д.Асадовга автомашина чиққанини ва келиб пулларни олиб келиб бермаса автомашинани бошқа одамга сотиб юборишини айтганини, сўнг Д.Асадов қолган 3.000 АҚШ долларини бериб автомашинани олиб кетганини, сўнг “Алоқа Лизинг” МЧЖга автомашина учун қолган тўловлар тўланмагани сабабли автомашинани яна олиб қўйишганини, бу ҳолат 2023 йилда бўлганини, Д.Асадов мазкур автомашинани 2023 йилга қадар бошқариб келганини, Д.Асаддовнинг яна 120.000.000 сўм миқдоридаги пулларни тўлашга “Алоқа Лизинг” МЧЖ мажбур қилиб қўйганини, пулларнинг маълум бир қисмини тўлаган бўлса ҳам кредит шартномаси 2023 йилгача эди, шу сабабли шартномада кўрсатилган пуллар тўланмагани сабабли “Алоқа Лизинг” МЧЖ автомашинани яна қайтиб олиб, бошқа шахсларга сотиб юборишганини, сўнг Д.Асадовга автомашинанинг пулларини қайтармагани сабабли ИИБга мурожаат қилгани, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, тергов ва суд мажлисида жабрланувчига етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплагани, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Л.Умидов эълон қилинган айбловга иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлса-да, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади. Жумладан, жабрланувчи Д.Асадов ВКА орқали суд мажлисида, у Л.Умидов билан 2016 йилдан буён танишганини, 2020 сентябрь ойида Л.Умидовга қўнғироқ қилиб танишларидан автомашина олиб беришини сўраганини, у ўзини машинаси борлигини, кўришишни айтганини, сўнг у билан 2020 йил 19 сентябрь куни “Самарқанд Дарвоза” савдо мажмуасида кўришиб, “Ласетти” русумли, давлат рақам белгиси 01001LFA бўлган автомашинани кўрсатганини, оғзаки келишувга асосан 2021 йил август ойига қадар бўлиб-бўлиб 11.000 АҚШ доларига сотиб олишга келишгани, Л.Умидов автоулов ўзларига тегишли МЧЖ номида эканини айтганини ва пулларни тўлиқ берган тақдирида номига расмийлаштириб беришини айтганини, бундан ташқари автомашинанинг 2.800.000 сўм жаримаси борлигини, шуни ҳам тўлаш кераклигини айтганини, у рози бўлганини, сўнг 2020 йил 21 сентябрь куни “Новза” метро бекати олдида Л.Умидовга 3.000 АҚШ доллари берганини, 2020 йил 23 сентябрь куни “Ойбек” метро бекати олдида жойлашган “Les Ailes” кафесини орқасида яна 2.000 АҚШ доллари берганини, сўнг Л.Умидов унга “Ласетти” русумли давлат рақам белгиси 01001LFА бўлган автоуловнинг калитини бериб, ишончнома қилиб беришини айтганини, автомашинани қабул қилиб 3 олиб, ўзи бошқариб кетганини, сўнг 2.800.000 сўм миқдоридаги жаримани тўлагани, 2021 йил январь ойида Л.Умидов бошқариши учун ишончнома қилиб берганини, шу вақтда автомашина “Алоқа Лизинг”га тегишли эканини билганини, 2021 йил 28 декабрь куни Чилонзор туманида жойлашган “Қатортол” бозори олдида Л.Умидовга яна 2.000 АҚШ доллари берганини, 2021 йил сентябрь ойида автомашинани номига ўтказиб олиш мақсадида Л.Умидовга қўнғироқ қилганида, кутиб туришини айтганини, сўнг қўнғироқларига жавоб бермай қўйганини, 2021 йил февраль ёки январь ойида Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида автомашина бошқариб бораётганида ЙПХ ходимлари тўхтатиб автомашина қидирувда эканини маълум қилиб, жарима майдончасига жойлаштирганини, шунда МИБ орқали ушбу автоуловда қарздорлик борлигини билганини, сўнг Л.Умидовга қўнғироқ қилиб вазиятни айтганини, Л.Умидов унга автомашина учун “Алоқа Лизинг”дан 42.000.000 сўм қарздорлик мавжудлигини, шу пулларни тўлаб автомашинани олиб беришини айтганини, орадан вақт ўтиб танишлари орқали ушбу “Ласетти”ни нотаниш бўлган “Фаррух” исмли шахс Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида бошқариб юрганини эшитганини, сўнг “Фаррух” билан телефон орқали гаплашганини, у автомашинани Л.Умидовдан 4.000 АҚШ долларига сотиб олганини маълум қилганини, сўнг 2021 йил февраль ойида Олмазор туманида жойлашган “Хан Чапан” кафесининг автотураргоҳида “Фаррух” ва Л.