← Назад
Решение #717856 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуннинг | 18 | — | law | |
| кодекси | 107 | — | code_article | |
| бандига ва | 195 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
13.12.2022 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2524-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар
“GARANT BANK” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Азизбек Пропан”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича
ишни даъвогар вакили Э.Буканов (ишончнома асосида)нинг иштирокида,
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъвогар “GARANT BANK”
акциядорлик жамияти манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “Азизбек Пропан” масъулияти чекланган жамияти хисобидан
25.500.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 11.275.330 сўм кредит фоизи ва
12.000.000 сўм муддатли қарзни ундиришни, ундирувни гаров таъминоти
хисобланган Дўстлик туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат
корхонаси томонидан Дўстлик тумани Саноатчилар МФЙ Саноат кўчасида
жойлашган ер участкасининг кадастр рақами 13:05:09:04:01:0342 умумий
майдонт -270.5 кв.м, яшаш майдони 0.0, фойдали майдони -204.64 кв.м,
инвентар қиймати 13781939 сўм бўлган ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан
гаровга қўйган “Азизбек Пропан” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
аҳолини пропан газ билан таъминлаш шахобчасининг барча биноларига
қаратиш, кредит шартномасининг 4.2.3 бандига кўра гаров таъминотига
қўйилиши лозим бўлган “Азизбек Пропан” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли пропан газ билан билан таъминлаш шахобчасининг барча
ускуналарини гаровга қўйиш мажбуриятини “Азизбек Пропан” масъулияти
чекланган жамияти раҳбари Қодиров Азамат Аминовичга юклашни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2022 йил 12 декабрда
тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб, тарафлар ўртасида медиатив
келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилингин жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таьминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо
унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, мазкур низони Палата ва жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар ва жавобагр вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда - ИПК)нинг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун
чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча
босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади.
ИПКнинг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони
келишув битимини ѐки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради деб белгиланган.
Бундай ҳолатда суд, тарафлар ўртасида медиация тартиб-таомилларини
амалга ошириш тўғрисидаги битим бўйича тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилганлиги сабабли, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни,
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси
1-қисми 9-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса,
ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи ундирилмаслиги сабабли, иш
бўйича давлат божи ундирмасликни олдиндан тўланган почта ҳаражатини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
3
кодексининг 107-моддаси 5 -бандига ва 195-моддасига асосланиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар “GARANT BANK” акциядорлик жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг,
жавобгар “Азизбек Пропан” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган
даьво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар “Азизбек Пропан” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
“GARANT BANK” акциядорлик жамияти фойдасига 24.000 сўм почта ҳаражати
ундирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
О.Эргашев