← Назад
Решение #716167 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 13 декабрь 4-1703-2201/1541-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар –
АТИБ “Ипотекабанк” манфаатида, жавобгарлар – “Euro fish Andijan” масъулияти
чекланган жамияти, “Gulshan farm savdo” хусусий корхоналарига нисбатан
тақдим этган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили М.Солиев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Бўстон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) АТИБ “Ипотекабанк” (бундан
буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Euro fish Andijan” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)дан 191 520 250 сўм муддати ўтган
кредит тани, 306 052 656 сўм муддати ўтган фоиз қарз, 2 681 283 500 сўм
муддати келмаган кредит тани, 5 573 460 сўм пеня ундириш, ундирувни
гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада қайд
этилган важларни такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарлар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартида
хабардор этилган, бироқ уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, ишдаги мавжуд
хужжатларни ўрганиб чиқиб қуйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Суд мажлисида маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2020 йил 10 июль куни №125-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит
шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга 3 000 000 000 сўм микдорида йиллик
21 фоиз устама тўлаш шарти билан, шундан 10,5 фоизи Ўзбекистон
Республикаси тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг
компенсацияси маблағлари ҳисобидан тўлаш шарти билан 60 ой муддатга балиқ
еми сотиб олиш учун кредит маблағи ажратиш, жавобгар эса кредит асосий
қарзи ва фоизларини тўлов жадвалига асосан тўлаб бориш мажбуриятини ўз
зиммасига олган.
Жавобгар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлик важи билан палата
даъвогар манфаатида жавобгарлардан кредит асосий ва фоиз тўловлари ҳамда
пеня ундириш, ундирувни гаровдаги мулкга қаратиш юзасидан даъво ариза
тақдим этган.
Даъвогар манфаатида тақдим этилган 2022 йил 2 ноябрь кунги
ЮБ1/AN28976-сонли даъво ариза палата бошлиғи вазифасини вақтинча
бажарувчи Ш.Ғаниев томонидан имзоланган.
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
раиси
Д.Вахобовнинг
2022
йил
25
октябрь
кунги
№237-сонли
буйруғига
асосан
2022 йил 25 октябрдан Қучқаров Жасурбек Тахиржанович палатанинг Андижон
вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланган ҳамда
Ж.Қучқаровга даъво ариза имзолаш ваколати берилган.
Шунингдек, иш ҳужжатларида Ш.Ғаниевнинг бошқарма бошлиғи в.в.б
сифатида эмас, балки ишончнома билан ўринбосар сифатида даъво ариза
имзоланганлиги юзасидан ишончнома тақдим этган.
Мазкур ҳолатда бошқарма бошлиғи в.в.б сифатида Ғаниев Шамсидин
Тоштемирович даъво аризани имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган.
Юқоридагиларга асосан суд даъво ариза имзолаш ваколатига эга бўлмаган
шахс томонидан имзоланган деб баҳолайди.
Ўзбекистон Республимкаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра,
даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс
томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми
кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса суд даъвони кўрмасдан
қолдиради.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб давлат божи тўловини даъвогар ҳисобидан
Республика бюджетига ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан
озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик
шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво
талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган
тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган
шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига
мутаносиб равишда ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни иловасининг
2-банди а-кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан даъво
бахосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи тўлови амалга оширилишлиги
белгиланган.
ИПКнинг 109-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун
асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга
даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
Кодексининг 107, 116, 118, 195-196-моддаларини қўллаб,
а ж р и м қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
АТИБ “Ипотекабанк” манфаатида “Euro fish Andijan” масъулияти чекланган
жамияти, “Gulshan farm savdo” хусусий корхоналарига нисбатан тақдим этилган
2022 йил 2 ноябрь кунги ЮБ1/AN28976-сонли даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати АТИБ “Ипотекабанк”
зиммасида қолдирилсин.
АТИБ “Ипотекабанк” ҳисобидан Республика бюджетига 63 688 597,32 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ажрим норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий
суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят келтириши мумкин.
С.Умаралиев