Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2169 Дата решения 13.12.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Суяров Жасур Мансурович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Армент онструктион чемикалс бусинесс масъулияти чекланган жамияти
Source ID 950582 Claim ID 2998324 PDF Hash 8f05601786a987a3... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT SUDI ТАШКЕНТСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 100059, Toshkent sh, Sh.Rustaveli ko`chasi, 93 100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93 Tel: 0 (371) 253-26-02 Fax: 0 (371) 253-26-02 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) 2022 йил 13 декабрь Тошкент шаҳри 4-110----------------сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Каримов Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Ж.Суяровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар Н.Худояров ва И.Юсуповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Авлиякулованинг котиблигида, жавобгар вакили Ж.Жуманиязов (2022 йил 19 сентябрдаги 1-104-сонли ишончнома асосида) иштирокида, аризачи АААААААААААААААнинг жавобгар “ББББББББББББББББББББББББ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига нисбатан 74 330 913 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган мазкур иқтисодий иш юзасидан Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил 3 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан жавобгар “ББББББББББББББББББББББББ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни, Тошкент вилояти суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: АААААААААААААААААААААААА(бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, “ББББББББББББББББББББББББ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) нисбатан 74 330 913 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан 74 330 913 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган ва қўлланилган молиявий жаримани ундириш ААААААААААААААААААААААААзиммасига юклатилган, шунингдек жавобгар ҳисобидан ААААААААААААААААААААААААфойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган аризачи суд мажлисида ўзининг вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни аризачининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида жавобгар вакили Марказий банк ва ААААААААААААААА ҳаракатларида муддатларни қўллаш масаласида Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон Қарорига илова сифатидаги “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мутлақо зид эканлиги, Марказий банк ва ААААААААААААААА жавобгар ва СССС ўртасида имзоланган 2019 йил 20 майдаги №ARD200519EX-сонли контрактга 2019 йил 22 октябрда тузилган №4-сонли қўшимча келишувга ҳамда 2019 йил 30 октябрдаги №ARD200519EX-сонли Контракт шартларига умуман эътибор беришмаганлигини, ушбу шартномалар асосида тузилган юк божхона декларациясига мутлақо эътибор берилмаганлигини, 2022 йил бошида Қозоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилиши сабабли ва ушбу ҳолат Контрактларнинг ижросини янада кечиктирганлигини, шундан сўнг мазкур контракт бўйича қарздорлик масаласини ёпиш учун СССС нисбатан даъво аризаси билан Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига мурожаат қилинганлигини ва суднинг мазкур 4-11-2233/2-сонли иш бўйича чиқарилган 2022 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарори ва 2022 йил 23 майдаги ижро варақаси ижро қилиниши учун Қозоғистон судига юборилганлигини баён қилиб, ИПКнинг 13-моддасига асосан тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилади деган қонун нормасидан келиб чиқиб, апелляция шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ҳамда жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда “Низом” деб юритилади) 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар деб белгиланган. Низомнинг 28-бандида давлат солиқ хизмати органи 27-бандда келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга жарима қўллаш тўғрисида талабнома юбориши, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, талабнома хўжалик юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, у орқали юборилиши, давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб ҳисобланиши, хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилгани ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилгани ҳақидаги маълумотларни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шартлиги кўрсатилган. Шу сабабли солиқ органи “Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабнома”ни жавобгарга шахсий кабинет орқали юборган ва бу ҳақдаги далилларни аризага илова қилган. Бироқ, солиқ органининг ушбу талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирган ва шундан сўнг, солиқ органи жавобгарга нисбатан жарима қўллаш масаласини ҳал этиш учун судга ариза киритган. 2022 йил 3 ноябрь ҳолатига Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидаги онлайн маълумотда жавобгарнинг идн 111111111111бўйича муддати ўтган дебитор қарзи 53 929,87 АҚШ долларини, идн 22222222222 бўйича муддати ўтган дебитор қарзи 45 250 АҚШ долларини ва идн 333333333 бўйича муддати ўтган дебитор қарзи эса 38 000 АҚШ долларини ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига кўра, ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилиш норезидент мажбуриятларининг қуйидагилар орқали тўлиқ ёки қисман бажарилишидир: норезидентнинг мажбуриятлари бўйича пул маблағлари ёки товар келиб тушиши (ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши); норезидентнинг мажбуриятини бир турдаги қарши талабларни ҳисобга олиш йўли билан тугатиш; норезидентнинг томонлар ўртасидаги мавжуд дастлабки мажбуриятини худди ўша шахслар ўртасидаги бошқа предметни ёки бажариш усулини назарда тутувчи ўзга мажбурият билан алмаштириш йўли билан тугатиш; суғурта тўловларини олиш. Агар резидент норезидентга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа резидент фойдасига воз кечса, репатриация қилиш тўғрисидаги талабнинг бажарилишини таъминлашга доир тегишли мажбурият талаб қилиш ҳуқуқини қабул қилган резидентга ўтади. Резидент (норезидент) ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминлаши шарт. Ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилиш муддати норезидентнинг мажбуриятлари юзага келган санадан эътиборан 180 кундан ошиб кетса, мазкур операция капитал ҳаракатининг операцияси сифатида баҳоланади. Ташқи савдо операцияларининг бажарилиши устидан назорат ва мониторингни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Мазкур ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига кўра, жавобгар ва норезидент ўртасидаги мажбуриятларнинг ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилиниши охирига етказилмаган, яъни ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидаги онлайн базасига тегишли маълумотлар киритилмаган, натижада дебитор қарздорлик осилиб турибди. Шу боис, биринчи инстанция суди томонидан ишни мазмунан ҳал этилишида, келтирилган далилларга етарлича баҳо берилиб, амалдаги қонун ҳужжатларини тўғри талқин қилган ҳолда аризачининг ариза талабини қаноатлантириш тўғрисида қонуний ва асосли хулосага келинган. ИПКнинг 279-моддасига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади, яъни иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилинишида моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаган ва ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, тўланган почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин, ИПКнинг 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар “ББББББББББББББББББББББББ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Тўланган почта харажати жавобгар зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб кучга киради. Ушбу қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи: /имзо/ Ж.Суяров ҳайъат аъзолари: /имзо/ Н.Худояров /имзо/ И.Юсупов Қарорнинг кўчирма нусхаси аслига тўғри_______________судья Ж.Суяров