← Назад
Решение #716441 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 13 декабрь 4-1703-2201/1539-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар –
АТИБ “Ипотекабанк” манфаатида, жавобгарлар – “Абдулборий Хаётбек кўллари”
масъулияти чекланган жамияти, “Қўрғонтепадонмахсулотлари” акциядорлик
жамиятларига нисбатан тақдим этган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Солиев (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) АТИБ “Ипотекабанк” (бундан
буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Абдулборий Хаётбек кўллари” масъулияти чекланган
жамияти
(бундан
буён
матнда
“Жавобгар”
деб
юритилади),
“Қўрғонтепадонмахсулотлари” акциядорлик жамият (бундан буён матнда
“Қўшимча жавобгар” деб юритилади)лардан 376 143 698 сўм муддати ўтган
кредит тани, 266 024 674 сўм муддати ўтган фоиз қарз, 685 714 285 сўм муддати
келмаган кредит тани, 22 189 024 сўм пеня ундириш, ундирувни гаровдаги
мулкларга қаратишни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада қайд
этилган важларни такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартида хабардор этилган, бироқ уларнинг вакиллари суд мажлисига
келмади.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, ишдаги мавжуд
хужжатларни ўрганиб чиқиб қуйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Суд мажлисида маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2020 йил 9 июнь куни №80-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит
шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга 1 300 000 000 сўм микдорида, шундан
900 000 000 сўм қисмга 60 ой муддатга 12 ой имтиёзли давр билан йиллик 22,5
фоиз устама тўлаш шарти билан, шундан 11,25 фоизи Ўзбекистон Республикаси
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасинингкомпенсацияси
маблағлари ҳисобидан, 400 000 000 сўм қисми 18 ой муддатга 22,5 фоиз устама
тўлаш шарти билан, шундан 5,62 фоизи Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик
фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасинингкомпенсацияси маблағлари
ҳисобидан сунъий хавзалар ташкил қилиш мақсадида техника хизматидан
фойдаланиш, интенсив усулда балиқ етиштириш ускуналари, қурилиш
материаллари, балиқ човоқлари ҳамда омухта ем сотиб олиш учун кредит
маблағи ажратиш, жавобгар эса кредит асосий қарзи ва фоизларини тўлов
жадвалига асосан тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Кредит таъминоти сифатида дастгоҳлар гаровга қўйилган ҳамда қўшимча
жавобгар билан уч томонлама кафиллик шартномаси расмийлаштирилган.
Жавобгар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлик важи билан палата
даъвогар манфаатида жавобгарлардан кредит асосий ва фоиз тўловлари ҳамда
пеня ундириш, ундирувни гаровдаги мулкга қаратиш юзасидан даъво ариза
тақдим этган.
Даъвогар манфаатида тақдим этилган 2022 йил 2 ноябрь кунги
ЮБ1/AN28982-сонли даъво ариза палата бошлиғи вазифасини вақтинча
бажарувчи Ш.Ғаниев томонидан имзоланган.
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
раиси
Д.Вахобовнинг
2022
йил
25
октябрь
кунги
№237-сонли
буйруғига
асосан
2022 йил 25 октябрдан Қучқаров Жасурбек Тахиржанович палатанинг Андижон
вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланган ҳамда
Ж.Қучқаровга даъво ариза имзолаш ваколати берилган.
Шунингдек, иш ҳужжатларида Ш.Ғаниевнинг бошқарма бошлиғи в.в.б
сифатида эмас, балки ишончнома билан ўринбосар сифатида даъво ариза
имзоланганлиги юзасидан ишончнома тақдим этган.
Мазкур ҳолатда бошқарма бошлиғи в.в.б сифатида Ғаниев Шамсидин
Тоштемирович даъво аризани имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган.
Юқоридагиларга асосан суд даъво ариза имзолаш ваколатига эга бўлмаган
шахс томонидан имзоланган деб баҳолайди.
Ўзбекистон Республимкаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра,
даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс
томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми
кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса суд даъвони кўрмасдан
қолдиради.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб давлат божи тўловини даъвогар ҳисобидан
Республика бюджетига ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан
озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик
шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво
талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган
тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган
шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига
мутаносиб равишда ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни иловасининг
2-банди а-кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан даъво
бахосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи тўлови амалга оширилишлиги
белгиланган.
ИПКнинг 109-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун
асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга
даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
Кодексининг 107, 116, 118, 195-196-моддаларини қўллаб,
а ж р и м қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
АТИБ “Ипотекабанк” манфаатида “Абдулборий Хаётбек кўллари” масъулияти
чекланган жамияти, “Қўрғонтепадонмахсулотлари” акциядорлик жамиятларига
нисбатан тақдим этилган 2022 йил 2 ноябрь кунги ЮБ1/AN28982-сонли даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати АТИБ “Ипотекабанк”
зиммасида қолдирилсин.
АТИБ “Ипотекабанк” ҳисобидан Республика бюджетига 27 001 433,62 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ажрим норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий
суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев