← Назад
Решение #717868 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал Кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал Кодекси | 5 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тугрисида)
13.12.2022 йил
Навоий шаҳри
4-2101-2203/ХХХ-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий
вилоят ҳудудий бошқармаси ХХХХ манфаатида, жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган
жамиятидан 190.000.000 сўм асосий қарз, 95.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида даъвогарнинг вакили Х.Ниязов (15.10.2022 йилдаги
ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси
ХХХХ манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ масъулияти
чекланган жамиятидан 190.000.000 сўм асосий қарз, 95.000.000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили жавобгар билан ўзаро
медиатив келишув тузилганлигини билдирди.
Суд мажлисида жавобгарнинг вакили иштирок этмади, иш бўйича фикр
билдирмади.
Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилганлиги сабабли ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини эшитиб, даъвони
кўрмасдан қолдиришни, амалдаги қонунчиликка асосан низо медиатив келишув билан
тугалланганда давлат божи ундирилмаслигини инобатга олиб давлат божи
ундирмасликни, даъвогар томонидан олдиндан ихтиѐрий тўлаб чиқилган почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 107-моддаси 5-3кисмига қўра тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса даъво кўрмасдан
қолдирилиши белгиланган.
Шу сабабли суд даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Юкоридагилардан келиб чикиб хамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодексининг 5-моддаси 1-кисми, 107-моддаси 5-3-қисми, 152-моддаси 1-кисми
куллаб суд,
АЖРИМ КИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
2. Жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ХХХХфойдасига
24.000 сўм тўланган почта харажати ундирилсин.
3. Ушбу ажрим устидан бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти келтириши
мумкин.
Судья
Б.Раджабов