← Назад
Решение #717369 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКи | 68 | — | law | |
| нинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 13 декабрь
4-2101-2202/5047-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.А.Джумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Х” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар “К” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Х” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “К” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади) 71.000.000 сўм асосий қарз, 55.865.000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини
қисман тан олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини камайтаришни сўради.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил
12 майдаги 1/2022 сонли ва 2022 йил 25 майдаги 2/2022 сонлиа молиявий
ёрдам кўрсатиш шартномаларига асосан жавобгарга бир ой муддатда
қайтариб бериш шарти билан 12.05.2022 йилда 26.000.000 сўм, 20 кун
муддатда қайтариш шарти билан 25.05.2022 йилда 45.000.000 сўм, жами
71.000.000 сўм пул маблағлари кўчирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бироқ, жавобгар томонидан олинган пул маблағлари қайтариб
берилмаган.
Даъвогарнинг пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги 2022 йил
30 июндаги 21-сонли, 10.08.2022 йилдаги 24-сонли мурожаатлари жавобгар
томонидан эътиборсиз қолдирилган.
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКининг 68-моддасида кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Жавобгар томонидан кўчириб берилган жами 71.000.000 сўм пул
маблағлари даъвогарга қайтарилмаган.
Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан,
шартнома, тўлов топшириқномалари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини
топган.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг 71.000.000 сўм асосий қарз
ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида кечиктирилган кунлар учун
55.865.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 5.1-бандига кўра, агар
молиявий ёрдам маблағи шартномада белгиланган муддатларда
қайтарилмаса, молиявий ёрдам олувчи тўлов кечиктирилган ҳар бир кун
учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида
пеня тўлаши белгиланган.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан 55.865.000 сўм пеня ундиришни
сўраган
Бироқ Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” Қонуни (кейинги
ўринларда Қонун деб юртилади)нинг 32-моддасида етказиб берилган
товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Шунга кўра, пеня асосий қарздорликнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорида, яъни 35.500.000 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳисобланиши
лозим.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон
қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Шунингдек, ушбу Пленум қарорининг 2-бандига кўра, шартномада
жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан
қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан
бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд, неустойка кредиторнинг қарздорликни
ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, шу билан бирга,
кредиторнинг шартнома талабларидан келиб чиқадиган ҳаракатларини ва
манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини
7.000.000
сўм
миқдорида
қаноатлантиришни,
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафларнинг зиммасига
юклашни, даъвонинг асосли қисми (160.500.000) бўйича жавобгардан
2.130.000 сўм, даъвонинг асоссиз киритилган қисми бўйича (20.365.000)
даъвогардан 407.300 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Шунга кўра, даъвогар томонидан давлат божи тўланганлигини
инобатга олишни, жавобгардан республика бюджетига 1.117.300 сўм,
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 1.012.700 сўм давлат божи ҳамда
24.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “К” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Х”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 71.000.000 сўм қарздорлик,
7.000.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 1.012.700 сўм давлат божи ва 24.000
сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Жавобгар “К” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 1.117.300 сўм давлат божи ундирислни.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Навоий вилоят
судига апелляция шикояти (протест) келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев