Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5052 Дата решения 13.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий кон-металлургия комбинати акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый NAVOI GOLD TEX масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1003611 Claim ID 3006830 PDF Hash 4cc1c3a919745318... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 13 декабрь 4-2101-2202/5052-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Х” акциядорлик жамиятининг жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Х” акциядорлик жамиятининг жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 30.566.025 сўм асосий қарз ва 11.248.297 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан шартномага асосан етказиб берилган маҳсулотлар учун қарздорлик қисман тўлаб берилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб, асосий қарз қисман тўлаб берилганлигини билдириб, пеня қисмини қисман қаноатлантиришни сўради. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 20 октябрь куни 15-04-03/116-сонли шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартномада белгиланган 75.905.750 сўмлик маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилган ва ушбу маҳсулотлар жавобгарнинг вакили томонидан қабул қилиб олинган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра, маҳсулот учун тўловлар 100 фоиз олдиндан амалга оширилиши белгиланган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя этилмасдан 30.566.025 сўм қарздорлик тўлаб берилмаган. Даъво аризаси киритилгандан сўнг 30.000.000 сўм тўлаб берилган. Мазкур ҳолат ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлари, ишдаги ёзма далиллар, шартнома, ҳисоб фактуралар, таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Шунга кўра, суд, даъвогарнинг 566.025 сўм қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун 11.248.297 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 6.1-бандида шартнома шартлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганда “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан тартибга солиниши белгиланган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32моддасига кўра, етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Шунга кўра, даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли киритилган. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг4-бандида тушунтириш берилган. Шу боис суд, мажбуриятни бажарилиш даражасини, неустойкани мутаносиблигини таҳлил қилиб, шартнома шартида олдиндан тўлов тўлангандан сўнг товарни етказиб бериш назарда тутилган бўлиб, олдиндан тўлов амалга оширилмаган бўлса-да, даъвогар томонидан товар сотиб олувчига бериб юборилганлиги, қарздорликни ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, бу ҳолатда даъвогарнинг ҳам айби борлигини, шунингдек даъвогар ҳамда жавобгарнинг манфаатларини инобатга олиб, даъвогарнинг асосли деб топилган пеня ундириш тўғрисидаги талабини 3.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 836.286 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Х” акциядорлик жамияти фойдасига 566.025 сўм асосий қарз, 3.000.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 836.286 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Навоий вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин. Судья Б.Джумаев