Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1927 Дата решения 13.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ПАРКЕНТ ТУМАНИ Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "ПАРКЕНТ ИКМК" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 947703 Claim ID 2973089 PDF Hash 64388e5c8ce6175e... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ИПК 127-моддаси суд ИПК 127 law
онун 44-моддаси онун 44 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 140-моддаси онуннинг 140 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ TUMANLARARO МЕЖРАЙОННЫЙ IQTISODIY SUDI ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Юкоричирчикский район, г. Yangibozor sh., Mustaqillik Янгибазар, ko’chasi, 77-uy улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2201/1927-сонли иш 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи Паркент тумани давлат солиқ инспекциясининг қарздор "Parkent ihtisoslashgan ko’chma mexanizasiyalashgan kolonnasi" масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Д.Исломов (2022 йил 1 июндаги 25-05089-сонли ишончнома), муваққат бошқарувчи Х.Раимназаровлар иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Паркент тумани давлат солиқ инспекцияси (матнда аризачи деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “Parkent ihtisoslashgan ko’chma mexanizasiyalashgan kolonnasi” масъулияти чекланган жамиятини (матнда қарздор деб юритилади) тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 31 октябрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган, қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Раимназаров Ханазар Абдиназаровичнинг номзоди тасдиқланган. Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг бюджет олдидаги солиқ қарзлари 2022 йил 14 ноябрь ҳолатига жами 1 070 107 068,23 сўмни ташкил этиши, қарздор томонидан 2019 йилдан буён бюджет олдидаги қарзлари қопланмаётганлиги, банкротликнинг барча аломатлари мавжудлигини таъкидлаб, қарздорни банкрот деб топишни сўради. бир дона экскаватор туман агроинспекцияси рўйхатидан ўтганлиги, 2013 йилда ишлаб чиқарилган махсус автокран ҳамда Каптива русумли автотранспорт воситалари рўйхатга олинганлиги, қарздорнинг бюджет олдидаги солиқ қарзлари 2022 йил 14 ноябрь ҳолатига жами 1 070 107 068,23 сўмни ташкил этиши, АТБ “Микрокредитбанк” Паркент филиалидан олинган кредити бўйича 2022 йил 12 декабрь ҳолатига 11 454 250 814,74 сўм қарздорлиги мавжудлиги, кредиторлар йиғилиши қарорига кўра қарздорни банкрот деб топишга қарор қилинганлиги, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини баён қилиб, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаши ҳамда кредиторлар йиғилиши қарорига кўра суд тугатиш бошқарувчиси вазифасига Х.Раимназаров номзоди тавсия этилганлиги ва унга меҳнатга ҳақ тўлашнинг 15 баравари миқдорида ҳақ тўлови белгилаб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамай қарздор вакили ўз иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин Шунга кўра, суд ИПК 127-моддаси ва 128-моддаси иккинчи қисмининг 2-хатбошиси ҳамда 170-модда талабига кўра, ишни қарздор иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, аризачи ва муваққат бошқарувчининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ҳамда муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (матнда Қонун деб юритилади) 5моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил 2 этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонун 44-моддасига кўра устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхонага нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ваколатли давлат органининг аризаси судга ёзма ёки электрон шаклда, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилади. Ваколатли давлат органининг аризаси судга ушбу Қонуннинг 41 ва 43-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда берилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисида”ги Низомнинг 10-қисмида агентликка ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида бир қанча ваколатлар берилган бўлиб, жумладан устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан иқтисодий судга мурожаат этиш ваколати берилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Parkent ihtisoslashgan ko’chma mexanizasiyalashgan kolonnasi” масъулияти чекланган жамияти Паркент тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2017 йил 6 мартда 17-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, қарздорнинг юридик манзили Тошкент вилояти, Паркент тумани, Қорақалпоқ қ.ф.