Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/3779 Дата решения 13.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк Ответчик / Подсудимый CHUST TOMORQA XIZMATI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1003007 Claim ID 2959421 PDF Hash 2964d5b81c220a7f... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
онун 19-моддаси онун 19 law
ФКнинг 270-моддаси ФКнинг 270 law
ФКнинг 271-моддаси ФКнинг 271 law
ФКнинг 287-моддаси ФКнинг 287 law
ушбу Кодекснинг 322-моддаси ушбу Кодекс 322 code_article
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 13 декабрь № 4-1604-2201/3779 Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокировнинг раислигида, Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– «Агробанк» АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар– «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖ ва «CHUST SHERSUVOR» МЧЖ ҳисобидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган жами 2.475.289.959 сўм қарздорликни муддатидан олдин ундириш, ундирувни гаровдаги «CHUST SHERSUVOR» МЧЖга тегишли бўлган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Ш.Алиев (2022 йил 11 октябрдаги 01/920-сонли ишончнома асосида), жавобгарлар вакили Ж.Азимжонов (2022 йил 5 октябрдаги 99-сонли ва 3 ноябрдаги 114-сонли ордерлар ҳамда 2022 йил 11 октябрдаги ва 10 ноябрдаги ишончномалар асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилган ва илова қилинган хужжатларидан кўринишича, «Микрокредит банк» АТБ ҳамда «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖ ўртасида 2018 йил 21 майда №367-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, жавобгарга “Шахсий томорқа хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалик махсулотларини реализация қилиш ҳамда файта ишлаш мақсадида мева сабзавотларни саралаш, қадоқлаш, тозалаш, қуритиш ва қайта ишлаш цехи, уруғлик кўчат етиштиришга мўлжалланган иссиқхона, ер хайдов мини тракторлари, “Labo” русумли автомашиналар, “Isuzu” русумли автофургонлар ҳамда мотокультиваторлар сотиб олиш учун 5 йил муддатга йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти билан 5.000.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2018 йил 22 май куни нотариал тартибда тасдиқланган ипетека шартномаси тузилиб, унга кўра «CHUST SHERSUVOR» МЧЖга тегишли Чуст шаҳри, Зарафшон МФЙ, Наманган кўчасида жойлашган 41 ишчи ўринли қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш учун 1000 тонна хажимли музлатгич, маъмурий, омборхона ва ёрдамчи бино иншоотларини, крак козловой ККС-10 ва музлатгич дастгох, жихоз ва анжомларини ерига эгалик ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. «Микрокредит банк» АТБ, «Агро банк» АТБ ҳамда «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖ ўртасида 2019 йил 11 мартда “Кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтиши тўғрисида” №1-сонли шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ, 2018 йил 21 майда №367-сонли кредит шартномаси бўйича ажратилган 5.000.000.000 сўмлик 5 йил муддатли кредит суммасининг “Кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтиши тўғрисида”ги №1-сонли шартномаси тузилган кундаги қолдиқ суммасини, яъни 2.999.999.400 сўмлик қарздорликни ундириш «Агро банк» АТБ фойдасига ўтказилган. Бундан кейин «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖ 2018 йил 21 майда №367-сонли кредит шартномасидаги барча мажбуриятлар бўйича ушбу кредит шартномаси муддати тугагунга қадар «Агро банк» АТБ олдида тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олган. «Агро банк» АТБ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖ (кейинги матнда жавобгаб деб юритилади) ўртасида 2019 йил 12 мартда №107-сонли қўшимча кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ, жавобгарга бандликка кўмаклашиш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан 5.000.000.000 сўм, жумладан 3.000.000.000 сўм ён бериш шартномасига асосан «Микрокредит банк» АТБ Чуст филиалидан олинган кредитни сотиб олиш учун, 2.000.000.000 сўм ишлаб чиқариш дастгоҳлари сотиб олиш, айланма маблағни тўлдириш учун 2023 йил 20 май кунига қадар, йиллик 8 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратилиши келишилган. