← Назад
Решение #716298 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онунинг | 25 | — | law | |
| фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 13 декабрь
4-2101-2202/5051-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев
раислигида, М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “А”
хусусий корхонасининг жавобгар “Н” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан киритилган даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “А” хусусий корхонаси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Н” масъулияти чекланган жамиятидан 23.752.100 сўм асосий қарз
ва 4.900.000 сўм жаримани ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда огоҳлантирилган жавобгар вакили суд
мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни
лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар
зиммасига мутаносиб равишда юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
3 мартда, 2022 йил 8 июнда, 2022 йил 9 июнда хизмат кўрсатиш тўғрисида
шартномалар тузилган.
Мазкур шартномаларга мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга
махсус техника хизмати кўрсатиши, жавобгар эса бажарилган ишлар учун
тегишли тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан жами 76.273.750 сўмлик ишлар бажарилган
бўлсада, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмасдан, 52.521.650 сўм тўлаб берилиб, қолган 23.752.100
сўм қарздорлик тўлаб берилмаган.
Даъвогарнинг огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган. Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар,
хусусан, шартномалар, ҳисоб-фактура, бир томонлама таққослаш
далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Шу сабабли, суд 23.752.100 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги
талабни қаноатлантиришни лозим топади.
Даъвогар даъво талабида 4.900.000 сўм жарима ундиришни ҳам
сўраган.
Шартномада жарима ундириш белгиланмаган. Даъвогар “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 25-моддасига мувофиқ
жарима ундиришни сўраган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий
ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг
25-моддасида товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб
юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки
хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи)
сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун
мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди,
бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар,
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг
50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Суд даъвогар томонидан жарима ундириш талаби асоссиз
киритилганлиги, исботлаб берилмаганлиги сабабли, 4.900.000 сўм жарима
ундириш талабини рад этишни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, олдиндан тўланган
475.042 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундиришни, даъвонинг рад этилган 4.900.000 сўм
қисми бўйича 98.000 сўм давлат божини даъвогар зиммасига қолдиришни
лозим топди.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Н” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “А”
хусусий корхонаси фойдасига 23.752.100 асосий қарз, олдиндан тўланган
475.042 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига
белгиланган тартибда апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор
протест киритиши мумкин.
Б.Джумаев