← Назад
Решение #717864 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 157 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 127 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | 1 | code_article | |
| аролик кодекси | 280 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 13 декабрь
4-1806-2201/1237-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов раислигида,
М.Эшдавлатовнинг котиблигида, даъвогар вакили Ж.Ражабов (2022 йил 22
февралдаги №10-03/15-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
– АТ «Халқ банк» манфаатида жавобгар– «Камронбек Бахтиёров 2020» МЧЖ ва
қўшимча жавобгар “Истиқболли Логистика” МЧЖга нисбатан 286 364 000 сўм
муддати ўтган кредит қарзи, 85 225 000 сўм кредит фоизини ундириш ва
ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган иқтисодий ишни, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – АТ «Халқ банк»
манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Камронбек
Бахтиёров 2020» МЧЖ ва қўшимча жавобгар “Истиқболли Логистика” МЧЖга
нисбатан 286 364 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 85 225 000 сўм кредит
фоизини ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкка қаратишни сўраган.
Даъвогар – АТ «Халқ банк» томонидан 13.12.2022 йилда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб
юритилади)нинг 157-моддасига асосан даъво талаби миқдорини купайтириш
тўғрисида ариза тақдим этиб, жавобгардан 286 364 000 сўм муддати ўтган
кредит қарзи, 104 692 205 сўм кредит фоизини ундириш ва ундирувни
гаровдаги мулкка қаратишни сўраган ҳамда суднинг 13.12.2022 йилдаги
ажрими билан даъвогарнинг даъво талаби миқдорини купайтириш
тўғрисидаги аризаси иш юритувига қабул қилинган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
жавобгарлар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
ЎзР Иқтисодий процессуал кодексининг 127-моддасига кўра, ишда иштирок
этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими
орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган
буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб
топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини
таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор
қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари
ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар,
факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор
қилинади ва судга чақирилади.
ИПКнинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Кредит шартномасининг шартларига мувофиқ қарз олувчи кредит
маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар билан биргаликда кредит
суммасини тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Банкнинг кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш тўғрисидаги
талабномаси қарз олувчи томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Суд мажлисида банк вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгарга
айланма маблағларни купайтириш учун кредит ажратилганлигини, жавобгар
тўловни график асосида амалга оширмаганлиги натижасида 286 364 640 сўм
муддати ўтган кредит қарзи, 104 692 205 сўм кредит фоиз қарзи вужудга
келганлиги сабабли, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда иш
материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, АТ «Халқ
банк» ва жавобгар «Камронбек Бахтиёров 2020» МЧЖ ўртасида 2021 йил 23
апрель куни №15-сонли кредит шартномаси имзоланган ва тарафлар
ўртасидаги кредит шартномасига асосан банк жавобгарга айланма
маблағларни купайтириш учун 450 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратиш, жавобгар эса кредит шартномасига илова қилинган график асосида
кредит тўловларини тўлаш мажбуриятини олган.
Кредит маблағининг таъминоти сифатида 2021 йил 27 апрель кунидаги
гаров шартномасига асосан “Истиқболли Логистика” масъулияти чекланган
жамиятига 26.11.2018 йилдаги ТТР№119199 рақамли транспорт воситасини
қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, JY623ELB русумли, 2015 йил
ишлаб чиқарилган, двигатель русуми №6ВТА 34216591, завод рақами
№248202, давлат рақам белгиси 70 ЕА 178 бўлган экскавотор гаровга
олинган.
Тўлов графиги кредит шартномасига илова қилинган ва тўлов графигига
асосан кредит ва фоизларни қайтариш муддати 2022 йил 22 апрель кунига
қадар белгиланган.
Банк томонидан берилган 2022 йил 12 декабрь кунидаги №1219-сонли
маълумотномага кўра, 12.12.2022 йил ҳолатига жавобгарнинг банк олдида
286 363 640 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 104 165 037 сўм муддати
ўтган фоиз қарзи мавжудлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасининг 2қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасининг 2қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб)
қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасининг 1қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (Банк) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
ЎзР Олий суди Пленуми ва ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит
шартномаларидан
келиб
чиқадиган
мажбуриятлар
бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қўшма
Қарори 3-бандининг 2-хатбошисига кўра, кредит ташкилотининг қарз
олувчига кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа ўтказиш) бўйича реал
шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз
олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий
мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Фуқаролик кодекси 279-моддасининг 1-қисмига кўра, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган
ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 280-моддасига мувофиқ
ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда
реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон
онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда тарафларнинг иш бўйича берган
кўрсатмаларини тинглаб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – АТ «Халқ банк» манфаатида
киритган даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, «Камронбек Бахтиёров
2020» МЧЖ дан банк фойдасига 286 363 640 сўм муддати ўтган асосий кредит
қарзи, 104 692 205 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзини ва олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта ҳаражатини ундиришни, ундирувни гаровга
қўйилган “Истиқболли Логистика” масъулияти чекланган жамиятига
26.11.2018 йилдаги ТТР№119199 рақамли транспорт воситасини қайд этиш
гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, JY623ELB русумли, 2015 йил ишлаб
чиқарилган, двигатель русуми №6ВТА 34216591, завод рақами №248202,
давлат рақам белгиси 70 ЕА 178 бўлган экскавоторга қаратишни, жавобгардан
Республика бюджетига 7 431 780 сўм давлат божи ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118,
176-180, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд,
бошқармасининг даъвогар – АТ «Халқ банк» манфаатида киритган даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТ «Халқ банк» фойдасига жавобгар «Камронбек Бахтиёров 2020»
МЧЖ дан банк фойдасига 286 363 640 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 104
692 205 сўм кредит фоиз қарзи ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
ҳаражати ундирилсин.
Ундирув гаровга қўйилган “Истиқболли Логистика” масъулияти чекланган
жамиятига 26.11.2018 йилдаги ТТР№119199 рақамли транспорт воситасини
қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, JY623ELB русумли, 2015 йил
ишлаб чиқарилган, двигатель русуми №6ВТА 34216591, завод рақами
№248202, давлат рақам белгиси 70 ЕА 178 бўлган экскавоторга қаратилсин.
Жавобгар «Камронбек Бахтиёров 2020» МЧЖдан Республика бюджетига
7 431 780 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
С.А.Турсунов