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ, «Агро банк» АТБ Чуст филиали томонидан 2.999.999.400 сўм кредит маблағи жавобгар ҳисоб рақами орқали 2019 йил 11 мартдаги 015-сонли мемориал ордер асосида 2019 йил 11 мартдаги ён бериш шартномасига асосан жавобгарнинг кредитини сотиб олиш мақсадида «Микрокредит банк» АТБ Чуст филиалидаги кредит ҳисоб рақамига ўтказилган. Шунингдек, 2019 йил 12 мартда №107-сонли қўшимча кредит шартномасига асосан «Агро банк» АТБ томонидан жавобгар «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖга 1.050.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. 2019 йил 12 мартда №107-сонли қўшимча кредит шартномасининг 3.5-бандига кўра, кредит тўловларини 2023 йил 20 майгача тўлов жадвали асосида ҳар ойнинг 15 санасига қадар тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ, шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўланмай келинган, хусусан 2022 йил 8 сентябрь ҳолатига муддати ўтган график қарздорлигидан 1.169.127.000 сўм асосий ва 114.377.000 сўм фоиз қарздорликка йўл қўйилган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси Чуст туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖ ва «CHUST SHERSUVOR» МЧЖ ҳисобидан кредит тўловларидан бўлган 1.169.127.722 сўм муддати ўтган асосий ва 114.377.000 сўм фоизи ҳамда 1.191.779.237 сўм муддати келмаган қарзини муддатидан олдин ундиришни, ундирувни гаровдаги «CHUST SHERSUVOR» МЧЖга тегишли Чуст шаҳри, Зарафшон МФЙ, Наманган кўчасида жойлашган 41 ишчи ўринли қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш учун 1000 тонна хажимли музлатгич, маъмурий, омборхона ва ёрдамчи бино иншоотларини, крак козловой ККС-10 ва музлатгич дастгох, жихоз ва анжомларини ерига эгалик ҳуқуқи билан қаратишни сўраган. Суднинг 2022 йил 6 декабрдаги ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида «Микрокредит банк» АТБ жалб қилинган. Суд мажлиисда даъвогар вакили даъво талаби юзасидан тушунтириш бериб, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар тўлов амалга оширмаганлигини, гаров мулки «CHUST SHERSUVOR» МЧЖга тегишли бўлсада, бироқ даъво аризасида техник хатолик туфайли гаров мулки жамият раҳбари Сидиков Муроджон Махаматовичга тегишли деб ёзилиб қолганлигини билдириб, кредит тўловларини муддатидан олдин ундиришни ва ундирувни гаров мулкига қаратишни сўради. Жавобгар «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖ ва «CHUST SHERSUVOR» МЧЖ вакили даъвони қисман тан олиб, ҳақиқатдан кредит қарздорлик тўғрилигини, қўшимча кредит шартномаси таъминоти сифатида гаров мулки тақдим этилмаганлигини, бу ҳақида гаров ёки ипотека шартномаси ҳам расмийлаштирилмаганлигини, даъвогар даъво талабида асоссиз равишда 2018 йил 21 майда тузилган №367-сонли кредит шартномаси таъминоти сифатида 2018 йил 22 май куни нотариал тартибда тасдиқланган ипетека шартномасига асосан гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўраганлигини, 2018 йил 21 майда тузилган №367-сонли кредит шартномаси юзасидан мавжуд барча кредит қарзлари янги кредит маблағи ҳисобига тўлиқ қоплаб берилганлигини ва янги кредит маблағи ажратилганлигини, даъвогар томонидан судга тақдим этилган 22.05.2018 йилдаги реестр №1-Г-78 ипотека шартномасига қўшимча ўзгартириш, қўшимча киритиш ҳамда мулкни гаровга қўйиш ҳақида келишув битимида «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖга тегишли кредит ҳисобига сотиб олинган божхона хужжатларига асосан “Мева сабзавотларга қайта ишлов бериш ва қуритиш” технологик ускунаси ва уни бутловчи қисмлари гаровга қўйилганлигини, лекин даъво аризасида ундирувни ушбу мулкларга қаратиш талаби мавжуд эмаслигини билдириб, даъво талабининг ундирувни «CHUST SHERSUVOR» МЧЖга тегишли гаров мулкларига қаратиш қисмини қаноатлантиришни рад этишни сўради ва ўз эътирозномасини ёзма равишда судга тақдим этди. