Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2201/5049 Дата решения 13.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилоят Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси Ответчик / Подсудимый Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акционерлик жамияти
Source ID 1003226 Claim ID 3016576 PDF Hash ee9d8d5f0a261cf3... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 66-моддаси онуни 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 13 декабрь 4-2101-2201/5049-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг котиблигида, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси жавобгар “Х” акциядорлик жамиятидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даьво аризасини очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқланди: Даьвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Х” акциядорлик жамиятидан ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этган фуқароларга тўланган 10.568.800 сўмлик харажатлар ва 269.500 сўм пеняни ундириб беришни сўраган. Суд ажримига асосан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекцияси жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили ҳақиқатдан ҳам қарздорлик мавжудлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, жамиятда ишлаган ходим бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этган марҳум Қ.С.нинг фарзандлари учун турмуш ўртоғи Р.М.га пенсия тайинланган ва бу ҳақда тегишли далолатномалари, пенсия жамғармаси бўлимининг фармойишлари қабул қилинган. 2022 йил май ойидан 2022 йил 1 ноябрь ойига қадар юқоридаги фуқарога тўланган пенсия пулларидан жавобгарнинг қарздорлиги 10.568.800 сўмни ташкил этган. Жавобгарнинг қарздорлиги мавжуд бўлсада, ушбу қарздорлик қоплаб бериш учун даъвогарнинг жавобгарга юборилган талабномалари жавобсиз ва қаноатлантирилмасдан қолдирилган. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 66-моддасига кўра, ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни, шунингдек дафн этиш нафақасини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш,; шунингдек ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунга қадар ушбу Қонун 12-моддасининг "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 4-бандига кўра, ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказиши белгиланган. “Х” акциядорлик жамиятидан ходимига ташкилотнинг айби билан боқувчисини йўқотганлик учун тайинланган пенсия ҳисобидан тўлаб берилган жами 10.568.800 сўм пул маблағлари қоплаб берилмаган. Ушбу пул маблағлари жавобгар томонидан иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказилиши лозим. Шу сабабли суд жавобгардан даъвогар фойдасига 10.568.800 сўм пенсияга кетган харажатларни ундиришни лозим топди. Шунингдек даъвогар даъво аризасида 269.500 сўм пеня ундиришни сўраган. Низомнинг 3-бандига кўра, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. Низомнинг 20-бандига кўра, Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади. Шу сабабли, суд даъвогарнинг 269.500 сўм пеня ундиришни лозим топади. Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бундай ҳолатда суд, суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатларини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларни хисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларига қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Х” акциядорлик жамиятидан даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фойдасига 10.568.800 сўм пенсияга кетган харажатларни, 269.500 сўм пеня ва олдиндан тўлаб берилган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Х” акциядорлик жамиятидан: -республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи; -Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда шу суд орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест) киритиши мумкин. Судья Б.Джумаев