← Назад
Решение #717852 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| аролик кодекси | 1001 | — | code_article | |
| нинг | 110 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 13 декабрь
4-1103-2202/2108-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSSнинг
раислигида, судья ѐрдамчиси K.K.KKKKKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар
XXXXXXXXXXXXXXXX
Тошкент
вилояти
бошқармаси
XXXXXXXXXXXXXX бўлимининг жавобгар XXXXXXXXXXXXX ҳисобидан
4.945.900 сўм асосий қарз, 165.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини тарафлардан даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX Тошкент вилояти
бошқармаси
XXXXXXXXXXXXXX
бўлими
ишончли
вакили
XXXXXXXXXXXX (2022 йил 6 майдаги 01/3027-07-38-718-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
XXXXXXXXXXXXXXXX
Тошкент
вилояти
бошқармаси
XXXXXXXXXXXXXX бўлими (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар XXXXXXXXXXXXX
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 4.945.900 сўм асосий
қарз, 165.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар ишончли вакили
XXXXXXXXXXXX даъво аризадаги важларни такрорлаб, пенсия пулини
регресс тартибда ундириш юзасидан жавобгар томонидан 4.945.900 сўм пенсия
пули тўланмаганлигини ҳамда бунга мутаносиб равишда 165.000 сўм пеня
ҳисобланганлигини, лекин пеня ҳисоб китоби давлат солиқ органлари
томонидан ҳисобланганлигини, пеня ҳисоб китоби бўйича аниқ маълумоти йўқ
бўлганлиги сабабли, пенядан воз кечишини, фақат асосий қарз суммасини
ундириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисини ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида
ариза билан мурожаат қилган.
Бундай ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг
меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб
касалликларига чалиниши ѐки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши
туфайли етказилган зарарни тўлаш Қоидаларининг 2-бандига кўра, иш берувчи
иш берувчининг ҳудудида ва унинг ташқарисида, шунингдек иш берувчи берган
транспортда ишга келиш ѐки ишдан кетиш вақтида ходимнинг соғлигига меҳнат
жароҳати билан етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади. Иш берувчи,
меҳнат жароҳати ѐки бошқа меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ
равишда ходим соғлигига етказилган зарарни, агар у етказилган зарар учун
ўзининг айбдор эмаслигини исбот қила олмаса, ходимга етказилган зарарни
тўлаши шарт.
Иш ҳужжатларига кўра, фуқаро XXXXXXXXXXXнинг турмуш ўртоғи
XXXXXXXXXX 2016 йил 31 майда XXXXXXXXXXXXXда иш вақтидаги
бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган. Натижада ишлаб чиқаришдаги бахтсиз
ҳодиса туфайли мархумнинг турмуш ўртоғи XXXXXXXXXXXнинг вояга
етмаган фарзандларига боқувчисини йўқотганлик учун пенсия пуллари тўлаб
келинган.
2022 йил 1 ноябрь ҳолатига жавобгар XXXXXXXXXXXXXда фаолият
олиб бориш давомида меҳнат жароҳати олиб вафот этган XXXXXXXXXXнинг
турмуш ўртоғи XXXXXXXXXXXга тўланган пенсиядан регресс тартибида
ундирилмаган 4.945.900 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликни қоплаш тўғрисида талабнома
юборган, бироқ талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрдаги 357-сонли қарорининг 1-иловасига асосан тасдиқланган
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисида” Низомнинг 3-бандида пенсионернинг яшаш жойи
бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги
ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан
боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни
қоплаш тўғрисида регресс талабномани юбориши, 4-бандида ташкилотлар ҳар
ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда
майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг
25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига
ўтказиши, 6-бандида эса пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия
жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида
кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар
ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка
мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини
таъминлашлари лозимлиги белгиланган.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 66-моддасига мувофиқ мулкчилик шаклидан қатъи
назар, корхоналар ва ташкилотлар:
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат
вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ѐки
касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ѐшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш
ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
XXXXXXXXXXXXXXXXга ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001-моддасида
бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараѐтган ходим, транспорт
воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган
шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса,
тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга эканлиги
белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгар корхонада меҳнат
жароҳати олишини натижасида вафот этганлиги муносабати билан тўланган
пенсия пуллари жавобгар томонидан қоплаб берилиши лозим, шунга кўра,
даъво асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари даъвогар судга мурожаат қилиб имтиѐзли пенсия
маблағлари жавобгар томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги туфайли судга
мурожжат қилиб, жавобгардан 165.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Бироқ, суд муҳокамасида даъвогар вакили томонидан ѐзма ариза тақдим
этилиб сўралган пенядан воз кечишини маълум қилган. Даъвогар ишончли
вакилига 2022 йил 6 май куни берилган 01/3027-07/38-718-сонли ишончномада
даъвони тўлиқ ва қисман рад этиш ваколати берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 110-моддасининг 6-бандига кўра,
даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, иш юритиш
тугатилиши белгиланган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво талабининг пеня ундириш қисми
бўйича иш юритишни тугатишни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан суд харажатларини даъво
талабларининг қаноалантирилган ва рад қилинган қисмиларига нисбатан
тақсимлашни даъвогар Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги
Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг 5-бандига асосан Ўзбекистон
Республикаси XXXXXXXXXXXXXXXXнинг ҳудудий бўлинмалари —
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган маблағларни
ташкилотлардан ундириб олиш бўйича даъволар, шу жумладан регресс
даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб,
даъвлат божини унга нисбатан қисмини ундирувсиз қолдиришни, почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар XXXXXXXXXXXXX ҳисобидан:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси XXXXXXXXX Тошкент вилояти
XXXXXXXXXXXXXX бўлими фойдасига 4.945.900 сўм тўлаб берилган пенсия
пули (регреес тартибда), 24.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 98.918 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби бўйича иш
юритиш тугатилсин.
Давлат божининг қолган қисми ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
SSSSSSSSSS