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган учинчи шахс, яъни «Микрокредит банк» АТБ вакили суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Микрокредит банк» АТБ Чуст филиали ҳамда «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖ ўртасида 2018 йил 21 майда №367-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ, жавобгарга “Шахсий томорқа хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалик махсулотларини реализация қилиш ҳамда файта ишлаш мақсадида мева сабзавотларни саралаш, қадоқлаш, тозалаш, қуритиш ва қайта ишлаш цехи, уруғлик кўчат етиштиришга мўлжалланган иссиқхона, ер хайдов мини тракторлари, “Labo” русумли автомашиналар, “Isuzu” русумли автофургонлар ҳамда мотокультиваторлар сотиб олиш учун 5 йил муддатга йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти билан 5.000.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2018 йил 22 май куни нотариал тартибда тасдиқланган ипетека шартномасига кўра «CHUST SHERSUVOR» МЧЖга тегишли Чуст шаҳри, Зарафшон МФЙ, Наманган кўчасида жойлашган 41 ишчи ўринли қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш учун 1000 тонна хажимли музлатгич, маъмурий, омборхона ва ёрдамчи бино иншоотларини, крак козловой ККС-10 ва музлатгич дастгох, жихоз ва анжомларини ерига эгалик ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. «Микрокредит банк» АТБ, «Агро банк» АТБ ҳамда «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖ ўртасида 2019 йил 11 мартда “Кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтиши тўғрисида” №1-сонли шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ, 2018 йил 21 майда тузилган №367-сонли кредит шартномаси бўйича ажратилган 5.000.000.000 сўмлик кредит суммасининг шартнома (“Кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтиши тўғрисида”ги №1-сонли шартнома) тузилган кундаги қолдиқ суммасини, яъни 2.999.999.400 сўмлик қарздорликни ундириш «Агро банк» АТБ фойдасига ўтказилган, «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖ кредит шартномасидаги барча мажбуриятлар бўйича ушбу кредит шартномаси муддати тугагунга қадар «Агро банк» АТБ олдида тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олган. 2019 йил 12 мартда №107-сонли қўшимча кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ, жавобгарга бандликка кўмаклашиш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан 5.000.000.000 сўм, жумладан 3.000.000.000 сўм ён бериш шартномасига асосан «Микрокредит банк» АТБ Чуст филиалидан олинган кредитни сотиб олиш учун, 2.000.000.000 сўм ишлаб чиқариш дастгоҳлари сотиб олиш, айланма маблағни тўлдириш учун 2023 йил 20 май кунига қадар, йиллик 8 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратилиши келишилган. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ, «Агро банк» АТБ Чуст филиали томонидан жами 4.049.999.400 сўм кредит маблағи ажратилган, хусусан 2.999.999.400 сўм кредит маблағи жавобгар ҳисоб рақами орқали 2019 йил 11 мартдаги 015-сонли мемориал ордер асосида 2019 йил 11 мартдаги ён бериш шартномасига асосан жавобгарнинг кредитини сотиб олиш мақсадида «Микрокредит банк» АТБ Чуст филиалидаги кредит ҳисоб рақамига, шунингдек 2019 йил 12 мартдаги №107-сонли қўшимча кредит шартномасига асосан 1.050.