й. Ёшлик қўрғони, Нилуфар 3 иборат бўлган. Аризачи томонидан қарздорнинг фаолияти ўрганилганда, ўз фаолияти бўйича баланс ҳисоботларини 2021 йил 16 февралда топширганлиги, баланс ҳисоботи бўйича жамиятнинг 21 йил 1 январь ҳолатига 24 974 040,6 минг сўм асосий воситаси, ноль сўм дебиторлари, 763 183,3 минг сўм қолдиқдаги товар бойликлари, 2 547 639,5 сўм устав капитали мавжудлиги кўрсатилганлиги, аризачи томонидан 2022-2022 йиллар мобайнида 19 марта 978 891 059 сўмлик қардорнинг мол-мулкидан ундириш тўғриидаги электрон қарорлар шакллантирилиб МИБга юборилганлиги, қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари фондлардан қопланмаган жами қарзи 2022 йил 14 ноябрь ҳолатига 1 070 107 068,23 сўмни ташкил этиши, қарздорга тегишли 2008 йилда ишлаб чиқарилган бир дона экскаватор туман агроинспекцияси рўйхатидан ўтганлиги, 2013 йилда ишлаб чиқарилган махсус автокран ҳамда Каптива русумли автотранспорт воситалари рўйхатга олинганлиги аниқланган. Кузатув даврида эса қарздорнинг давлат солиқ инспекцияси олдидаги солиқ қарзидан ташқари АТБ “Микрокредитбанк” Паркент филиалидан олинган кредити бўйича 2022 йил 12 декабрь ҳолатига 1 205 928 245,30 сўм ҳамда 1 017 973,75 АҚШ доллари миқдорида (11 454 250 814,74 сўм) қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Муваққат бошқарувчининг фаолияти ҳақидаги дастлабки ҳисоботига ҳамда молиявий ҳўжалик фаолияти натижалари таҳлили тўғрисидаги маълумотига кўра, жами 2 276 035 313,53 сўм ҳамда 1 017 973,75 АҚШ доллари миқдорида қарзи мавжуд, бўлиб, ушбу ҳолат тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини англатади. Шу билан бирга муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим қилинган қарздор кредиторлариниг 2022 йил 12 декабрдаги 1-сонли йиғилиш баёни қарори билан муваққат бошқарувчиси томонидан қонун талабларига мувофиқ кузатув ишлари амалга оширилганлиги, қарздорни банкрот деб топиш ва унда тугатишга доир иш юритиш мақсадга мувофиқлиги тасдиқланган. Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи 4 қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қонуннинг 140-моддасига кўра суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Қонуннинг 142-моддасига кўра суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Қонуннинг 26-моддасига кўра суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Қарздор кредиторларининг 2022 йил 12 декабрдаги йиғилишида муваққат бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 15 (ўн беш) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи тайинлаш ҳақида қарор қилинган. Қайд этилганларга асосан, суд қарздорга нисбатан Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган банкротлик аломатлари 5 биринчи йиғилиши қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат қилиш тўғрисидаги ҳамда тугатиш бошқарувчиликка Раимназаров Ханазар Абдиназаровичнинг номзоди таклиф этиш тўғрисида қарор қабул қилганлигини инобатга олиб, аризачининг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини асосли деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантириб, қарздорни банкрот деб топишни ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлашни, қарздорнинг муваққат бошқарувчиси вазифасини бажарган кредиторлар томонидан номзоди кўрсатилган Раимназаров Ханазар Абдиназаровични тугатиш бошқарувчиликка тайинлашни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топди. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176–179,186-моддаларига асосланиб, суд қарор қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. “Parkent ihtisoslashgan ko’chma mexanizasiyalashgan kolonnasi” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “Parkent ihtisoslashgan ko’chma mexanizasiyalashgan kolonnasi” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси Раимназаров Ханазар Абдиназаровичнинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчисининг зиммасига: - “Parkent ihtisoslashgan ko’chma mexanizasiyalashgan kolonnasi” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; 6 йил 24 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторларнинг йиғилиши ва судга бир ой муддат ичида тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва ҳар ой оралиқ ҳисоботларини судга тақдим қилиб бориш, 2023 йил 13 майга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. “Parkent ihtisoslashgan ko’chma mexanizasiyalashgan kolonnasi” масъулияти чекланган жамиятида тугатишга доир иш юритиш муддати 2023 йил 13 майга қадар этиб белгилансин. “Parkent ihtisoslashgan ko’chma mexanizasiyalashgan kolonnasi” масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. Муваққат бошқарувчи Х.Раимназаровга ўз вазифасини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгилансин. “Parkent ihtisoslashgan ko’chma mexanizasiyalashgan kolonnasi” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи, Паркент тумани давлат солиқ инспекцияси фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров 7