Умидов учаласи учрашишганини, шу вақтда Л.Умидов унга машинани арзон нархда сотганини, олган пулларини қайтариб беришини айтганини, унинг таклифига рози бўлмаганидан кейин, унга 4.000 АҚШ доллари берса машинани 2021 йил октябрь ойида номига расмийлаштириб беришини, ушбу 4.000 АҚШ долларини “Фаррух”га беришини айтганини, у рози бўлганини, сўнг ўртоғи Ж.Зайниев уни номидан Л.Умидовга 4.000 АҚШ доллари берганини, шундай қилиб автомашинани олиб кетганини, 2023 йил 17 сентябрь куни Чилонзор туманида ЙПХ ходимлари автомашинани тўхтатиб, қарзи борлиги сабабли қидирувда эканлиги учун жарима майдонига олиб бориб қўйишганини, сўнг Л.Умидовга қўнғироқ қилиб вазиятни айтганини, Л.Умидов машинини олиб беришини, номига расмийлаштириб беришини айтиб, ҳозирги кунга қадар автоуловни қайтармаганини, “Алоқа Лизин”га борганида ушбу автуловни шартномаси бекор қилинганини билганини, ҳозирда судланувчи томонидан етказилган моддий зарар депозит ҳисоб рақамга тўлиқ топширилганини маълум қилиб, судланувчига нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ О.Маматраимов суд мажлисида, у 2017 йилдан ҳозирги кунга қадар “Алоқа Лизинг” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келишини, 2018 йил 24 октябрь куни “Бобур Малик Келажаги” хусусий 4 корхона томонидан келган Л.Умидов билан 23-сонли шартнома асосан “Ласетти” русумли, давлат рақам белгиси 01001LFA бўлган автоуловни 5 йилга бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берганини, бошланғич 33.135.068 сўм пулларни тўлаганини, маълум вақт ойма-ой лизинг пулларини тўлаб юриб, анча вақт лизинг пуллари тўланмаганидан сўнг автоуловни қидирувга берганини, 2020 йил Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритишганини, суднинг 2020 йил 6 ноябрдаги қарорига асосан “Алоқа лизинг” МЧЖ ва “Бобур Малик келажаги” хусусий корхона ўртасидаги тузилган 23-сонли шартнома бекор қилинганини, “Ласетти” русумли давлат рақам белгиси 01001LFA бўлган автоуловни “Алоқа лизинг” МЧЖга қайтарилганини, Л.Умидов суд қароридан сўнг у билан учрашиб муддати ўтган қарздорликни тўлашини ва автоуловни қайтариб беришни сўраганини, шунда Л.Умидов 42.000.000 сўм қарздорликни тўлаганини, сўнг 2021 йил 5 март куни Тошкент туманлараро иқтисодий судида қўшимча келишув битимида автоулов учун янги тўлов жадвали тасдиқланиб автоуловни Л.Умидовга берилганини, Л.Умидов сўнг тахминан 4-5 ой лизинг пулларини тўламаганини, 2021 йил июль ойида яна Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза киритишганини, 2021 йил 6 июль куни Тошкент туманлараро иқтисодий суди автомашинани “Алока Лизинг” МЧЖга қайтарилиши ҳақида, тўланмаган лизинг қарздорликни тўланиши бўйича ва 23-сонли шартнома бекор қилиниши хақида ижро варақа чиқарганини ва автоулов қидирувга берилганини, сўнг Л.Умидовдан автомашина қайтариб олинганини, сўнг Л.Умидов билан суҳбатлашганида қарздорликни тўлашини сўраганини, у тўлашини айтганини, сўнг автомашинани бошқа мижозга сотиб юборгани ҳақидаги кўрсатуви билан; бундан ташқари, судланувчи Л.Умидовнинг айби жиноят ишида тўпланган жабрланувчининг унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризаси, тушунтириш хатлари, 5-сонли 03.01.2020 йилдаги ишончнома нусхаси, 23-сонли 24.10.2018 йилдаги шартнома нусхаси юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина 5 Суд дастлабки тергов органи томонидан Л.Умидовнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 233-моддаси 1-қисми, банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этишда ифодаланган ҳаракатини нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 233-моддаси диспозициясига кўра, банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш деганда, банд солинган ёхуд гаровга қўйилган мулкни ишониб топшириб қўйилган шахс томонидан қонунга хилоф равишда ўзлаштириш, растрата қилиш, яшириш, нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлиши назарда тутилган. Яъни мазкур жиноятнинг субеъкти, банд солинган ёхуд гаровга қўйилган мулк ишониб топшириб қўйилган шахс ҳисобланади. Ишда аниқланган ҳолатларга кўра, 2018 йил 24 октябрдаги “Алоқализинг” МЧЖ раҳбари О.Маматраимов ва “Бобур Малик Келажаги” х/к раҳбари У.Саттаров ўртасида тузилган 23-сонли лизинг шартномасига асосан олинган “Ласетти” русумли, давлат рақам белгиси 01001LFA бўлган автомашина “Бобур Малик Келажаги” х/к номига расмийлаштирилган бўлиб, ушбу автомашина Л.Умидовга ишониб топширилмаган. Бундай ҳолатда, судланувчи Л.Умидовнинг ҳаракатларини банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этишда айблаб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасида айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 463-моддасида, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши қайд қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сон қарорининг 13-банди, 2-қисмида, агар қўшимча далиллар тўплаш имконияти бўлмаса, суд процессуал қонун талабларига риоя этилган ҳолда тўпланган далиллар мажмуига асосланиб иш бўйича қатъий қарор қабул қилиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорининг 6-бандида, ишда 6 судланувчининг тўлиқ айбдорлиги тўғрисидаги шубҳани бартараф қилишнинг имкони йўқлиги ҳақидаги суднинг асослантирилган хулосаси оқлов ҳукми чиқариш учун асос бўлиши кўрсатиб ўтилган. Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан Л.Умидовнинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли уни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 233-моддаси 1-қисми билан оқлашни мақсадга мувофиқ деб топади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 64-моддаси 1-қисми “а” бандига мувофиқ, агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб икки йил муддат ўтган бўлса, шахс жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиниши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, юқорида қайд этилган, бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжатни, яъни “Алоқализинг” МЧЖнинг раҳбари О.Маматраимовнинг хабарисиз ва унинг номидан имзо чекиш ҳуқуқи бўлмаган ҳолда 5-сонли “Ласетти” русумли, давлат рақам белгиси 01001LFA бўлган автомашинани Д.Асадов томонидан бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани тайёрлаб, уни қалбакилаштириб, О.Маматраимов номидан ўзи имзо чекиб, ишончномани қалбакилаштирганликда ифодаланган жиноий ҳаракатлари судланувчи Л.Умидов томонидан 2020 йил 3 январь куни содир этилган бўлиб, ҳозирда судланувчиларни мазкур ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетган. Бундай ҳолатларда, судланувчи Л.Умидовни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, бироқ, уни мазкур ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли ЖКнинг 64-моддаси 1-қисми “а” бандига асосан жиноий жавобгарликдан озод қилишни лозим топади. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Л.Умидовнинг “фирибгарлик, яъни, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчи Д.Асадовнинг кўп миқдордаги, яъни 11.000 АҚШ доллари (115.968.060 сўм)ни қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон 7 нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасида, ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Суд, судланувчи Л.Умидовга нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтирилган. Шу сабабли, суд судланувчи Л.Умидовга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, иш бўйича жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланганлигини, судланувчининг моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, шунингдек ЖКнинг 62-моддаси тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли “Жиноят натижасида 8 бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 7-бандида “Мулкий зиён судланувчи ва жиноят иши қисми алоҳида юритувга ажратилган бошқа шахснинг биргаликдаги ҳаракатлари натижасида етказилган ҳолларда суд мулкий зиённи тўла ҳажмда қоплаш мажбуриятини судланувчи зиммасига юклаши, иши алоҳида юритувга ажратилган шахсга нисбатан кейинчалик айблов ҳукми чиқарилаётганда суд унга мулкий зиённи муқаддам судланган маҳкум билан солидар қоплаш мажбуриятини юклашга ҳақли экан”лиги, 10-бандида “Жиноят объекти бўлган мол-мулк қийматини аниқлашда унинг мулкдор томонидан орттирилиши (сотиб олиниши) ҳолатларига қараб, жиноят содир этилган пайтдаги шартномавий, улгуржи, чакана, биржа ёки бозор нархидан келиб чиқиш лозимлиги, бунда валюта қимматликлари қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳукм чиқарилган кунда белгиланган курс бўйича аниқланиши лозим” деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими ҳисоб рақамига, яъни “INVEST FINANCE BANK” АЖнинг: - 23.04.2025 йилдаги 037-сонли тўлов квитанциясига асосан 31.000.000 сўм ва 30.04.2025 йилдаги 024-сонли тўлов квитанциясига асосан 25.250.000 сўм пул маблағлари жабрланувчи Асадов Дилшод Илхомович фойдасига ўтказишни лозим топади. Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлимига 14.11.2024 йилдаги 25253-сонли тўлов квитанциясига асосан 89.000.000 сўм пул маблағлари жабрланувчи Асадов Дилшод Илхомович фойдасига ўтказишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Умидов Лочинбек Ўктам ўғли (Umidov Lochinbek O`ktam o`g`li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 233-моддаси 1-қисми билан эълон қилинган айб эпизоди бўйича унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмагани сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан реабилитация қилинсин ва жиноят ишининг ушбу қисми тугатилсин. Умидов Лочинбек Ўктам ўғли (Umidov Lochinbek O`ktam o`g`li) Ўзбекистон Республикаси 228-моддаси 1-қисми билан айблаш ҳақидаги жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 64-моддаси 1-қисми “а” бандига асосан жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати сабабли у жавобгарликдан озод қилинсин 9 Умидов Лочинбек Ўктам ўғли (Umidov Lochinbek O`ktam o`g`li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Умидов Лочинбек Ўктам ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида унинг 2024 йил 12 ноябрдан 14 ноябрга қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган вақти (6 кун) ахлоқ тузатиш ишлари жазоси муддатидан чегириб ташланиб, ўташ учун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 11 (ўн бир) ой 24 (йигирма тўрт) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин. Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукмни ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Яшнобод туман ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Л.Умидовга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Л.Умидовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси хукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими ҳисоб рақамига, яъни “INVEST FINANCE BANK” АЖнинг: - 23.04.2025 йилдаги 037-сонли тўлов квитанциясига асосан 31.000.000 сўм ва 30.04.2025 йилдаги 024-сонли тўлов квитанциясига асосан 25.250.000 сўм пул маблағлари жабрланувчи Асадов Дилшод Илхомович фойдасига ўтказилсин. Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлимига 14.11.2024 йилдаги 25253-сонли тўлов квитанциясига асосан 89.000.000 сўм пул маблағлари жабрланувчи Асадов Дилшод Илхомович фойдасига ўтказилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи 10 томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) 11 А.А.Мухиддинов