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи конвертация қилиш учун махсус ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Қўшимча кредит шартномасининг 3.5-бандига кўра, кредит тўловларини 2023 йил 20 майгача тўлов жадвали асосида ҳар ойнинг 15 санасига қадар тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ, шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўланмай келинган, хусусан 2022 йил 8 сентябрь ҳолатига муддати ўтган график қарздорлигидан 1.169.127.000 сўм асосий ва 114.377.000 сўм фоиз қарздорликка йўл қўйилган. Шунингдек, кредит шартномасининг 5.7-бандига кўра, банкнинг жавобгар томонидан кредитдан мақсадга мувофиқ фойдаланилганлиги мониторингини ўтказиш талабига биноан ҳар чоракда бир марта баланс ҳисоботини, кредитдан мақсадли фойдаланилганлигини тасдиқловчи бирламчи хисобот ва бухгалтерия хужжатлари ҳамда дебитор ва кредитор қарздорликлари тўғрисида маълумотларни камида бир ойда бир марта банкка тақдим этиш мажбурятини бажармаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти тарафлар ўртасида тузилган кредит ва қўшимча кредит шартномасидан келиб чиққан бўлиб, жавобгар қўшимча кредит шартномасининг 3.5бандига кўра, кредит тўловларини 2022 йил 20 кунига қадар тўлов Қўшимча кредит шартномасининг 5.5-бандида «қарз олувчи» томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганида банк кредит маблағларини муддатидан олдин ундириб олиш ҳуқуқига эгалигига келишилган. ФКнинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган. ФКнинг 736-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ушбу ҳолатда кредит тўловлари бўйича 2022 йил 8 сентябрь ҳолатига график қарзи, яъни муддати ўтган 1.169.127.722 сўм асосий ва 114.377.000 сўм фоизни ташкил этган, суд кунига қадар ҳам ушбу қарздорлик тўланмаган. Юқоридагилардан кўринадики, даъвогарнинг кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш талаби қонунчилик ҳамда шартнома шартларига мувофиқ асосли ва қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, даъвогар даъво талабида ундирувни кредит таъминоти сифатида 2018 йил 22 май куни нотариал тартибда тасдиқланган ипетека шартномасига кўра «CHUST SHERSUVOR» МЧЖга тегишли Чуст шаҳри, Зарафшон МФЙ, Наманган кўчасида жойлашган 41 ишчи ўринли қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш учун 1000 тонна хажимли музлатгич, маъмурий, омборхона ва ёрдамчи бино иншоотларини, крак козловой ККС-10 ва музлатгич дастгох, жихоз ва анжомларини ерига эгалик ҳуқуқи билан гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўраган. «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддасига мувофиқ, гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Қонун 19-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига мувофиқ эса, гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Бироқ, иш хужжатлари ва қўшимча тақдим этилган хужжатлардан аниқланишича, «Микрокредит банк» АТБ Чуст филиали ҳамда «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖ ўртасида 2018 йил 21 майда тузилган №367- сонли кредит шартномаси таъминоти сифатида 2018 йил 22 май куни нотариал тартибда тасдиқланган ипетека шартномасига кўра «CHUST SHERSUVOR» МЧЖга тегишли Чуст шаҳри, Зарафшон МФЙ, Наманган кўчасида жойлашган 41 ишчи ўринли қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш учун 1000 тонна хажимли музлатгич, маъмурий, омборхона ва ёрдамчи бино иншоотларини, крак козловой ККС-10 ва музлатгич дастгох, жихоз ва анжомларини ерига эгалик ҳуқуқи билан гаровга қўйилган бўлиб, «Микрокредит банк» АТБ, «Агро банк» АТБ ҳамда «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖ ўртасида 2019 йил 11 мартда тузилган “Кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтиши тўғрисида” №1-сонли шартномаси ҳамда «Агро банк» АТБ ҳамда «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖ ўртасида 2019 йил 12 мартда тузилган №107-сонли қўшимча кредит шартномасига мувофиқ «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖнинг «Микрокредит банк» АТБ Чуст филиалидан олиндан кредит маблағидан қолдиқ 2.999.999.400 сўм кредит қарзи 2019 йил 11 мартдаги 015-сонли мемориал ордер асосида қопланган. Шунингдек, «Агро банк» АТБ ҳамда «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖ ўртасида 2019 йил 12 мартда тузилган №107-сонли қўшимча кредит шартномаси тузилиши муносабати билан 2018 йил 22 май куни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига ўзгартириш