← Назад
Решение #717549 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| аролик кодекси | 242 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 237 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | 2 | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Yakkabog' shahri, Ayg'irko'l MFY, Amir Temur
ko'chasi
г. Яккабаг, Айгиркульский МСГ, ул. Амира Темура
Тел: (0-375) 582-51-64
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.yakkabog@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 13 декабрь
4-1806-2201/1238-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, даъвогар
«Акбарали ўғли Хуршидбек» фермер хўжалигининг жавобгар «Азамат
Умирзақов боғлари» ишлаб чиқариш кооперативига нисбатан берган даъво
аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили З.Иботов, жавобгар вакили О.Минбоев
иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига даъвогар «Акбарали ўғли
Хуршидбек» фермер хўжалиги судга «Азамат Умирзақов боғлари» ишлаб
чиқариш кооперативига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар «Азамат Умирзақов боғлари» ишлаб чиқариш кооперативи билан
ўрталарида тузилган 2022 йил март ойида 3-сонли шартнома тузилганлигини,
шартномага асосан жавобгарга 54 562 500 сўмлик дарахт кўчатларини
берганлигини, жавобгар эса етказиб берилган кўчатлар ҳақини тўламаганлиги
сабабли, жавобгардан 54 562 500 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиисда иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб, даъвогар
етказиб берилга маҳсулот учун электрон счёт-фактура тақдим этса, ушбу
электрон счёт-фактура асосида банкдан кредит маблағи ажратилиб, даъвогар
кўчатлар ҳақи тўлаб берилишини маълум қилди.
Суд даъвогар вакилининг фикрини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни ва суд
ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари 2022 йил 10 февралда
тузилган 18-сонли шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
2022 йилда даъвогар тарафлар ўртасида 3-сонли шартнома имзолинган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга донаси 7500 сўмдан жами
10 минг дона мевали дарахт кўчатларини 75 000 000 сўм эвазига етказиб
бериши, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулот учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартномага асосан сотувчи сотиб олувчига 2022 йил 17 апрелдаги счётфактурага асосан жами 54 562 500 сўмлик мевали дарахт кўчатларини берган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 119 730 880 сўм қарздорликни тўлаб
бериши тўғрисида 28.07.2022 йилда талабнома юборилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада сотиб олувчининг оглинган
маҳсулот ҳақини қайси вақтда тўлаш мажбурияти назарда тутувчи бандари
тўлдирилмаган.
ЎзР Фуқаролик кодексининг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни
бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб
қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса —
ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол
бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан
англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан
бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
Шу сабабли, даъвогар жавобгарга нисбатан ушбу қарздорликни ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат этган.
Даъвогар вакилининг берган кўрсатмасига кўра, судга даъво аризаси
берилгандан кейин жавобгар томонидан ҳеч қандай тўлов амалга
оширилмаган.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур кодекс 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир
томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама
ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда
тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Даъвогарнинг 54 562 500 сўм асосий қарз ундириш талаби асосли.
ЎзР Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг 2-қисмига кўра, ҳал
қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд
харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод
этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, суд жавобгардан даъвогар
фойдасига 54 562 500 сўм асосий қарз, давлат божи учун тўланган 1 091 250 сўм
ва почта ҳаражати учун тўланган 24 000 сўм суд ҳаражатини ундиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди
Даъвогар «Акбарали ўғли Хуршидбек» фермер хўжалигининг жавобгар
«Азамат Умирзақов боғлари» ишлаб чиқариш кооперативига нисбатан берган
даъвоси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Азамат Умирзақов боғлари» ишлаб чиқариш кооперативидан
даъвогар «Акбарали ўғли Хуршидбек» фермер хўжалиги фойдасига 54 562 500
сўм асосий қарз, олдиндан давлат божи учун тўланган 1 091 250 сўм ва почта
ҳаражати учну тўланган 24 000 сўм суд ҳаражати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
С.А.Турсунов