Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/2162 Дата решения 13.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение O`ZCHARMSANOAT UYUSHMASI Ответчик / Подсудимый TS-SHUKURONA хусусий корхонаси
Source ID 1000658 Claim ID 3043135 PDF Hash 924cb030492c2705... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ TUMANLARARO МЕЖРАЙОННЫЙ IQTISODIY SUDI ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Юкоричирчикский район, г. Yangibozor sh., Mustaqillik Янгибазар, ko’chasi, 77-uy улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И 4-1105-2201/2162-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, даъвогар “O’zcharmsanoat” уюшмасининг жавобгар «TS-Shukurona» ХКдан 11 986 021,47 сўм асосий қарз ва 4 743 010,73 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили П.Хожиев (2022 йил 26 сентбрдаги ФБ-2/3430-сонли ишончнома), жавобгар вакили М.Абдураззоқов (ишончномасиз) иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “O’zcharmsanoat” уюшмаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «TS-Shukurona» ХК (матнда жавобгар деб юритилади)дан 11 986 021,47 сўм асосий қарз ва 4 743 010,73 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, бугунги кунга қадар жавобгар уюшма аъзоси бўлишига қарамасдан аъзолик бадалларини тўламай келаётганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили М.Абдураззоқов иштирок этиб, хусусий корхона раҳбари отаси эканлиги, бироқ ишларни ўзи юритганлиги, ишончномасиз иштирок этишга рухсат беришни сўраб, уюшмага аъзолик гувоҳномасида кўрсатилган муддат учун аъзолик бадалларини тўлаб беришини маълум қилиб, даъво талабининг қолган қисмини рад этишни сўради. Даъвогар вакили М.Абдураззоқовнинг вакил сифатида ишончномасиз иштирок этишига қаршилик қилмади. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг кўрсатмалари ва тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 8 октябрда уюшма аъзолигига кириш тўғрисида 666-сонли шартнома имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3693-сонли Қарори билан “O’zcharmsanoat” уюшмаси этиб қайта ташкил этилган. Мазкур қарор билан “O’zcharmsanoat” уюшмасига аъзо корхонаташкилотлар чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотларга белгиланган муддатгача солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар берилган ҳамда фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилган. Тарафлар ўртасида шартноманинг 1.1-бандига уюшма аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва саъй-ҳаракатларини бирлаштириш орқали уюшма уставида кўрсатилган мақсадларга эришиш учун томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, мазкур шартноманинг мақсади ҳисобланган. Шартноманинг 1.2-бандига томонлар мазкур шартнома ва уюшма уставида белгиланган ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини, корхонани аъзоликка қабул қилиш тўғрисидаги уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши қарори асосида амалга ошириши белгиланган. Шартноманинг 1.3-бандига корхона уюшма уставини тан олиши ҳамда мазкур шартномада белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзига қабул қилиши белгиланган. Шунингдек, шартноманинг 4.3-бандига асосан ойлик аъзолик бадалларининг миқдори ҳар ойда корхона соф тушуми тўғрисидаги ойлар кесимида тақдим этилган прогноз кўрсаткичлари асосида аниқланиши ва энг кам миқдори 500.000 сўм сўмдан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган. Шартноманинг 4.6-бандига асосан жавобгар уюшмага аъзо бўлган ойнинг кейинги ойидан бошлаб ҳар ойнинг 10-санасига қадар, мазкур шартноманинг 4.3-бандида кўрсатилган ва ўзига мос бўлган мезон бўйича ойлик аъзолик бадалини уюшманинг ҳисоб рақамига ўтказиб бериши белгиланган. Бироқ жавобгар аъзолик бадаллари бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 11 986 021,47 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. Даъвогар томонидан мавжуд қарздорликни бартараф қилиш юзасидан жавобгарга юборилган 2022 йил 22 апрелдаги ФБ-2/1334-сонли ҳамда 2022 йил 15 сентябрдаги ФБ-2/3104-сонли талабномалар оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг жавобгардан 11 986 021,47 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилгани учун жами 4 743 010,73 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартноманинг 5.2-бандида жавобгар аъзолик бадалини ўз вақтида тўламаганлиги учун ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 400 000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Суд жавобгар вакилининг уюшмага аъзолик гувоҳномасида кўрсатилган муддатлар учун аъзолик бадали ҳисоблаш ва қолган даврлар учун даъво талабини рад қилиш тўғрисидаги важлари билан келишмайди. Чунки тарафлар ўртасида тузилган шартнома бугунги кунда амалда бўлиб, жавобгарнинг фаолият юритмаганлиги уни бадал тўлашдан озод этмайди. Гувоҳнома эса уни бошқа ташкилотлар олдида уюшма аъзоси эканлигини тасдиқлайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 11 986 021,47 сўм асосий қарз, 400 000 сўм пеня, 334 580,64 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топади. Бинобарин, ФКнинг 8, 234, 236, 244, 263, 326-моддалари, ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор Даъвогар “O’zcharmsanoat” уюшмасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «TS-Shukurona» ХКдан даъвогар “O’zcharmsanoat” уюшмаси фойдасига 11 986 021,47 сўм асосий қарз, 400 000 сўм пеня, 334 580,64 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья қ и л д и: Ғ.Машкуров