киритилмаган, ёхуд қўшимча кредит шартномасига асосан ажратилган кредит маблағи таъминоти сифатида янги ипотека шартномаси расмийлаштирилмаган. ФКнинг 270-моддасига мувофиқ, гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса — нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса — у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. ФКнинг 271-моддасига кўра, ипотека тўғрисидаги шартнома, шунингдек нотариал тартибда тасдиқланиши кеpак бўлган шартнома бўйича мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки молмулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши лозим, бундан бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олиш чоғидаги ипотека ва гаров тўғрисидаги шартномалар мустасно. Ипотека тўғрисидаги шартнома тегишли мол-мулкка доир битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак. ФКнинг 287-моддасига кўра, Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан, агар гаровга қўювчи кредиторга янги қарздор учун жавоб беришга розилик берган бўлмаса (ушбу Кодекснинг 322-моддаси), гаров бекор бўлади. Шу сабабли суд даъво талабининг кредит тўловлари бўйича ундирувни гаровга қаратиш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, суд даъво талабининг кредит тўловларидан бўлган 1.169.127.722 сўм муддати ўтган асосий ва 114.377.000 сўм фоизи ҳамда 1.191.779.237 сўм муддати келмаган қарзни «CHUST SHERSUVOR» МЧЖ ҳисобидан ундириш талабини ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Чунки, «CHUST SHERSUVOR» МЧЖ кредит шартномаси бўйича вужудга келган қарздорликни фақат ипотека шартномаси асосида гаров мулки билан қоплаш мажбуриятини олган холос. Гарчи, даъвогар вакили суд мажлисида билдирган тушунтиришида 22.05.2018 йилдаги реестр №1-Г-78 ипотека шартномасига қўшимча ўзгартириш, қўшимча киритиш ҳамда мулкни гаровга қўйиш ҳақида келишув битими тузилганлигини кўрсатсада, бироқ ушбу келишув битимида “CHUST TOMORQA XIZMATI” МЧЖга тегишли мулклар, яъни кредит ҳисобига сотиб олинган божхона хужжатларига асосан “Мева сабзавотларга қайта ишлов бериш ва қуритиш” технологик ускунаси ва уни бутловчи қисмлари гаровга қўйилганлиги кўрсатилган, даъвогар даъво талабида эса ундирувни «CHUST SHERSUVOR» МЧЖга тегишли гаров мулкларига қаратишни сўраган. Ундирувни “CHUST TOMORQA XIZMATI” МЧЖга тегишли мулкларга қаратиш талаби эса мавжуд эмас. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖ ҳисобидан кредит тўловларидан бўлган 1.169.127.722 сўм муддати ўтган асосий ва 114.377.000 сўм фоиз ҳамда 1.191.779.237 сўм муддати келмаган қарзи жами 2.475.283.959 сўмни муддатидан олдин ундиришни, ундирувни «CHUST SHERSUVOR» МЧЖга тегишли гаровдаги мулкларига қаратиш ҳамда қарздорликни «CHUST SHERSUVOR» МЧЖ ҳисобидан ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 49.505.679,18 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг «Агробанк» АТБ манфаатидаги киритган даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар- «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖ ҳисобидан «Агробанк» АТБ фойдасига кредит тўловларидан бўлган 1.169.127.722 сўм муддати ўтган асосий ва 114.377.000 сўм фоиз ҳамда 1.191.779.237 сўм муддати келмаган қарзи жами 2.475.283.959 сўм муддатидан олдин ҳамда олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. шаҳри, Зарафшон МФЙ, Наманган кўчасида жойлашган 41 ишчи ўринли қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш учун 1000 тонна хажимли музлатгич, маъмурий, омборхона ва ёрдамчи бино иншоотларини, крак козловой ККС-10 ва музлатгич дастгох, жихоз ва анжомларини ерига эгалик ҳуқуқи билан қаратиш талабини, шунингдек қўшимча жавобгар «CHUST SHERSUVOR» МЧЖ ҳисобидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни муддатидан олдин ундириш талабини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига жавобгар «CHUST TOMORQA XIZMATI» МЧЖ ҳисобидан 49.505.679,18 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров