Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2302/483 Дата решения 29.04.2025 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 378307 Claim ID 2775421 PDF Hash cce67d6ee9194866... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 183 law
ЖКнинг 2511-моддаси ЖКнинг 2511 law
збекистон Республикаси ЖК 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖК 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида Биринчи инстанция суди маърузачи судья: З.Камолов судьяси: С.Мамадиев ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2025 йил 29 апрель куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида раислик қилувчи судья З.Камолов, ҳайъат судьялари М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Қ.Қодирбергановнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов, судланган К.Б.И.нинг ҳимоячиси – адвокат Ш.Қаландарованинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 14 июлдаги ҳукмига кўра судланган: К.Б.И. (К.Б.И.), 1991 йил 28 июнь куни Хоразм вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта-махсус, муқаддам жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2021 йил 6 октябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган, жазонинг ўталмаган муддати 1 йил 8 ой 7 кунни ташкил қилади, Тошкент вилояти Зангиота туман ТОБда ишчи вазифасида ишлаган, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Қаҳрамон кўчаси, 46-уйда яшаган, иш бўйича 2023 йил 5 январдан ҳибсда сақланаётганга нисбатан чиқарилган ҳукм устидан судланган К.Б.И. томонидан келтирилган кассация шикояти асосида жиноят ишини кассация тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 14 июлдаги ҳукмига кўра, К.Б.И.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,223-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан 5 (беш) йил, 28,246-моддаси 1-қисми билан 5 (беш) йил, 2511-моддаси 3-қисми билан 7 (етти) йил, ЖК 59-моддаси тартибида 8 (саккиз) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. ЖК 60,61-моддалари тартибида К.Б.И.га жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2021 йил 6 октябрдаги хукмига кўра тайинланиб ва жиноят ишлари бўйича Пскент туман судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳукмига кўра ўзгартирилган жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 8 (саккиз) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиши, жазо муддати 2023 йил 5 январдан бошлаб ҳисобланиши белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, Д.Худайбердиев, К.Б.И. ҳамда жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган бошқа шахслар билан ўзаро, кучли таъсир қилувчи дориларни ўтказиш мақсадида Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний тарзда олиб кириб, уларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ҳақида олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлган ҳолда, Д.Худайбердиев судланувчи Ш.Комиловани кучли таъсир қилуви дориларнинг пули берилгунга қадар Қирғизистон Республикасида гаров сифатида бўлиб туришига кўндириб, 2022 йил 14 декабрь куни К.Б.И. ўз бошқарувидаги автомашинада Д.Худайбердиев ва Ш.Комиловаларни Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, “Ёғду” МФЙ ҳудудидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари чегараси яқинига олиб келиб ва Д.Худайбердиев, Ш.Комиловалар қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасидан Қирғизистон Республикасига айланма, хуфёна йўл орқали ўтишган. Бундан ташқари, Д.Худайбердиев, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, 2022 йил 16 декабрь куни Ш.Комиловага Қирғизистон Республикасида бўлиб туришини тайинлаб, Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти, Ноокен тумани ҳудудидаги Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига қонунга хилоф равишда айланма йўл орқали ўтган. Бундан ташқари, Д.Худайбердиев ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, К.Б.И. бошқарувидаги автомашинада Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, “Ёғду” МФЙ ҳудудидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари чегараси яқинига келиб ва Қирғизистон Республикаси ҳудудидан Ш.Комилова билан қонунга хилоф равишда, такроран айланма хуфёна йўл орқали Ўзбекистон Республикасига ўтиб, жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахслардан 300 дона флаконда “Тропикамид” ҳамда 434 дона капсула “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қабул қилиб олишган. Бундан ташқари, Д.Худайбердиев ва К.Б.И.лар ўзларининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳри ҳудудида турли шахсларга сотиш йўли билан ўтказиб, 2022 йил 21 декабрь куни мазкур ўтказилган дори воситаларининг бир қисми учун пул берилмагани оқибатида юзага келган тушунмовчилик борасида гаплашиб олиш мақсадида Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 12-мавзеси ҳудудида учрашиб, Д.Худайбердиев ўз боқшарувидаги автмоашинада сақланиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини К.Б.И.га сақлаб туриш учун бериб, ўз навбатида К.Б.И. мазкур кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўзини бошқарувидаги автомашинага қўйиб, Д.Худайбердиевнинг бошқарувидаги автомашинада Чилонзор тумани, “Чилонзор” метро бекати яқинидаги “Корзинка.уз” супермаркети автотураргоҳига боришиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилишгани оқибатида, воқеа жойига етиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан Д.Худайбердиевнинг бошқарувидаги “Ласетти” русумли, давлат рақами 01 H 919 LA бўлган автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салонидан 14 капсула “Регапен” ва 1 флаконда “Тропикамед” кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган. Шундан сўнг, Д.Худайбердиев жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, Тошкент шаҳар ИИББ Махсус қабулхонасида холислар иштирокида шахсий тинтувдан ўтказилганида, уни ёнидан 2 флаконда “Тропикамид” ва 14 капсула “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан, К.Б.И. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга пушаймонлик аризаси билан мурожаат қилиб, Д.Худайбердиев томонидан унга сақлаш учун берилган 126 капсула “Регапен” ва 67 флаконда “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини холислар иштирокида ўз ҳоҳиши билан тақдим қилган. Ўзбекистон Республикаси ДХХ ЭКБнинг 2022 йил 23 декабрдаги 813-сонли хулосасига кўра, К.Б.И. томонидан тақдим қилинган 67 флаконлардаги шаффоф кўпирувчан эритма таркибида 6,7 грамм “тропикамид” моддаси ва 9 та конвалютадаги 126 дона “регапен” капсулалалари таркибида 37,8 грамм “прегабалин” моддаси мавжудлиги аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2022 йил 23 декабрдаги 2388-сонли экспертиза хулосасига кўра, Д.Худайбердиев бошқарувидаги автомашинадан олинган 14 капсула “регапен” капсулалари таркибида 4,2 грамм “прегабалин” моддаси ҳамда 1 флаконлардаги шаффоф кўпирувчан эритма таркибида 1,0 грамм “тропикамид” моддаси мавжудлиги аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2022 йил 23 декабрдаги 2383-сонли экспертиза хулосасига кўра, Д.Худайбердиевдан Тошкент шаҳар ИИББ Махсус қабулхонасида олинган 14 капсула “регапен” капсулалари таркибида 4,2 грамм “прегабалин” моддаси ҳамда 2 флаконлардаги шаффоф кўпирувчан эритма таркибида 2,0 грамм “тропикамид” моддаси мавжудлиги аниқланган. Мазкур ҳукм билан Д.Худайбердиев ва Ш.Комиловалар ҳам судланган бўлиб ҳукмнинг уларга оид қисми муҳокама қилинмайди. Судланган К.Б.И. кассация шикоятида суд фақатгина айблов томонлама ҳукм чиқарганлиги, унинг кўрсатувларидаги асослар ўрганилмаганлиги, у чегарадан ўтиш ва контрабанда жиноятларини умуман содир қилмаганлиги, ундан топилган кучли таъсир қилувчи дори воситаларни ўзининг истеъмоли учун олганлиги, бошқа шахсга ўтказиш ёки сотиш мақсади бўлмаганлиги, оилавий моддий шароитини билдириб, уни ЖКнинг 223 ва 28,246-моддалари билан оқлашни, ЖКнинг 2511-моддаси билан енгиллик қўллашни сўраган. Кассация инстанцияси судлов ҳайъати судья З.Камоловнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шариповнинг шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган К.Б.И.нинг адвокати Ш.Қаландарованинг кассация шикоятини қаноатлантириб, жазони камайтириш ҳақидаги фикрини тинглаб шикоятдаги важларни текшириб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан шикоятни қаноатлантирмасдан, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Биринчи босқич суди томонидан судланувчи ва гувоҳлар тўлиқ сўроқ қилиниб, барча важларга ва иш ҳолатларига баҳо берилган. Хусусан, биринчи босқич судида аниқланган ҳолатларга кўра, К.Б.И. шахсан ўзи Ўзбекистон Республикасидан Қирғизистон Республикаси ҳудудига ва Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республкиаси ҳудудида белгиланган тартибни бузган ҳолда чегарани кесиб ўтмасдан, балки Д.Худайбердиев ва Ш.Комиловаларни қонунга хилоф раившда чегарани кесиб ўтишларига уларни айланма йўллар жойлашган ҳудудга ўз бошқарувидаги автомашинада олиб келиш ва Давлат чегарасида ўрнатилган темир симларни ушлаб туриш орқали ўтишларига имконият яратиб, ёрдамчилик қилган. Судлов ҳайъати К.Б.И.нинг айби иш бўйича олинган ашёвий далил тариқасида “регапен” ва “тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиш баённомалари, судга оид кимёвий экспертиза хулосалари, Д.Худайбердиевнига тегишли бўлган “Huawei” русумли уяли телефон аппаратидаги ёзишмалар скриншотлари, К.Б.И.нинг айбига иқрорлик аризалари, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот олиш тезкор-қидирув тадбирлари баённомалари, кўздан кечириш баённомалари, кўрсатувларни воқеа жойида текшириш баённомалари ва уларга илова қилинган фотожадваллар, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшнилари маълумотномалари ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Биринчи босқич суди К.Б.И.нинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,223-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари, 28,246-моддаси 1-қисми, 2511-моддаси 3-қисми билан малакалаб тўғри хулосага келган. Биринчи босқич суди судланувчи К.Б.И.га жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини Ўзбекистон Республикаси ЖК 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди. Жиноятни ғараз ва бошқа паст мақсадларда содир этилганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖК 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, унинг содир этилган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, судланувчининг айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини инобатга олиб, унга нисбатан айбли деб топилажак моддалар санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни, шунингдек, уни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2021 йил 6 октябрдаги ҳукмига кўра тайинланиб ва ўталмаган жазосини инобатга олиб, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида жазо тайинлашни лозим деб тўғри хулосага келган. Кассация инстанцияси суди давомида шикоятда келтирилган важлар ўз исботини топмади. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилиб, суд ҳукмининг К.Б.И.га оид қисмини ўзгартиришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 464, 482, 485, 5099-моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 14 июлдаги ҳукмининг К.Б.И. (К.Б.И.)га оид қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи имзо З.Камолов Ҳайъат судьялари: имзо М.Тургунова имзо А.Икромов Аслига тўғри: