← Назад
Решение #716760 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| нинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 13 декабрь
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар "*****"
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "*****" масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 61.300.000 сўм асосий қарз, 18.390.000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "*****" масъулияти чекланган
жамияти ишончли вакили ***** (2022 йил 24 ноябрдаги 32-сонли ишончнома
асосида) жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили *****
(2022 йил 13 декабрдаги ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари
билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
"*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****"
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 61.300.000 сўм асосий қарз, 18.390.000
сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "*****" масъулияти чекланган
жамияти ишончли вакили ***** даъво аризадаги важларни такрорлаб, тарафлар
ўртасида тузилган шартномаларга асосан маҳсулот етказиб берилганлигини,
жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун қисман тўлов амалга оширганлиги
сабабли 61.300.000 сўм қарздорлик юзага келганлигини, асосий қарз ўз вақтида
тўланмаганлиги сабабли 18.390.000 сўм пеня ҳисобланганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар "*****" масъулияти чекланган
жамияти ишончли вакили ***** даъвогар олдидаги қарздорликни тан олишини,
ҳозирги кунда бошқа кредитлари юзасидан муддати ўтган қарздорликлар юзага
келганлигини, молиявий ҳолати қийин аҳволда эканлигини маълум қилиб, суддан
қарздорликни бартарф этиш учун муддат беришни сўради.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
ишда иштирок этувчи тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим
деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, "*****" масъулияти чекланган жамияти (Бундан
буён матнда "Етказиб берувчи" деб юритилади) ҳамда "*****" масъулияти
чекланган жамияти (Бундан буён матнда "Буюртмачи" деб юритилади) ўртасида
2022 йил 28 февралда 12-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, "Етказиб берувчи"
шартномада кўрсатилган медицина жиҳозларини етказиб бериш, "Буюртмачи" эса
маҳсулотни қабул қилиш ва маҳсулот ҳақини шартнома шартларига асосан тўлаб
бериш мажбуриятини олган.
2022 йил 28 февралда тузилган 12-сонли шартноманинг 1-бўлими
1.2-бандига асосан "Етказиб берувчи" "Буюртмачи" га 210.700.000 сўмлик махсус
тиббий ускуна HS-40 стационар ултратовуш диагнозтика системасини комплектда
ҳамда 7.500.000 сўмлик UPS AVT EA900PRO (2KVA) EA902PRO (LSDS) русумли
узлуксиз таъминот манбаа ускунасини етказиб бериши юзасидан ўзаро келишган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2-бўлими
2.2.1-бандига асосан шартнома расмийлаштирилган кундан бошлаб 20 кун ичида
"Буюртмачи" олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириши кераклиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
"Буюртмачи" ва "Етказиб берувчи" ўртасида 2022 йил 28 февралда тузилган
12-сонли шартнома бўйича 2022 йил 07 майдаги 22-сонли ҳисоб-фактурага асосан
218.200.000 сўмлик маҳсулот олган бўлиб, маҳсулот ҳақини қисман тўлаб бериши
натижасида "Буюртмачи" "Етказиб берувчи" олдида 61.300.000 сўм қарз бўлиб
қолган.
Даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот ҳақини тўлаб бериш юзасидан
2022 йил 20 октябрда 197-сонли талабнома билан мурожаат қилган бўлиб, мазкур
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши назарда тутилган.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг 61.300.000 сўм асосий қарзни
ундириш ҳақидаги талаби тараф вакилларининг тушунтиришлари, ҳисоб
варақалар ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек даьвогар жавобгардан асосий қарз ўз вақтида тўланмаганлиги
ҳолати юзасидан тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.3-бандига мувофиқ,
тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса, ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 30
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши назарда тутилганлигини
инобатга олиб пенянинг ҳисоб-китобини тақдим этган ҳолда 18.390.000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб
юритилади)нинг 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик
судлари амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий
суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий
қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик
назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ѐки лозим
даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг
25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида
шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик
белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши
назарда тутилган.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли бўлиб, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорида тушунтириш берилган.
Мазкур қонун ҳужжатлари ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўлов
амалга оширилмасдан маҳсулот берилганлиги натижасида дебиторликнинг
вужудга келишига ва қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги
натижасида пенянинг ошиб кетишига шахсан ўзи сабабчи бўлганлик ҳолатларини
инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини 7.500.000 сўм қилиб белгилашни
лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 61.300.000 сўм
асосий қарз, 7.500.000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиршдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг
айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи ва почта харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 263, 326, 333моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 187моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 61.300.000
сўм асосий қарз, 7.500.000 сўм пеня, 796 900 сўм давлат божи, 24.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
*****