← Назад
Решение #715964 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| БКнинг | 329 | — | law | |
| арор ушбу Кодекс | 330 | — | code_article | |
| БКнинг | 327 | — | law | |
| БКнинг | 347 | — | law | |
| БКнинг | 348 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| БКнинг | 349 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 13 декабрь
4-2101-2202/5056-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар вилоят божхона
бошқармасининг жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
божхона тўловлари ва пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
вилоят божхона бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Х” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 248.909.947 сўм божхона
тўловлари ва унга ҳисобланган 3.907.450 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилганлигини
билдириб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига
келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан ишни
уларнинг вакиллари иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал
қилишни лозим топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахслар тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ҳамда суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар “Х”
масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил 20 июнда 74.924 тонна
156.599,15 АҚШ доллари қийматидаги товарлар олиб келинган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг (кейинги ўринларда БК
деб юритилади) 22-моддасида шахснинг белгиланган талаблар ва шартларга
риоя этиш мажбуриятларига боғлиқ тарзда товарнинг чиқариб юборилиши
шартли чиқариб юбориш ҳисобланиши, е кичик биндида божхона тўловларини
кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган ҳолда эркин муомалага
чиқариш (импорт) божхона режимига мувофиқ расмийлаштирилган товарлар
ҳисобланиши белгиланган.
БКнинг 329-моддасига кўра, божхона органининг қарорига асосан
тўловчига божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти
берилиши мумкин. Божхона тўловларини тўлаш муддатининг қўшимча даврга
узайтирилиши божхона тўловларини кечиктириб тўлашдир. Божхона
тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш божхона декларацияси қабул
қилинган кундан эътиборан олтмиш календарь кундан ошмаслиги, лекин ўн
тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак, бундан ушбу модданинг бешинчи
ва ўн биринчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Божхона декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан бир юз йигирма
календарь кун муддатга кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти
қуйидагилар бўйича берилади:
ишлаб чиқарувчи корхоналарга маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун
фойдаланиладиган, божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар учун божхона
тўловларини тўлаш бўйича;
моддий ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги
микрофирмалар ҳамда кичик корхоналарга, фермер хўжаликларига, шунингдек
юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжаликларига ўз эҳтиёжлари учун
олиб кирилаётган товарлар учун божхона божини тўлаш бўйича.
Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини
бериш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекснинг 330-моддасида назарда тутилган
зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан беш иш кунидан ортиқ
бўлмаган муддатда божхона органи томонидан қабул қилинади.
БКнинг 327-моддасига кўра, божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиббўлиб тўлаш имконияти берилган тақдирда, божхона тўловларини кечиктириб
ва бўлиб-бўлиб тўлашга имконият берилган охирги тўлаш куни божхона
тўловларини тўлаш муддати ҳисобланади.
Божхона органининг қарори билан жавобгар “Х” масъулияти чекланган
жамияти томонидан тақдим этилган товарларга 12001/20.06.22/0001622,
12001/20.06.22/0001625, 12001/21.06.22/0001636, 2212001/27.06.22/0001699
рақамли божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб, 328.909.947 сўм
божхона тўловларини 2022 йил 24 октябрь кунигача кечиктириб тўлашга
рухсат берилган.
БКнинг 347-моддасига кўра, божхона тўловларини тўлаш бўйича
қарздорлик божхона тўловлари уларни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш
муддати тугаганидан кейин тўланмаганда, кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш
муддати тугаган куннинг эртасидан қарздорлик юзага келган кун деб
ҳисобланади.
БКнинг 348-моддасига кўра, божхона тўловларини тўлаш бўйича
қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабнома божхона органи томонидан
тўловчига мазкур қарздорликни мажбурий тартибда ундириш чоралари
кўрилгунига қадар ёзма равишда қўйилади.
Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги
талабнома бундай қарздорлик юзага келганлиги факти аниқланган кундан
эътиборан ўн иш кунидан кечиктирмай, тўловчи томонидан ушбу талабнома
олинганлиги фактини ва олиш санасини тасдиқлаш имконини берадиган ҳар
қандай усулда тўловчига юборилиши керак.
Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги
талабномани бажариш муддати талабнома тўловчига топширилган ёки у
тўловчи томонидан олинган куннинг эртасидан эътиборан ўн иш кунини
ташкил этади.
Божхона тўловлари уларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш
муддати тугаганидан кейин тўланмаган тақдирда божхона органлари божхона
тўловларини тўлаш бўйича қарздорликнинг сўзсиз тартибда ундирилишини
божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисида тўловчига
талабнома юбормаган ҳолда амалга оширади.
Даъвогар томонидан 328.909.947 сўм божхона тўловларини тўлаш
бзасидан 2022 йил 3 ноябрь куни 8/23-4-52-сонли талабнома юборилган.
Жавобгар томонидан 80.000.000 сўм даъво аризаси киритилгангача,
75.677.005 сўм даъво аризаси киритилгандан сўнг тўлаб берилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 173.232.942 сўмлик қарздорлиги мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Юқоридагиларга асосан, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан 173.232.942 сўм божхона тўловини
ундиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида Божхона кодексига асосан божхона
тўловлари кечиктирилганлиги учун 0.033 фоиздан пеня ундиришни сўраган.
Жавобгар томонидан божхона тўловлари кечиктирилганлиги учун пеня
суммаси 2022 йил 22 ноябрь куни ҳолатида 3.907.450 сўмни ташкил этади.
БКнинг 349-моддасига кўра, божхона тўловларини тўлаш бўйича
қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги учун тўловчи томонидан пеня тўланади.
Пеня божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик суммасини истисно
этганда, уни ундириш бўйича мажбурий чоралар, шунингдек, божхона
тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун бошқа жавобгарлик чоралари
қўлланилишидан қатъий назар тўланади. Тўловчининг пеняни тўлаш бўйича
мажбурияти божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик юзага келган
кундан эътиборан пайдо бўлади ҳамда божхона тўловлари ва пеняни тўлаш
бўйича қарздорлик амалда тўланган кунда тугатилади.
Пеня уни тўлаш бўйича мажбурият бажарилмаган ҳар бир календарь кун
учун божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик суммасининг 0,033 фоизи
миқдорида ҳисобланади. Пенянинг умумий суммаси божхона тўловларини
тўлаш бўйича қарздорликнинг миқдоридан ошмаслиги керак.
Пеняни тўлаш, ундириш ва қайтариш ушбу Кодекснинг 46, 48 ва
49-бобларида божхона тўловларини тўлаш ва қайтариш ҳамда божхона
тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни ундиришга нисбатан назарда
тутилган тартибда амалга оширилади.
Юқоридагиларга кўра, жавобгардан даъвогар фойдасига 3.907.450 сўм
пеня ундиришни лозим деб топади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмида суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Шунга кўра, суд давлат божи ва почта харажатларини жавобгарнинг
зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
24.000 сўм почта харажатларини ҳамда республика бюджетига 5.056.348 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар вилоят божхона бошқармаси фойдасига жавобгар “Х”
масъулияти чекланган жамиятидан 173.232.942 сўм божхона тўловлари,
3.907.450 сўм пеня, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
5.056.348 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига бир ойлик
муддат ичида апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга
ҳақли.
Б.Джумаев