← Назад
Решение #717876 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФК | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ФК | 734 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК | 327 | — | law | |
| ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК | 327 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский
район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тel: (0 369) 423-37-57
Fax: (0 369) 423-37-57
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 13 декабрь
4-1603-2202/3994-сонли иш
Чуст туманлараро иқтисодий суди судья А.Р.Мухиддинов раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Тиллабоевнинг котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ХХХХХХ
манфаатида жавобгар ХХХХХХ
ҳисобидан жами 161 016 000 сўм
миқдоридаги фоиз қарзини ундириш ва ундирувни қўшимча жавобгар
“RUSLAN RUSTAM POP” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
гаров таъминотига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган ишни, даъвогар вакиллари Д.Рахматуллаев (2022 йил 23
июндаги 04-16/36-сонли ишончнома асосида) ва И.Рахимов (2022 йил 9
августдаги 04-16/87-сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили
иштирокисиз) иштирокида очиқ суд мажлисида, ўз биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти
ҳудудий бошқармаси ХХХХХХ манфаатида Чуст туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХХХ ҳисобидан
жами 161 016 000 сўм миқдоридаги фоиз қарзини ундириш ва ундирувни
қўшимча жавобгар “RUSLAN RUSTAM POP” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган гаров таъминотига қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар манфаати кўзланган шахс
вакиллари даъво аризасидаги важларни такрорлаб, суддан даъвони
қаноатлантиришни сўрашди.
Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида
вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига
кўра ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар иқтисодий судининг мажлисига
келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъво
аризасини палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбурият мажбурият
шартларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2017 йил 22 июлда 1104-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра,
жавобгарга Наманган вилоят Поп туманида жойлашган Чодак қишлоғини
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан Паррандачилик
комплекси ташкил қилиш мақсадида Парранда учун бино иншоотлар
қуриш учун қурилиш материаллари, товуқ ҳамда товуқ боқиш дастгоҳи
сотиб олиш учун 3 йил муддатга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти
билан 750 000 000 сўм кредит ажратилган.
Мазкур мажбуриятни таъминлаш мақсадида: 1. “RUSLAN RUSTAM
POP” МЧЖга тегишли Поп тумани, “Халқобод” ШФЙда жойлашган
паррандачилик фабрикаси бино-иншоотлари (2016 йилда топширилган
товуқхона, ошхона, ёрдамчи бино, ҳаммом), 2. “Поп Қўрғон” МЧЖга
тегишли Поп тумани, “Янгиҳаёт” ҚФЙ, “Хўжаобод” МФЙда жойлашган
“савдо дўкони” бино-иншоотлари, 3. “Поп Қўрғон” МЧЖга тегишли Поп
тумани, “Янгиҳаёт” ҚФЙ, “Хўжаобод-2” МФЙда жойлашган “Балиқчилик
ёрдамчи хўжалик кўли” бино-иншоотлари, 4. Поп тумани, “Янгиҳаёт” ҚФЙ,
“Хўжаобод-2” МФЙ, Поп темир йўл шоҳ бекати кўчаси 7-уйда жойлашган
фуқаро Жураев Гулхумор Абдуллажоновнага тегишли “Ошхона биноси”
бино иншоотлари гаровга қўйилган ва ипотека шартномаси нотариал
тартибда тасдиқланган.
Жавобгар кредит шартномаси мажбуриятларини бажармаганлиги
сабабли даъвогар судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 2019 йил
19 июндаги ҳал қилув қарорига кўра жавобгарлардан кредит ва
фоизлардан бўлган жами 468 828 589 сўм қарздорлик солидар тартибда
ундирилган ва ундирув қўшимча жавобгарларга тегишли гаров мулкига
қаратилган.
Бироқ, жавобгар кредитни ўз вақтида тўлаб бормасдан, кредит
шартномаси шартларини бузишда давом этган. Хусусан 2022 йил
30 сентябрь кунигача ўз вақтида тўланмаган кредит фоизи
161 016 000 сўмни ташкил этган.
Ваҳоланки, кредит шартномасининг шартларига кўра, кредит ва унга
ҳисобланган фоизлар ҳар ойда тўлов графигида белгиланган санада тўлаб
борилиши лозимлиги белгиланган.
ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмида белгиланишича, қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда
ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий Хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 12 декабрдаги 13/150-сонли қарорининг 10бандида “ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун
ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда
ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар
тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган
кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма
юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда
тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит
ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб
қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр
учун ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан
маҳрум қилмайди.”-деб тушунтириш берилган.
Мазкур ҳуқуқ нормаси ва тарафлар ўртасида тузилган кредит
шартномаси шартлари даъвогарнинг кредит фоизини ундиришга ҳақли
эканлигини кўрсатади.
Шунга кўра, суд 161 016 000 сўм кредит фоизи ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида кредит қарздорликни
ундирувини гаровдаги мол-мулкга, яъни қўшимча жавобгар “RUSLAN
RUSTAM POP” МЧЖга тегишли реализация қилинмасдан қолган Поп
тумани, “Халқобод” ШФЙда жойлашган паррандачилик фабрикаси биноиншоотларининг бир қисмига қаратишни сўраган.
Мазкур кредит шартномаси бўйича кредит таъминоти сифатида
2017 йил 31 июлдаги ипотека шартномасига асосан кредит ҳисобига олиб
келинган “RUSLAN RUSTAM POP” МЧЖга тегишли Поп тумани, “Халқобод”
ШФЙда жойлашган паррандачилик фабрикаси бино-иншоотлари (2016
йилда топширилган товуқхона, ошхона, ёрдамчи бино, ҳаммом) гаровга
қўйилган ва у “KONS INVENTAR BAHO” МЧЖнинг 2017 йил 14 июндаги 723сонли ҳисоботига асосан 334 500 000 сўмга баҳоланган, шунингдек
банкнинг ичқи баҳолаш комиссиясининг 2017 йил 22 июлдаги томонлар
иштирокидаги баҳолаш далолатномасига асосан 257 000 000 сўмга
баҳоланган.
ФК 279-моддасининг биринчи қисми ва Ўзбекистон Республикаси
“Гаров тўғрисида”ги қонуни 26-моддасининг биринчи қисмига кўра,
гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp
бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган
тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк
қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгар ХХХХХХ
ҳисобидан даъвогар ХХХХХХ
фойдасига ХХХХХХ
кредит фоизидан бўлган 161 016 000 сўм
қарздорликни ундиришни, ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратишни
лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Шу асосда
24 000 сўм почта харажати жавобгардан даъвогар фойдасига, давлат
божини жавобгардан давлат бюджетига 3 220 320 сўм ундириш лозим.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 66, 72, 75, 118, 170, 176-179,
186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХХХХ ҳисобидан:
- Даъвогар ХХХХХХ фойдасига кредит фоизидан бўлган 161 016 000
сўм ва 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетга 3 220 320 сўм давлат божи ундирилсин.
Кредит қарздорликни ундируви қўшимча жавобгар “RUSLAN
RUSTAM POP” МЧЖга тегишли Поп тумани, “Халқобод” ШФЙда жойлашган
паррандачилик
фабрикаси
бино-иншоотларининг
бир
қисмига
қаратилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатда кучга киради.
Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Р. Мухиддинов